SDH ни хосил қилишдан мақсад
SDH тизимларини хосил қилишдан мақсад:
Кириш оқимларини йиғмасдан ва ажратмасдан киритиш ва чиқариш (масалан, Е1 оқимларни киритамиз, бундай оқимлар 63 та, шундан биттасини осонгина ажратиб олиш мумкин. Бундан ташқари оқимлар турли синхронизациялаш частотасига эга);
²ар қандай мураккаб топологияли бошқарув тармоқларини маршрутларини амалга ошириш учун фреймларнинг янги тузилишини қайта ишлаш зарур (масалан, пакетли алоқада аниқ манзили ва маршрути аниқланган бўлиши лозим);
Бир қатор узатиш тезликларини тизимлаштириш ва PDH чегарасида давом эттириш (PDHда хар бирининг стандарт тезлиги 64 кбит/с га тенг бўлган, 3 та: Америка, Япония, Европа иерархияси мавжуд эди. Оптик толага ўтгандан кейин барча тизимлар бирлаштирилди ва барча триблар STM-1 деб аталди).
SDH тизимининг 1- сатхида : STM-1,
2- сатхида: STM-4 = STM-1 * 4
3- сатхида: STM-16 = STM-4 * 4
4- сатхида: STM-64 = STM-16 * 4
SDH тизимларини вужудга келтириш орқали барча берилган трибларни (компонент сигналларни), хар қандай SDH тизимларига ўтишда Америка, Япония, Европа стандартларига бирлаштиришни (Е1 ….. ЕN) қараб чиқади.
Виртуал контейнерлар асосида “бир-бирини ичига жойлаштириш” технологиясини қўллаш.
SDH тизимларини қайта ишлашдан олдин оптик мухитда узатишниқўллаш белгиланган ва SDH учун бирламчи стандарт тезлик 155 Мбит/с га тенг (барча зарур нарсалар контейнерда жойлашади).
Синхрон рақамли иерархия тизимлари
Синхрон рақамли иерархия (СРИ) (SDH)да линиялисигналлари беш босқичга эга синхрон рақамли мультиплексорларда (STM) – (Synchronous Dijital Multiplexer) шаклланади.
Маълумотни рақамли тракт орқали юборувчи бундай блоклар синхрон транспорт модуллариSTM (Synchronous Transport Module) дейилади. Мультиплексорлар ёрдамида шаклланадиган транспорт модуллари беш босқичга бўлинади:
Биринчи босқич – STM-1 (синхрон рақамли оптик линия трактда узатиш тезлиги 155 Мбит/с). бундай тезлик 2 Мбит/с тезликдаги 63 та рақамли сигналлар оқимини узатишни таъминлайди. Товуш частотали каналларнинг сони эса 63х30=1890 та товуш частотали каналларга тенг бўлади. (Икки мегабитли оқимни иккита хизмат каналлари асосан ҳисобга олинмайди);
Иккинчи босқич – STM-4 (синхрон рақамли опик линия трактида узатиш тезлиги 622 Мбит/с). Бундай тезлик 4 та STM-1 транспорт модулларини 155 Мбит/с тезликда узатишни таъминлайди. Товуш частотали каналлар сони қуйидагича аниқланади: 1890х4=7560 товуш частотали канал..
Учинчи босқич – STM-16 (синхрон рақамли оптик линия трактда узатиш тезлиги 2488 Мбит/с). Бу 4 та 622 Мбит/с тезликдаги STM-4 транспорт модулларини бирлашмасидир. Товуш частотали каналлар сони қуйидагича аниқланади: 1890х16=30240 товуш частотали канал.
Тўртинчи босқич – STM-64 (синхрон рақамли оптик линия трактидаги узатиш тезлиги 9952 Мбит/с). 4 та STM-16 транспорт модулларининг бирлашмаси. Товуш частотали каналлар сони қуйидагича аниқланади: 1890х64=120960 товуш частотали канал.
Бешинчи босқич – STM-256 (синхрон рақамли оптик линия трактда узатиш тезлиги 39808 Мбит/с). 4 та STM-64 транспорт модулларининг бирлашмаси. Товуш частотали каналлар сони қуйидагича аниқланади: 1890х256=483840 товуш частотали канал. 1.1-расмда синхрон рақамли сигналлар оқимининг таркибий тузилиши кўрсатилган.
1.1-расм. Рақамли оқимларнинг таркибий тузилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |