Темир йўл асосий фаолиятинингбухгалтерия ҳисобини ҳисобварақларининг режаси ва ҳисоб сиёсати. Счётлар режаси - бухгалтерия ҳисоби тизимидаги ахборотнинг умумий тузилишини, унинг хўжалик механизмига мувофиқ ҳолда иқтисодий тавсифини аниқлаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 9 сентябрдаги 103 - сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (21-БҲМС) «Хўжалик юритувчи субектларнинг молиявий - хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»ни тасдиқлади ва у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 23 октябрда 1181-сон билан қайд қилинди. Ушбу 21-БҲМСга биноан 2004 йилда ЎТЙ АЖ Молия бошқармаси томонидан Темир йўл транспорти счётлар режасини амалиётга жорий қилинди.
Ушбу стандарт, бюджет муассасалари ва банклардан ташқари, мулк шаклларидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субектлар томонидан 2004 йил 1-январдан бошлаб ижро этила бошлади.
Ушбу счётлар режасини тизимга келтирилган счётлар рўйхати деб таърифлаш мумкин.
Янги счётлар режаси жами бўлиб 249 та балансли ва 15 та балансдан ташқари счётлардан иборат бўлиб, у молиявий ҳисоботларни тузишга мослаштирилган.
Барча счётлар олтита қисм бўйича тизимга келтирилган:
Узоқ муддатли активлар;
Жорий активлар;
Мажбуриятлар;
Жорий капитал;
Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши;
Балансдан ташқари счётлар.
Биринчи тўрт қисм счётларининг мажбуриятларига асосан молиявий ҳисоботнинг И-шаклига баланс тузилади. Бешинчи қисм «Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши» счётларнинг маълумотларига асосан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ( 2- шакл ) тузилади.
Счётлар режасида барча счётлар 9 бўлимда қуйидаги тизимда келтирилиб кўрсатилган:
1-бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар;
2-бўлим. Товар-моддий заҳиралар;
3-бўлим. Келгуси давр харажатлари ва муддати узайтирилган харажатлар - жорий қисми;
4-бўлим. Олинадиган счётлар-жорий қисми;
5-бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвеститсиялар ва бошқа жорий активлар;
6-бўлим. Жорий мажбуриятлар;
7-бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар;
8-бўлим. Капитал, тақсимланмаган фойда ва резервлар;
9-бўлим. Даромадлар ва харажатлар.
Биринчидан саккизинчи бўлимгача бўлган счётлар баланс тузилишига мос келса, 9-бўлим счётлари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот тузилишига мос келади.
Счётлар режасининг биринчи қисми бир бўлим (1- бўлим) дан иборат бўлса, иккинчи қисми тўрт бўлим (2, 3, 4, ва 5)лардан, учинчи қисми икки (6 ва 7) бўлимлардан, тўртинчи қисм бир (8-бўлим) бўлимдан ва бешинчи қисм бир (9- бўлим) бўлимдан иборат. Янги счётлар режасида счётлар беш гуруҳга бўлиб кўрсатилган.
Счётларни бухгалтерлар томонидан эслаб қолишни осонлаштириш ва ахборотларни автоматлаштириш зарурияти счётларга номерлар беркитишни тақозо этади. Счётлар режасидаги счётлар кодларидан ташқари номига ҳам эга. Счётнинг номи - бу туб маънода счётнинг ўзидир. Чунончи, ҳар бир шахснинг фамилияси, унинг ўзини рамзи бўлганидек, счётнинг номи ўзини англатади. Счётлар билан иш олиб борганда асосан уларнинг тайинланиши ва фойдаланиш тамойилларини билиш зарур. Ҳисоб субектлари томонидан қўлланиладиган счётларнинг тўлиқ рўйхати счётлар режасидир. Айрим субектлар томонидан қўлланиладиган счётлар рўйхатида фарқларнинг мавжудлиги икки хил счётлар режасини тақозо этади: биринчиси-намунали, қонунчилик билан белгиланган счётлар режаси, иккинчиси-бухгалтерия ҳисобининг иш счётлар режаси. Ҳар бир корхона умумий қонунчилик билан белгиланган счётлар режасига асосан ўз иш счётлар режасини тузиб олишлари керак. Иш счётлар режасида танлаб олинган счётлар миқдори хўжалик фаолияти турига қараб барча қўлланиладиган хўжалик муомалалари ҳисобини таъминлаши керак.
Ҳисобнинг барча субектлари намунали счётлар режасидан фойдаланишга мажбур. Счётлар режасида кўрсатилмаган счётларни қўллаш фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.