“Телекоммуникация” факультети «Телекоммуникация» кафедраси


Компоненты, используемые этим подключением



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/78
Sana24.02.2022
Hajmi3,16 Mb.
#212508
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Компоненты, используемые этим подключением бандидан Протокол Интернета (TCP/IP)ни танлаймиз 
Свойства тугмасини босамиз.


48 
Ушбу ойна TCP/IP Интернет протоколини хусуятлари ойнаси ҳисобланади. Ойнада IP манзилини олишни 
икки йўли мавжуд: биринчиси, автоматик тарзда IP манзилни олиш. Бунда компьютерни тармоқ кабелини маҳаллий 
тармоққа уланади натижада тармоқ сервери компьютерга IP манзилни ўзи тақсимлайди. 
Иккинчи усулда IP манзил IP манзил майдонига ѐзилади. Одатда ушбу усулдан кўпроқ фойдаланилади. 
Маска подсети агар тармоқда компьютерлар сони 254 тадан ошмаса 255.255.255.0 конфигурацияда ѐзилади.
Ушбу ойнада кўриниб тургандек компьютеримизга 174.166.1.102 IP манзилини ѐздик. Бажарилган 
амалларни сақлаш учун ОК тугмасини босамиз. Шунинг билан маҳаллий тармоқ IP манзилини ўрнатиш ишлари 
якунланди. энди маҳаллий тармоқда 174.166.1.102 IP манзил сизни компьютерингизники бўлда. Исталган папка ѐки 
дискка рухсат (доступ) бериб бошқа компьютерларга маълумотларингиздан фойдаланишга имконият яратишингиз 
мумкин 
Назорат саволлари? 
 
1. Ethernet нима? 
2. Маска нима? 
 


49 
10- маъруза: Факс-модемлар ва уларнинг интерфейслари. Факс алоқасини ўрнатиш тамойиллари. Факсимил 
қурилмаси ахборотларини жўнатиш ва қабул қилиш. 
 
«Барча маданийлашган инсоният факсларни ѐзаѐтган, имзолаѐтган ва ўқиѐтганларга, бу факсларни узатаѐтган ва 
қабул қилаѐтганларга ва бу факсларни ҳеч қачон кўрмаганларга бўлинади; бунинг устига сўнгги гуруҳ, тугаб 
бормоқда». (Тадбиркор одамлар хазили)
Бутун тижорат тез ривожланиб бораѐтганда факсимил алоқа оддийгина рақобатга бардош бериб туриш учун ҳам 
керак, бу ерда муваффақиятга эришиш тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади. 
Агар сиз контрактни (шартномани) дарҳол юбора олмасангиз, у ҳолда буюртмачини йўқотишингиз мумкин. Агар сиз 
янги эскизни у тайѐр бўлиши биланоқ дарҳол намойиш эта олмасангиз, мижозни йўқотишингиз мумкин. 
Буюртмачилар ва мижозларга керакли ҳужжатлар дарҳол керак ва бу муаммони тезкор, оддий ва қиммат бўлмаган 
факсимил алоқа билан ҳал этиш мумкин. 
Факсимил алоқа оддий почта ѐки курьер хизматидан тезкоргина эмас, балки у деярли барча ҳолатларда жуда арзон 
ҳамдир (адолат юзасидан шуни таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда факсимил алоқага жиддий рақобатни электрон 
почта — «E-mail» яратмоқда). 
Факсимил алоқа (facsimile communication) — қўзғалмас тасвир ва матнларни масофадан туриб узатиш жараѐнидир; 
унинг асосий вазифаси ҳужжатларни жўнатувчининг қоғозли варақларидан олувчининг қоғозли варақларига 
узатишдан иборатдир; бундай ҳужжатлар сифатида матнлар, чизмалар, расмлар, схемалар, фотосуратлар ва ш.ў. 
бўлиши мумкин. Аслини олганда, ахборотни факсимил узатиш усули ҳужжатларни масофадан туриб нусхасини 
кўчиришдир. 
Факсимил алоқани олдин фототелеграф алоқа дейилар эди, лекин ТТХМК нинг тавсиялари бўйича «фототелеграф 
алоқа» атамасини фақат ярим очиқ рангли тасвирларни узатиш тизими учунгина қўллаш керак; янада умумийроғи 
«факсимил алоқа» атамасидир, у ҳам ярим очиқ, рангли, ҳам штрихланган ҳужжатларни узатиш тизимларига хосдир. 
Факсимил алоқа асосига электр сигналларни вақт оралиғдаги кетма-кетликларини узатиш усули қўйилган бўлиб, 
бу сигналлар узатилаѐтган ҳужжатнинг айрим элементларини ѐрқинлигини ҳарактерлайди. Узатилаѐтган тасвирни 
элементларга ѐйиб чиқишни ѐйиш, бу элементларни кўриб чиқиш ва уқишни эса сканерлаш дейилади. Факсимил 
алоқанинг мухим афзаллиги узатишнинг тўлиқ автоматлашганлиги бўлиб, бунга қоғозли ҳужжат-манбадан 
маълумотни ўқиш ва қоғозли ҳужжат-қабул қилувчида маълумотни қайд қилиш киради. 
Факсимил алоқани ташкил этиш учун факсимил аппаратлар (телефакслар) ва алоқа каналлари ишлатилади:
ҳаммадан кўпроқ телефон каналлардан, камроқ интеграл сервисли (ISDN) рақамли каналлари ва алоқа 
радиоканаллардан фойдаланилади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish