«Темур Тузуклари», Тошкент, 1991,76-77 бетлар.
Ўша жойда. 77-бет
Ўша жойда. 77-бет
марказлашган давлатни ташкил этишдан олдинроқ нафақат диний, балки
кенг маънодаги ижтимоий-сиѐсий толерантлик-нинг амалиѐти асосида
фаолият кўрсатганлигининг гувоҳи бўламиз. Шуни ҳам таъкидлаш
лозимки Амир Темур ѐшлигиданоқ диний эътиқодларга жиддий қараган. Ислом дини, илмий тасаввуф тариқатини яхши билган, уни ҳаѐтга тадбиқ этишга, динлараро ҳар қандай низоларга барҳам бериб муроса, тотувликда бўлишни амалга оширишга ҳаракат қилган. Унда бу туйғу ва ғоянинг пайдо бўлиши, кучли ижтимоий характерга эга бўлишлиги ўша даврнинг ижтимоий-сиѐсий муҳити кучли таъсир этиб, муҳим рол ўйнаганлиги
15
тарихий ҳақиқатдир. Чунки у бу ғоявий мақсадни мадрасадан, ҳаѐтий тажрибани турмушнинг аччиғи-лаззатидан, оғиру-енгилидан, эркинлик ва қарамлик, адолат ва зулмдан, босқинчлар ҳаракатидан ўрганиб кучларни бирлаштириш, муросавий тотувликни, халқ ўртасида кенг тарғибот қилиш халққа тушунча билан айтиладиган бўлса ижтимоий-сиѐсий толерантликни тушунтиришга жиддий киришганлиги, ушбу мақсадга эришиш учун ѐшлигидан фаолият кўрсатганлигидир.
Айниқса, Чингизийлар ҳукмронлигининг охирги Амир Темур бошчилигидаги миллий мустақиллик учун татар-мўғилларга қарши кураш йилларида (XIV асрнинг 50-60 йилларида) босқинчиларга қарши халқни бирлаштиришга сиѐсий воситаларга нисбатан диний бирлик, муроса, ҳамкорлик имкониятлари кўпроқ кўзга ташланмоқда эди. Кенг қобилият ва талантга, билимга эга бўлган Соҳибқирон Ислом динига катта қувват бериб, бошқа ғайри динлар билан тотувлик, муроса қилишни, урф-одат, расм-русумларни ҳурмат қилишни, диний арбобларига нисбатан иззат-ҳурматни жойига қўйишни амалий фаолиятга айлантиришга жиддий эътибор беради.
Амир Темурнинг асосий мақсади Чингизий босқинчиларидан халқни, Ватанни озод қилиб миллий мустақил давлат ташкил этиш бўлсада, бу мақсадга эришиш йўлида диний толерантликдан кенг фойдаланади.
Чунки қанақа дин бўлишидан, кишилар қандай динга эътиқод қилишдан қатъий назар, ҳамма халқлар учун худонинг яккалиги асос бўлиб, диний эътиқодларнинг моҳияти умумий эканлиги, динларнинг кўриниши хилма-хил бўлсада, улар ўртасида тотувлик, муроса, ишонч бўлишига қаттиқ ишонади ва риоя қилиб ўз фаолиятида унга амал қилади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, дунѐдаги барча динлар ягона Оллоҳ деб унинг бандаси сифатида эзгулик ғояларига, яхшилик, дўстлик, тинчлик каби хусусиятларга асосланиб унга таянади, одамларни ҳалоллик, поклик, меҳр-шавқат, биродарлик ва муроса, тотувлик, бағрикенгликка даъват этди. Амир Темур ўзининг марказлашган давлатини ташкил этиб уни мустаҳкамлашга ана шу имкониятлардан фойдаланади.
Бу ҳақда Соҳибқирон «Тузуклари» да шундай деб ѐзади: «Машойихлар суфийлар (Рухонийлар - А.Ш.) худони таниган орифлардир. Уларнинг хизматларида бўлиб, суҳбатлар қурдим ва охират фойдаларини олдим»*. «Улардан Тангри таолонинг сўзларини эшитиб, кароматлар кўрдим, фавқулотда одатларини мушоҳада этдим ва суҳбатларидан роҳатланиб, ҳузур қилдим»*. Бу сўзлар Амир Темурнинг ўз бошидан кечирган ҳаѐтий тажрибалари диний ғоя билан дунѐвий - давлат сиѐсатининг бир-бири билан уйғунлашиб кетиши натижаси эди. Амир Темур Ислом дунѐсининг буюк алломаларинигина иззат-ҳурмат қилиб, юракдан эътиқод қилибгина қолмасдан, балки турли хил динларга эътиқод қилувчи буюк олиму-уламоларнинг ҳам халқига ва муқаддас жойларига
16
ҳам ҳурматда ва яхши муносабатда бўлган. Уларнинг диний
маросимларини ўтказишга, анъана ва қадриятларни янада
ривожлантиришга, Ислом дини билан муросада ва тотувликда яшашга тўла имкон яратиб берган. Шунинг учун бўлса керак Амир Темур армияси таркибида ва ҳатто қисман бўлсада давлат муассасаларида ҳам ғайридинли бошқа миллат ва халқ вакилларидан кишилар кўп бўлган. Соҳибқирон уларга ишонган ва катта имкониятлар яратиб берган.
Амир Темур тафаккурида пайдо бўлган мамлакат ҳукмронлигини қўлга киритиш, уни мустаҳкамлаш ғояси диний таълимотлардан, айниқса Ислом тасаввуфчилик илмидан уларнинг намоѐндалари фаолиятидан, Ислом ва бошқа динлар тарихидан, дунѐвий фанлардан ҳам кенг билимга эга эканлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам мустақиллик учун чингизийларга қарши кураш йилларида диний толерантликдан ўз вақтида, устамонлик билан ҳам ижтимоий, ҳам сиѐсий соҳада амалий жиҳатдан фойдаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |