Биринчи авлод стандартлари- 1G
AMPS (ингл. Advаnced Mobilе Phone Service - “Такомиллаштирилган мобил телефон хизмати”, шунингдек, “Шимолий Америка стандарти” номи билан машҳур.
- 800MGs диапазонда ишлаган, 1983 йилда фойдаланишга туширилган) - АҚШ, Канада, Марказий ва Жанубий Америка, Австралия каби худуд ва давлатларда кенг қўлланилган;
- Ўз вақтида (1995 йилда) жаҳондаги мобил алоқа тармокларидаги барча абонентларнинг 1/3 қисмига хизмат кўрсатган ва D-AMPS рақамли модификацияси билан биргаликда энг кенг тарқалган уяли тизим бўлган.
- Жумладан, Россияда AMPS регионал стандарт сифатида (асосан D-AMPS вариантида) тасдиқланган ва энг кенг тарқалган стандарт ҳисобланган.
- Ўзбекистонда AMPS/D-AMPS стандартлари “Уздунробита” ҳамда ”Rubicon Wireless Communications” операторлари томонидан ишлатилган;
(TACSингл. Total Access Communication System - “Умумуланишли алоқа тизими”, 900MGs диапазонда ишлаган, 1985 йилда ишга туширилган) - Буюк Британия, Италия, Испания, Австрия, Ирландия давлатларида фойдаланилган, Американинг AMPS стандарти асосида ишлаб чиқилган.
ETACS (Европа) ва JTACS/NTACS (Япония) модификацияларига эга бўлган.
TACS аналог стандартлари орасида тарқалиши бўйича иккинчи ўринда турган.
1995 йилда абонентлар базаси бўйича ҳам у жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаган, лекин 1997 йилга келиб тез ривожланган рақамли стандартлар томонидан тўртинчи ўринга тушириб қўйилган;
Иккинчи авлод тизимлари- 2G
GSM стандарти техник такомиллаштиришни давом эттириб, (кетма-кет киритилган 1, 2 ва 2+ фазалар) 1989 йилда янги 1800MGs частота диапазонини ўзлаштира бошлади.
GSM-1800 тизимининг аввалги GSM-900 тизимидан фарқи кўпроқ техник жиҳатдан эмас, балки техник ечимлар асосидаги маркетинг ютуқларидан иборат эди, яъни кичик ўлчамли ячейкалар (уялар) билан биргаликда, кенгроқ диапазондаги ишчи частоталар полосасида ишлаш натижасида анчагина катта сиғимли уяли тармоқлар қуриш имкониятини берди.
Нисбатан ихчам (компакт), енгил, қулай ва арзон абонент терминалларини ишлаб чиқиш натижасида мобил алоқа тизимидан фойдаланиш оммавий тус олишига эришилди.
GSM-1800 стандарти (асосан GSM-900 стандартига қўшимчалар кўринишда) 1990-91 йилларда Европада ишлаб чиқилди ва DCS-1800 (ингл. Digital Cellular System- “Рақамли уяли алоқа тизими”) номини олди.
Стандарт дастлаб (1993 йилларда) PCN (ингл. Personal Communication Network - “Персонал алоқа тармоғи”) номи билан ҳам юритилди. Кейинчалик эса (1996 йилда) стандартни GSM-1800 деб номлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |