Темир йыли давлатимизнинг асосий транспорт турларидан бири щисобланади



Download 287,76 Kb.
bet29/44
Sana14.05.2022
Hajmi287,76 Kb.
#603422
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
2 5233457911199434381

Солиштирма масса ҳажм бирлигидаги юкнинг ички ғоваклар ва капиллярлар ҳажмининг йиғиндисини инобатга олган ҳолда тавсифлайди:

γс.м  ρ /ғ , т/м3 (1.16)


бу ерда ρ-модданинг зичлиги, т/м3;


ғ-ғоваклилик коэфициенти.
Ўрмон материалларининг, темирбетон буюмларнинг ва бошқа баъзи бир юкларнинг массасини ҳисоблаш учун солиштирма массадан фойдаланилади.
Ҳажмий масса–сочилувчан ва тўкилувчан юкларнинг массасини ҳисоб-китоблар йўли билан аниқлашда фойдаланилади. Сочилувчан ва тўкилувчан юклар кўплаб миқдордаги ҳар хил ўлчамдаги ва шакилдаги зарра (дона) чалардан иборат бўлади. Сочилувчан ва тўкилувчан юкларнинг алоҳида зарра (дона)чалари ўртасида, уларнинг бир-бирларига тиғиз ётишмаслиги натижасида бўш фазо (бўшлиқ)лар вужудга келади ва шунингдек юк зарра (дона) сини ичида эса ғоваклар ва капиллялар мавжуд бўлади. Бунинг оқибатида эса сочилувчан ва тўкилувчан юкларнинг массаси нафақат материал (модда)нинг миқдорига, балки бўш фазо (бўшлиқ)нинг мавжудлигига ва унинг ўлчамига ҳам боғлиқ бўлади. Ҳажмий масса ҳажм бирлигидаги юкнинг массасини тиғизлашмаслик ва ғовакликни инобатга олган ҳолда тавсифлайди, яъни;

γ  ρ ·т · ғ , (1.17)


бу ерда т –тиғизлашмаслик коэффициенти,


ғ –ғоваклилик коэффициенти.
Юкларнинг ҳажмий массаси ҳаракатдаги составларнинг (вагонларнинг) юк кўтаришидан самарали фойдаланишга ва ортиш-тушириш машиналарининг унумдорлигига бевосита таъсир қилади. Вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэфициенти қуйидагича аниқланади:

kюк  Pст / Gюк , (1.18)

бу ерда Pст – вагоннинг статик юкламаси, т ;


Gюк– вагоннинг юк кўтариши, т.
Вагоннинг статик юкламасини, яъни вагонга ортилган юк массасини қуйидагича аниқлаш мумкин:

Pст  Vв · γ , (1.19)


бу ерда Vв–вагон кузовининг ҳажми, м3;


γ- юкнинг ҳажмий массаси, т/м3.
Вагоннинг статик юкламаси (Pст)ни (1.19)-формуладаги қийматини (1.18)-формулага қўйсак, вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэфициентини аниқлашнинг қуйидаги формуласига эга бўламиз:

kюк  Vв · γ / Gюк , (1.20)


(1.20)–формуладан кўриниб турибдики, юкларнинг ҳажмий массаси (γ) вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициентга тўғри пропорционал таъсир қилар экан.


Ортиш-тушириш машиналарининг техник унумдорлиги, сочилувчан ва тўкилувчан юклар билан ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини бажаришда, қуйидаги формула орақли аниқланади:
даврий ҳаракатланувчи машиналар учун
Qт  (3600 / Tц ) · Vк · γ · ψ , т/соат (1.21)

конвейрлар учун


Qт  3600 · F · γ · υ , т/соат (1.22)


элеваторлар учун


Qт  3,6 · (е/ℓк) · ψ · γ · υ , т/соат (1.23)


бу ерда Tц– даврий ҳаракатланувчи ортиш-тушириш машинаси иш


циклининг вақти, с;
Vк– даврий ҳаракатланувчи ортиш-тушириш машинасининг
ишчи органи (ковш, грейфер)нинг ҳажми, м3;
ψ- ортиш–тушириш машинаси ишчи органининг
тўлишини инобатга олувчи коэффициент;
F- конвейер ишчи органида элтиб берилаётган юк уюми
кўндаланг кесимининг юзаси, м2;
υ– конвейер (элеватор) ишчи органининг тезлиги, м/с;
е– элеватор ковшининг ҳажми, л;
қ– элеваторнинг ковш қадами м.
Юқоридаги (1.21)-, (1.22)- ва (1.23)– формулаларидан кўриниб турибдики барча турдаги ортиш–тушириш машиналарининг техник унумдорлигига сочилувчан ва тўлувчан юкларнинг ҳажмий массаси тўғри пропорционал таъсир қилар экан.
Темир йўл транспортида дон-дун юкларининг стандарт ҳажмий массаси учун аслича масса атамаси ишлатилади. Юкларнинг ҳажмий массасини вагон ёки товар тарозиларида тортиш йўли орқали ёхуд лаборатория усули орқали аниқланади. Вагон тарозиларидан фойдаланилганда вагоннинг кузови сиғим (идиш) сифатида хизмат қилади. Товар тарозиларидан фойдаланилганида эса ҳажми 1 м3 ли яшик сиғим (идиш) сифатида хизмат қилади. Беш–саккиз маротаба ўлчаб чиқиш бажарилганидан сўнг аниқланган хажмий массанинг ўртача қиймати ҳисоб учун қабул қилинади.
Намликнинг, юк зарравий таркибининг, кул миқдорининг ўзгариши маҳсулотнинг ҳажмий массасини ўзгаришини келтириб чиқаради. Қайд этиб ўтилган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда маҳсулотнинг ҳажмий массаси қуйидаги формула орқали аниқланади:

γ  γ + а · (W2 -W1) + в · (А2– А1)+ с · (T2-T1), т/м3 (1.24)


бу ерда γ-юкнинг маълум ҳажмий массаси, т/м3;


W1, А1, T1-юкнинг маълум ҳажмий массаси учун мувофиқ равишда
намликнинг, кулнинг ва майда фракция (зарра)ларнинг
миқдори, %;
W2, А2, T2-мувофиқ равишда намликнинг, кулнинг ва майда
фракцияларнинг юк массасидаги ҳақиқий миқдори, %;
а, в, с–маҳсулотнинг тегишли тавсифномалари ўзгарганида
юкнинг ҳажмий массасини ўзгаришини инобатга олувчи
коэффициентлар (1.7-жадвал).
Сочилувчан ва тўкилувчан юкларнинг фақат намлиги ўзгарганида унинг ҳажмий массаси қуйидагича аниқланади:

γ  γ · (100 + W2) / (100 + W1) , т/м3. (1.25)


1.7-жадвал



Download 287,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish