5-расм. Конвейер усулининг технологик схемаси: 1-қолипни тозалаш; 2- қолипни мойлаш; 3-арматура цехи; 4- арматура синчини ўрнатиш; 5-қолип деворларини маҳкамлаш; 6-арматурани таранглаш; 7-қўшимча арматура қисмлар; 8- қўшимча арматура қисмларни қолипга ўрнатиш; 9-бетон қоришма тайёрловчи цех; 10- бетон қоришмани жойлаш; 11-бетон қоришмани зичлаш; 12- аравача; 13- кўтаргич; 14- қотириш хонаси; 15- совитиш; 16- аравача; 17- буюмларни жойлаш; 18-техник текшириш бўлими; 19-тайёр буюмлар омбори.
6-расм. Темир-бетон буюмлар тайёрлайдиган тебратма-прокат стани:
а-станнинг умумий кўриниши; и-схема кўриниши: 1-тарозилар; 2- бурама қоррич; 3-бир чизиққа келтирувчи қисм; 4- бетон қорғич; 5- қоришмани қабул қилувчи чўмич; 6-прокат-стани; 7-буғлатиш қисмидаги транспортёр; 8- буюмни сиқувчи мослама.
Тебранма-прокат станидан чиқкан панел ёки пардеворлар қотириш хоналарида иссиклик билан 2-4 соат ишланади ва тайёр буюмлар қабул қилувчи темир ғўлаларга автоматик равишда юборилади. Станнинг қолипловчи тасмаси 30 м/соат тезликда ҳаракатланади. Унинг энк 3660 мм. Тасма сирти текис, буюм шаклида бўлиши мумкин. Темир-бетон конструкциялар тайёрлайдиган тебратма станнинг иш унуми йилига 480 минг/м'.
Кўпгина заводларда панелларни кассета-қолипларда тайёрлаш усули кенг тарқалган. Бу усул бўйича буюм тайёрланганда, қоришма тик ва ўзаро параллел ўрнатилган пўлат кассета-қолипларга қуйилади. Пўлат тахталар буюм қалинлигидаги масофада ўрнатилиб, қўзғалмаслиги учун уларни улама темир ва тортиб маҳкамловчи болтлар билан боғлаб қўйилади (7-расм).
7-расм. Темир-бетон панеллар тайёрланадиган универсал кассета.
Кассета-қолипларида деворбоп ва ёпма панеллардан ташқари зинапоялар, зинапоя супачалари каби буюмлар тайёрлаш мумкин. Бундай қолип ўнта пўлат тахтадан иборат бўлиб, бир йўла ўнтагача панел тайёрлашга имкон беради. Касета-қолипларга қоришма қуйишдан олдин, унинг деворлари тозаланади ва мойланади, арматура синчлари ўрнатилади, сўнгра пўлат тахта деворлар бир-бирига яқинлаштирилади. Ҳар бир кассета-қолип орасида оралиқ қолдирилган ҳолатда болтлар билан сиқилади, сўнг бетон қоришма қуйилади. Шу вақгда кассета-қолиплар оралиғига 120-130°С ҳароратдаги буғ юборилади. Бетон қоришма кассета-қолиплар деворларига маҳкамланган тебранма моторлар билан зичланади. Қолиплар орасига юборилган буғ қисқа муддат ичида панелларни бутун сирти бўйлаб бир текис иситади. Бетон 100°С ҳароратга етганда буғ тўхтатилади ва 4-5 соат ўтгандан кейин пўлат тахталар бирин-кетин сурилиб, буюм қолипдан ажратиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |