Temirbeton paydo bo‘lishi va rivojlanishining qisqacha tarixi


Temirbeton konstruksiyalari uchun beton. Betonlar tasnifi



Download 19,47 Mb.
bet6/19
Sana30.11.2022
Hajmi19,47 Mb.
#875278
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Konstruksiya uchun

Temirbeton konstruksiyalari uchun beton. Betonlar tasnifi. бетон деб боғловчи, майда ва йирик тўлдирувчилар, сув, баъзи ҳолларда, қўшимчалар солиб тайёрланадиган қоришманинг қотиши натижасида ҳосил бўладиган тошсифат сунъий қурилиш материалига айтилади. Темирбетон конструкцияларини тайёрлаш учун ишлатиладиган бетонлар етарли мустаҳкамликка, арматура билан яхши боғланиши ва арматурани занглашдан сақлаш учун етарли зичликка эга бўлиши шарт. Бетонларга биноларнинг қўлланиш соҳасига қараб ҳам махсус талаблар қўйилади. Бу талабларга бетоннинг совуққа ва юқори температура таъсирига чидамлилиги, оловбардошлиги, агрессив муҳит таъсиридан емирилишга чидамлилиги ва сув сизиб ўтишга қаршилиги киради. Давлат стандарти ГОСТ 25192-82 га биноан бетонлар қуйидаги турларга бўлинади: 1) қайси мақсадда қўлланишига қараб - конструкциялар тайёрлаш учун ишлатиладиган ва махсус бетонларга (иссиққа чидамли, радиация таъсиридан ҳимоя қилувчи, иссиқликни сақловчи ва ҳоказо); 2) боғловчиларнинг турига қараб - цементли, оҳакли, шлакли, гипсли ва бошқа хил махсус боғловчилардан тайёрланган бетонларга; 3) тўлдирувчиларнинг турига қараб - зич, ғовакли ва махсус тўлдирувчилардан тайёрланган бетонларга; 4) тузилишига (структурасига) қараб эса - зич, ғовакли, ковакли ва катта бўшлиқларга эга бўлган бетонларга. Зичлигига қараб бетонлар катта ва майда зич тўлдирувчилардан цементли боғловчилар асосида тайёрланган зич структурали о ғ и р бетонларга, ғовакли катта тўлдирувчилардан ҳамда ғовакли ва майда зич тўлдирувчилардан цементли боғловчилар асосида тайёрланган е н г и л бетонларга бўлинади. Зич тўлдирувчилар сифатида оғир бетонлар учун тоғ жинсларини майдалаш йўли билан олинган шағал ёки табиий кварц қуми ишлатилади. Енгил бетонлар учун ишлатиладиган ғовакли тўлдирувчилар табиий ёки сунъий йўл билан олиниши мумкин. Ғовакли табиий тўлдирувчиларга пемза, ракушечник, туф ва бошқалар, сунъий тўлдирувчиларга эса, керамзит ва шлаклар киради. Махсус бетонларга бино ва иншоотларнинг конструкцияларини иссиқликдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган и с с и қ л и к н и ҳ и м о я қ и л у в ч и бетонлар; 200°С дан юқори бўлган температура таъсирини қабул қилиш учун мўлжалланган о л о в б а р д о ш бетонлар; аггрессив муҳитда кимёвий таъсирни қабул қилиш учун ишлатиладиган к и м ё в и й т а ъ с и р г а ч и д а м - л и бетонлар. Бетоннинг қотиш жараёнида кенгайишидан конструкцияларда олдиндан кучланиш ҳосил қилиш учун ишлатиладиган кенгайиш хоссасига эга бўлган цементлар асосида тайёрланадиган к е н г а ю в ч и бетонлар; бино ва иншоотларнинг конструкцияларини пардозлаш учун ишлатиладиган м а н з а р а л и (декоратив) бетонлар; мономер ёки полимерлар шимдирилиб қотирилган минерал боғловчилар асосида тайёрланадиган б е - т о н - п о л и м е р л а р ; полимер боғловчилардан кимёвий таъсирга чидамли тўлдирувчилар асосида тайёрланган п о л и м е р б е т о н л а р киради. Қўлланмада ўртача зичлиги 2200 кг/м3 дан 2500 кг/м3 гача бўлган оғир, ўртача зичлиги 1800 кг/м3 дан юқори бўлган майдадонали, структураси зич ва ғовакли бўлган енгил, автоклав ва автоклавсиз шароитда қотадиган ғовакли ва махсус бетонлар қаралади.




  1. Download 19,47 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish