Харажат – бу маҳсулотни ишлаб чиқариш, товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган сарфларнинг пулдаги ифодасидир3, бошқача қилиб айтганда кўзланган мақсадга эришиш учун амалга оширилган сарфларнинг пулдаги ифодасидир.
Харажатлар – бу ҳисобот даври давомида компания мулкдорларига бадал тўловлари билан бўглиқ бўлмаган ҳолда капиталнинг камайишида ўз аксини топган активларнинг чиқариб кетилиши ва бошқа эскириши ёки мажбуриятларнинг ўсиши шаклида юз берадиган иқтисодий нафларнинг камайишидир. 4 Харажатлар - бу активларнинг камайиши ёки фойдани кўпайтириш мақсадида хўжалик фаолиятидан келиб чиқадиган мажбуриятларни ўз зиммасига олиш орқали рўй берадиган иқтисодий ресурсларнинг камайишидир.5 Юқоридаги тарифлардан келиб чиқган ҳолда телерадио хизматлари харажатлари – бу телерадио хизматларини кўрсатиш учун сарфланадиган моддий ва номоддий активлар сарфи ва мажбуриятларнинг пайдо бўлишини аниқ қийматда ўлчанишидир.
1чизма.Телерадио хизматларини кўрсатувчи корхоналарда харажатлар турлари. Юқоридаги чизмадан келиб чиқган ҳола харажатларни яна қуйидаги кўринишда таснифлашимиз мумкин.