Асосий параметрлари
Каналлар сони 30
Циклнинг таъқиб частотаси 8 кГц
Чиқиш оқимларининг узатиш тезлиги 2048 (1 ± 3*10-5) кбит/с
Линия сигналининг код тури ҚННЎИ
Сиклли синхронизмнинг ўртача тикланиш вақти 2 мс
Кабел тури ТПП (КСПП)
Регенерациялаш участкасининг узунлиги 2.7 (3.8) км
МТ секциясининг максимал узунлиги 43 (110) км
Алоқанинг максимал узунлиги 85 (440) км
ХТҚРПлари орасидаги ХТқРП лар сони 20 (28) та
ИКМ-30 нинг линия сигналини ёки узатиш циклининг вақт бўйича спектри 16.3-расмда кўрсатилган.
Узатишнинг юқори цикли (СС) - бу вақт интервали бўлиб, унда барча сигнал каналларининг (БЧС) ахборот ва авария сигнализацияси узатилади. ИКМ-30 да юқори цикл узунлиги Цс=2.0 мс га тенг. Юқори цикл 16 та узатиш циклидан ташкил топган. Цикл мобайнида унинг узунлиги дискретитзациялаш интервалига тенг, яъни Ц=Тд=125 мкс бўлиб, саккиз разрядли 30 каналли ТЧ кодли комбинацияси узатилади ҳамда иккита сигнал каналининг кодли комбинацияси ёки юқори цикл синхронизация сигнали ЮСС, цикл синхронизацияси СС, дискрет ахборот сигнали узатилади.
Узатиш цикли ХТИ 6,732 тавсияси асосида узунлиги Тки=3,91 мкс бўлган 32 та канал интервали КИ0 — КИ31 дан ташкил топган.
КИ1 дан КИ15 гача ва КИ17 дан КИ31 гача бўлган канал интерваллари ТЧ каналининг ахборотини узатишда ишлатилади. Ҳар бир канал интервали Р1....Р8 гача бўлган саккиз разряддан ташкил топган бўлиб, Тр=488 нс га тенг. Узатиш циклларининг қайтарилиш частотаси fс = fд = 8 кГц, яъни дискретизациянинг частотасига тенг, оралиқ каналларнинг қайтарилиш частотаси fки = 8х32=256 кГц ва циклнинг қайтарилишчастотаси ёки тактли частотаси эса fт = 8х32х8 = 2048 кГц га тенг. Чунки ҳар бир разрядда 1 бит ахборот узатилади, ахборотни узатиш тезлиги линия сигналининг рақамли оқимида 2048 кБит/с. Юқори циклларнинг қайтарилиш частотаси fсс = fс/ 16 = 8/16 = 0,5 кГц.Циклнинг синхросигнали КИОга жуфт цикллардаги Р2...Р8 позицияларига узатилади ва 0011011 кўринишда бўлади. Р1 позициясининг нолинчи КИ да дискрет ахборот сигнали узатилади. Тоқ циклнинг Р3 позициясида циклли синхронизациянинг авария сигнали узатилади, Р6 позициясида каналнинг қолдиқ сўнишини (ҚС) текшириш сигнали ва Р2 = 8/16 = 0,5 кГц.Циклнинг синхросигнали КИОга жуфт цикллардаги Р2...Р8 позицияларига узатилади ва 0011011 кўринишда бўлади. Р1 позициясининг нолинчи КИ да дискрет ахборот сигнали узатилади. Тоқ циклнинг Р3 позициясида циклли синхронизациянинг авария сигнали узатилади, Р6 позициясида каналнинг қолдиқ сўнишини (ҚС) текшириш сигнали ва Р2 позициясида 1 разряди узатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |