Абдулқодир ал-Мароғий Сафиуддин, Насрийн, Қутб Ал-Моусилий, Ардашер Ал-Чанги
Абдулҳай ал-Бағдодий
- Бу ажойиб санъаткорлар Соҳиб-
қирон салтанатининг кўзга кўринган
санъат намоѐндалари бўлиб, ўзлари
ҳам шеърлар, ѐзишган, бутун халқ
ҳурматига сазовор бўлган зотлардир.
- ҳамма қўшиқчи санъаткорлар устози
эди. Тўй тамошоларда карнайчи,
сурнайчи, қўшиқчилар сардори эди.
46. Шиҳобуддин Аҳмад аз – Зардкаший
- бу зот машхур боғбон булсада,
шиша, мисга нақш соладиган мохир
уста ҳам эди. Амир Темур
боғдорчилик сиѐсатининг мохир
амалиѐтчилари устози эди. Унинг
юзлаб шогирдлари бўлган, уларнинг
кўплари хам машҳур алломалар булиб
етишди. Умуман улар сони ниҳоятда
кўп бўлиб, Соҳибқирон ундай моҳир
зотларнинг сарасини Самарқандга
йиққан эди.
АМИР ТЕМУР ДАВРИНИНГ ВА БУЮК СОҲИБҚИРОН ТАРИХИНИ ЁЗГАН МАШҲУР ОЛИМЛАР.
Саададдун Маъсуд ибн Умар (Омар) Тафтазоний (1332(22)-1389) бўлиб, грамматика, диний тасаввуф, риторика ва бошқа фанлардан нафақат илмий ишлар, балки ўқув дарсликлари ѐзиб қолдирган. У Темур саройида, илмий баҳсларда узлуксиз иштирок этган, бутун умри жараѐнида Ғиждувон, Жоми, Хоразм, Туркистон, Самарқанд, Ҳирот ва Сарахс мадрасаларида дарс бериб, ўқитувчилик қилиб, Амир Темур фаолиятига юксак баҳо берган, тарғиб этган.
Шахобуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Иброҳим ибн Арабшоҳ 1989 йил 5 ноябрда Дамашқда (Сурияда) туғилиб, 1450 йилда вафот этади. Уни 1401 йилда Самарқандга олиб келишади ва 1408 йилгача шу ерда яшайди, ўқийди. «Ажойиб ал-Мақдур фи тарихи Таймур» (1436) асарини ѐзиб, Темурнинг насаби, болалик, ўспиринлик йилларини биринчи бўлимда, Мовароунаҳрда мустақиллик кураши, мустақил давлат ташкил этилиши 1370 йилдан бошлаб ҳамма ҳарбий юришларни иккинчи бўлимда, Амир Темур вафотидан кейинги 1405 йилдан 1436 йилгача тарихий воқеаларни эса учинчи бўлимда, Амир Темурнинг сифатлари, табиий хислатлари охирги тўртинчи бўлимда беради.
Низомитдин Шомий 1404 йилда «Темур зафарлари ҳақида китоб»ни ѐзиб тугатади.
Шарофиддин Али Яздий (...1454 йилда вафот этади), 1424-25 йилларда «Зафарнома» (Ғалабалар ҳақида китоб)ни ѐзиб қолдирди. Бу ҳам Амир Темурнинг ҳарбий юришларига тўла бағишлаб ѐзилган асардир.
Лутфулло Ҳофиз Абру (1437 йилда вафот этган) «Зафарнома» асарини ѐзган ва у (11-китоб) Амир Темурнинг зафарларига бағишланган.
Абдураззоқ Самарқандий – (1413-1482) «Матлайи Саъдайи...» 1-2 китоб Темур ва темурийлар ҳақида.
Муҳаммад ибн Хандшах бен Махмуд Мирхонд (1433-1498 й) «Равзат ус-Сафо» асарини Амир Темурга бағишлайди.
Ғиѐсиддин Муҳаммад Хондамир (1475-1539-40 йй)
Шамсиддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий (1389 йил вафот этган).
Али Муҳаммад Журжоний (1413 йилда вафот этган) «Ат-тарифати Журжоний» номли машҳур сўфилик фалсафасига доир асар муаллифи.
Мавлоно Бадруддин ал-Айний «Иқд ал-Жумон» асарида Амир Темурнинг ҳарбий юришлари ҳақида маълумот беради.
Мавлоно Ибн Ҳожар ал-Асқалоний – «Ибн ал-ғумр» асарида Амир Темурнинг Ғарбга қилган ҳарбий юриши ҳақида сўз юритади.
Мавлоно Ғиѐсий «Тарих ул-Ироқ» асарида Амир Темурнинг яқин Шарқ мамлакатларига қилган ҳарбий юришини тасвирлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |