49
10- маъруза: Факс-модемлар ва уларнинг интерфейслари. Факс алоқасини ўрнатиш тамойиллари. Факсимил
қурилмаси ахборотларини жўнатиш ва қабул қилиш.
«Барча маданийлашган инсоният факсларни ѐзаѐтган, имзолаѐтган ва ўқиѐтганларга, бу факсларни узатаѐтган ва
қабул қилаѐтганларга ва бу факсларни ҳеч қачон кўрмаганларга бўлинади; бунинг устига сўнгги гуруҳ, тугаб
бормоқда». (Тадбиркор одамлар хазили)
Бутун тижорат тез ривожланиб бораѐтганда факсимил алоқа оддийгина рақобатга бардош бериб туриш учун ҳам
керак, бу ерда муваффақиятга эришиш тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади.
Агар сиз контрактни (шартномани) дарҳол юбора олмасангиз, у ҳолда буюртмачини йўқотишингиз мумкин. Агар сиз
янги эскизни у тайѐр бўлиши биланоқ дарҳол намойиш эта олмасангиз, мижозни йўқотишингиз мумкин.
Буюртмачилар ва мижозларга керакли ҳужжатлар дарҳол керак ва бу муаммони тезкор, оддий ва қиммат бўлмаган
факсимил алоқа билан ҳал этиш мумкин.
Факсимил алоқа оддий почта ѐки курьер хизматидан тезкоргина эмас, балки у деярли барча ҳолатларда жуда арзон
ҳамдир (адолат юзасидан шуни таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда факсимил алоқага жиддий рақобатни электрон
почта — «E-mail» яратмоқда).
Факсимил алоқа (facsimile communication) — қўзғалмас тасвир ва матнларни масофадан туриб узатиш жараѐнидир;
унинг асосий вазифаси ҳужжатларни жўнатувчининг қоғозли варақларидан олувчининг қоғозли варақларига
узатишдан иборатдир; бундай ҳужжатлар сифатида матнлар, чизмалар, расмлар, схемалар, фотосуратлар ва ш.ў.
бўлиши мумкин. Аслини олганда, ахборотни факсимил узатиш усули ҳужжатларни масофадан туриб нусхасини
кўчиришдир.
Факсимил алоқани олдин фототелеграф алоқа дейилар эди, лекин ТТХМК нинг тавсиялари бўйича «фототелеграф
алоқа» атамасини фақат ярим очиқ рангли тасвирларни узатиш тизими учунгина қўллаш керак; янада умумийроғи
«факсимил алоқа» атамасидир, у ҳам ярим очиқ, рангли, ҳам штрихланган ҳужжатларни узатиш тизимларига хосдир.
Факсимил алоқа асосига электр сигналларни вақт оралиғдаги кетма-кетликларини узатиш усули қўйилган бўлиб,
бу сигналлар узатилаѐтган ҳужжатнинг айрим элементларини ѐрқинлигини ҳарактерлайди. Узатилаѐтган тасвирни
элементларга ѐйиб чиқишни ѐйиш, бу элементларни кўриб чиқиш ва уқишни эса сканерлаш дейилади. Факсимил
алоқанинг мухим афзаллиги узатишнинг тўлиқ автоматлашганлиги бўлиб, бунга қоғозли ҳужжат-манбадан
маълумотни ўқиш ва қоғозли ҳужжат-қабул қилувчида маълумотни қайд қилиш киради.
Факсимил алоқани ташкил этиш учун факсимил аппаратлар (телефакслар) ва алоқа каналлари ишлатилади:
ҳаммадан кўпроқ телефон каналлардан, камроқ интеграл сервисли (ISDN) рақамли каналлари ва алоқа
радиоканаллардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: