ИКМ-480 узатиш тизими
Учламчи аппаратура комплекси ИКМ-480 рақамли узатиш тизими зона ичида ва магистрал алоқа тармоқларида тарамли кабелларни 1,2/4,6 мм жуфтли МКТ-4 кабели ёрдамида алоқани ташкил қилиш учун мўлжалланган. Аппаратуранинг гуруҳли оқимисини узатиш тезлиги 34368 кбит/с бўлганда 480 тагача Т4 каналини ташкил қилади. Линия тракти бир полосали тўрт симли бир кабелли схемада ташкил қилинади. ТЧ орқали қайта қабул қилиш участкасининг узунлиги — 2500 км, хизмат талаб қилинадиган регенерацион пунктлар оралиғи — 200 км гача ва регенерацион участканинг узунлиги 3±0,15 км.
16.5-расм.ИКМ-480 узатиш тизимининг циклининг тузилиши
34368 кбит/с тезликдаги гуруҳли рақамли оқим 8448 кбит/с тезликдаги тўртта рақамли оқимнинг синхрон ёки асинхрон қўшилишидан ҳосил бўлади. ИКМ-480 узатиш тизимининг циклининг тузилиши 16.5-расмда берилган.
Схема ИКМ-120 узатиш тизимининг схемасига ўхшаш. Цикл 2148 импульс позициясидан ташкил топган бўлиб, улардан 2112 таси ахборот ва 36 таси хизмат кўрсатиш позициясидир. Циклининг ўзи 62,5 мкс узунликда бўлиб, учта гурухга бўлинган. Ҳар қайси гуруҳ 716 та импульс позициясидан тузилган бўлиб, улардан 12 таси хизмат сигналларини узатиш учун ишлатилади, қолган 704 та импульс позицияси эса ахборот разрядларини эгаллайди. Биринчи гуруҳнинг 1......12 позицияларида 111101000000 синхрон гуруҳи узатилади. Иккинчи гурухнинг 1.....4 позицияларида тезликни мослаштирувчи биринчи буйруқ саволлари, 5,6 позицияларида алоқа хизмати (АХ) разрядлари, 7,8 позицияларида авария ва алоқа хизматининг чақириқ сигналлари, 9-12 позицияларида тезликни мослаштирувчи иккинчи буйруқ разрядлари узатилади. Учинчи гурухнинг 1...4 позицияларида тезликни мослаштирувчи учинчи буйруқ разрядлари, 5...8 позицияларда дискрет ахборот разрядлари, 9 ... 12 позицияларда ахборот разрядлари, улар тезликларни нотўғри мослаштириш — ТНМ да ҳосил бўлади, 13...16 позицияларда тезликларни тўғри мослаштириш ТТМ да ахборот разрядлари ўрнига балласт разрядлари узатилади, улар ахборот қабулидан сўнг олиб ташланади.
ИКМ-480 аппаратураси ёрдамида алоқани ташкил қилиш схемаси 3.30-расмда берилган, бунда 34368 кбит/с тезликдаги учламчи рақамли оқимини ҳосил қилуч ва линия тракти қурилмаларини ажратиш мумкин.
Оқимни ташкил қилувчи қурилма аналог-рақам айлантиргичи -АҲА, ИДГ устунида жойлашган иккиламчи даврий гуруҳлаш қурилмаси — ИДГК ва УДГ устунида жойлашган учламчи даврий гуруҳлаш қурилмаси —УДГҚ лардан ташкил топган.
16.6-расм. ИКМ-480 аппаратураси ёрдамида алоқани ташкил қилиш схемаси
Аналог-рақам қурилмаси АРҚ ва ИДГ қурилмалари ИКМ-30 ва ИКМ-120 узатиш тизимлари таркибида аввал кўриб чиқилган. УДГ устуни тўрттагача учламчи гуруҳлаш аппаратура комплекти УДГК ни жойлаштириш ва тўрттагача рақамли оқимни ташкил қилиши мумкин. УДГ комплекти 8448 кбит/с узатиш тезлигидаги тўртта рақамли оқимни синхрон ва асинхрон қўшилишини ва бўлинишини таъминлайди. УДГК нинг тузилиш принципи ИДГК нинг тузилишига мос, унда тезликни икки томонлама мослаштириш ва икки буйруқни бошқарилиш ишлатилади.
УДГ қурилмасининг чиқишида гуруҳ сигнали ЮЧК ёки ИКА кодига айлантирилади. Учламчи рақамли трактдан алоқа хизмати каналини дельта модуляцияси ёрдамида ҳосил қилиш мумкин ва 16 кбит/с тезликдаги дискрет ахборотни узатиш учун тўртта канални ташкил қилиш мумкин, унинг учун узатиш циклида маълум вақт позициялари кўзда тутилган.
Сигнализация тизими УДГК устунида таъминот йўқолганда, сигнализация занжирида кучланиш йўқолганда, қабул қилинаётган рақамли сигнал йўқолганда, линия тракти қурилмаси бузилганда ва УДГК блокидан бирортаси бузилганда қатор ёки умумстанция сигнализациясининг ишлашини таъминлайди.
Линия тракти қурилмаси МКТ—4 кабели ёрдамида ИКМ — 480 узатиш тизимининг иккита линия трактини ташкил қилади. Унинг таркибига: охирги станция линия қурилмаси — ЛҚ, устуни, хизмат талаб қилинадиган регенерацион пунктлари — ХТҚРП, улар 200 км оралиғида ўрнатилади, хизмат талаб қилинмайдиган регенерацион пунктлар — ХТқРП, улар иккита ХТҚРП орасида 66 тагача ўрнатилиши мумкин.
ХТҚРП нинг ишлаши ва линия тракти хизмати учун дистанцион таъминот, алоқа хизмати, участка ва магистрал телемеханика ташкил қилинади, унда коаксиал ва симметрик МКТ — 4 кабел жуфтлиги ишлатилади: тўртта коаксиал жуфтлик — линия тракти икки тизимининг ишлаши учун, икки симметрик жуфтлик — алоқа хизматини ташкил қилиш учун, икки симметрик жуфтлик — участка телемеханикаси ишлаши учун ва битта симметрик жуфтлик — магистрал телемеханиканинг ишлаши учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |