Масофавий электр таъминотга эга эканлиги. Баъзи холларда тармоқ
тугунларининг масофавий электр таъминоти талаб этилади. Буни оптик тола
орқали амалга ошириб бўлмайди. Бу холда оптик тола билан биргаликда мис
ўтказиш элементи билан жиҳозланган аралаш кабеллардан фойдаланиш
мумкин. Бундай кабеллар кўпгина мамлакатларда кенг қўлланилади. [16]
Оптик кабеллар ишлатилиш шароитига қараб электр кабеллари сингари иккита асосий гуруҳга бўлинади:
линия кабеллари – бино ташқарисида яъни бинодан ташқарида бўлган ерларда ётқизилувчи ва техник хизмат кўрсатувчи кабеллар;
бино ичида ётқизилувчи – бино ичида ётқизилувчи ва хизмат кўрсатувчи кабеллар.
Линия кабеллари магистрал (давлатлараро ва шаҳарлараро), минтақавий ва маҳаллий тармоқларда қўлланиб, у ўз навбатида қайд этиб ўтилган тармоқларда ҳозирги замон талабига жавоб берувчи алоқа узатиш воситалари ёрдамида жуда ҳам катта бўлган маълумотларни узатиш ва қабул қилиш учун қўлланувчи йўналтирувчи тизимлардаги муҳит бўлиб ҳисобланади. Бир модали нурўтказувчи толалардан ташкил топган оптик кабеллар узатувчи муҳити бўлиб ҳисоблангани учун улар жуда ҳам кичик йўқотувчанликга эга бўлганлиги учун уларни турли хил тармоқларда қўллаш имконини беради. Телекоммуникация тармоқларида линия кабелларини қўлланиши ҳисобига уларни ётқизиш ва хизмат кўрсатиши бўйича улар бир неча турларга бўлинади.
Шу муносабат билан линияда қўлланувчи оптик кабеллар асосан учта гурухга бўлинади:
ер ости;
ҳавода осилувчи;
сув ости.
Оптик кабелнинг асосий конструктив элементлари қуйидагилардан иборат:
оптик тола;
оптик модул;
оптик кабелнинг ўзаги;
қаттиқловчи элементлар;
гидрофоб материаллар;
зирх қатлами;
кабел қобиғи.
Оптик кабелларни ишлатиш жойига ҳамда қўлланиш шароитига қараб бир қанча элементлари кабел ўзаги ичида бўлмаслиги мумкин.
Оптик тола – оптик кабелнинг асосий элементи бўлиб, у ўз навбатида йўналтирувчи узатув муҳити вазифасини бажаради.
Оптик модул – оптик кабелнинг (мустақил равишдаги) маълум бир конструктив элементи бўлиб, унинг ичида битта ёки бир нечта оптик толалар жойланиши мумкин. У ўз навбатида толани муҳофазаловчи элементи вазифасини бажариши билан бирга оптик толани узилиш ҳолатини бир мунча камайтиради, ҳамда муҳофазаланган ҳолда толага кўндаланг ва узунасига тушувчи турли хил кучлардан муҳофазалайди ва уларни бир мунча стабил равишда ишлашини таъминлаб беради.
Оптик модуллар қуйидаги турлардан иборат:
найчасимон;
профилланган яъни кўндаланг кучланганликга эга бўлган ўзакдан иборат;
тасмали.
Найчасимон турдаги оптик модул ичида жойлашган оптик толалар бемалол равишда ўрамсиз ҳолатда (1.2.3.а – расм) ёки марказий қаттиқловчи элемент атрофида ўралган ҳолда (1.2.3.б – расм) ёхуд мустахкам қаттиқ ҳолдаги буфер кўринишдаги қоплам орасида (1.2.3.в – расм) жойлашиши мумкин.
3 2 1 3 1 6 3 4
1.2.3–расм Оптик модул тузилиши
а), б) ва в)–найчасимон; г)–профиланган
1–найча; 2–ҳаво ёки гидрофоб компаунд; 3–муҳофазаланган қоплам орасидаги оптик тола; 4–марказий қаттиқловчи элемент; 5–тасма; 6– профилланган ўзак V–кўришдаги; 7–зич равишдаги буфер қатлам
Оптик толаларни пайвандлаб улаш жараёни:
1.2.6 – расм. Керак бўладиган асбоблар
1. Толани тайёрлаш.
2. Қобиқни ажратиш.
3. Толани текис равишда кесиш.
4.Тола учларини бир-бирлари билан юзлаштириш .
5. Толани пайвандлаб улаш.
6. Натижани бахолаш
Куринишида бўлади.
Интернет тармоқларига уланишни таъминлаш, замонавий рақамли тармоқларнинг асосий функцияларидан бири хисобланади. Қўлланиладиган оралиқ частоталарнинг кенглиги, юқори тезликли маълумотларни узатувчи технологияларга боғлиқ. Видеоконференцияни ташкил қилишда овозли ва видеосигналларни узатиш лозим, бундай хизмат, бошқа хизматларга нисбатан анчагина кенг частота оралиғини талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |