К – АЦП киришидаги коэффициент кучайтиргич. Сигнални керакли даражада ўрнатиш учун қўлланилади (оқ даража 700 мв).
Тактли частотанинг частота генератори. Қолган нуқталар осциллограф блогини бошқаришда қўлланилади.
Қолган бошқарув нуқталари осциллограф блогини бошқаришда қўлланилади.
Иккинчи қисм биринчига ўхшаш. Ундан фарқи RGB сигнал ва 3 каналли АЦП ва ЦАПдан фойдаланилади, демак, бузилиш рангли тасвирда кузатилади.Туўлқин бузилишини кузатиш бу ишда кўзда тутилмаган.
Видеотўқин дисретизацияси ва квантланиш АЦП ёрдамида амалга оширилади. Бундан ташқари АЦП иккиталик коддан олинган хисобларни кодлаштиришни амалга оширади, шунинг сабабли ишда рақамли хисобларни қайта аналог шаклига ўтказиш учун ЦАП хам мавжуд. АЦПнинг тугмачалар ёрдамида ўрнатилган даражаси квантланиш жараёнини белгилаб беради. АЦП ва ЦАП ларнинг тактланиши битта генератордан амалга оширилади. ТЧ генераторининг импульслар частотаси сигнал дискретизациясининг частотаси хам хисобланади.
Диққат! Видеомониторларнинг бир нечта моделида “ташқи” + “RGB” режимида компонент RGB сигнали синхронлашмайди ҳамда синхросмесдан иборат “ПЦТВС” уясидаги сигнал узатилишини талаб қилади. Шунинг учун бир қанча амалий ишларда “синхронлаштириш” уясининг ёрдами кўзда тутилади. Монитор синхронлашмаган вазиятда маниторнинг “ПЦТВС” киришига “синхронлаштириш”ни уланг.
Асосий ўрганиладиган масалалар
1. Бузилиши юзага келиш шартлари ва унинг дескритизациясини таҳлил қилиш.
2. Квантлашиш жараёни ва у орқали юзага келадиган бузилиш шартларини таҳлил қилиш.
Амалий вазифа
Диққат! Таянчни ёқиш ПК тизим блоги ёқилгандан кейин, ўчириш эса ПК ўчирилгандан кейин амалга оширилиши лозим.
Акс холда бу қурилманинг хато ишлашига олиб келиши мумкин, шунингдек мазкур режимдан фойдаланиш вақтида Windows иш столини кенгайтириш созламаси йўқолишига олиб келади.
2. Амалий ишни бошлаш учун иш столида фойдаланиётган ТV2_****.exe иловасини очинг.
3. Иш ёрқинлик сигналидан фойдланиш орқали ўтказилади, шунинг учун DVD-қурилмани «YCrCb» форматига ўтказинг.
4. DVD-қурилманинг “G/Y” чиқишидан АЦП киришига видеосигнал узатинг.
5. ЦАП чиқишини видеомониторнинг ПЦТВС киришига уланг. Бунда видеомонитор “киришни танлаш” тугмачаси ёрдамида “ташқи” режимда бўлиши ва тумблер “ПЦТВС” холатида бўлиши лозим.
6. Осциллографнинг ҳар иккала каналини коммутаторнинг КТ чиқишига уланг. Осциллограммининг бир чизиқли тасвирини кузатиш учун осцилолограф блогидан “1 чизиқни танлаш” режимини танланг.
7. Дискретизация бузилишини тадқиқ қилиш.
7.1. DVD-қурилмадан сигнални текширув кетма-кетлигида макет киришига узатинг. Дискретизация частотасини камайтириб бориб, юзага келаётган бузилиш кузатилади. Сигнал бузилиши яққол намоён бўлган частотани белгилаб, ёзиб қўйилади.
7.2. Макет киришига УЭИТ узатилади. Дискретизация частотасидан горизонтал аниқликга оид боғлиқлик олиб ташланади.
8. Квантланиш бузилишларини тадқиқ қилиш.
8.1. АЦП 8 бит даражага ўрнатилади. КТ1га осциллограмм чизиғи чизилади. Унинг остига худди шу масштабда КТ2 ва КТ9 назорат нуқталари осциллограми чизилади. Хосил бўлган осциллограммга барча ёрқинлик градацияларининг кодли комбинациялари иккилик ва ўнлик кўринишда ёзиб чиқилади.
8.2. АЦП даража рақамларини камайтириб бориб, КТ11даги макет киришга тегишли очциллограммни назорат қилиб боринг. Бузилган ТВ сигнал учун исталган 2та осциллограмм чизинг.
8.3. DVD-қурилмадан “градацион бўлак” тадқиқот тасвири узатилади. АЦПнинг барча даража белгиларида кванланиш бузилишларининг қанчалик катталиги осциллограф ёрдамида бахоланади. Бунинг учун қўшни даражалар билан бўлган фарқ ўлчанади. Квантланишда юзага келган шовқин нуқтаси топилади.
9. АЦПнинг юқори кучланиш хусусиятларини бахолаш.
“Градацион бўлак” тадқиқот тасвиридан фойдаланган ҳолда АЦП даражаси 8 га ўрнатилади, дикретизация частотаси эса максимал холатга келтирилади. К узатиш коэффициенини катталаштириб бориш билан бир вақтда осциллограмм чизиқларидан биттаси назорат қилиб турилади. Юқоридаги ТВ сигналнинг чегара даражасида юзага келган ўлчамлар аниқланади. К Коэффициентини катталаштириб бориб, юзага келаётган бузилиш чамалаб аниқланади. К белгисининг максимал холатида осциллограммга сигнал чизиғи чизилади.
10. ТВ сигналнинг К кенглиги регулятор ёрдамида 1В умумий кенгликка нисбатан синхроимпульс даражасидан АЦП киришидаги оқ даражагача камайтириб борилиб, квантланиш тасвирига тегишли шовқин К коэффициентидан олиб ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |