“Телекоммуникация” факультети «Телекоммуникация» кафедраси


Факсимил алоқа стандартлари ва режимлари



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/78
Sana24.02.2022
Hajmi3,16 Mb.
#212508
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   78
Bog'liq
kompyuter tizimlari va tarmoqlari

Факсимил алоқа стандартлари ва режимлари 
Факсимил алоқада турли хил маълумотларни узатиш стандартлари ва ажратиш қобилияти режимлари (фақат энг 
мукаммал телефакслардагина таъминланади) ишлатилади. 
Халқаро таснифга мувофиқ хабарлар узатиш стандартларининг 4 та гуруҳи мавжуд бўлиб, улар 12-жадвалда 
келтирилган. 
Факсимил ахборотни телеграф алоқа канали бўйича узатиш тезлиги 4800—28800 бит/с оралиқдарда ѐтади (ТТХМК 
В.34 стандарти); рақамли каналларни ишлатганда маълумотларни қинғироқ сиқиш имконияти бор ва узатиш 
тезлиги 64000 бит/с гача етади. 
12-жадвал 
Факсимил хабарларни узатиш стандартлари 
Хабарларни 
узатиш 
стандарти 
А4 Ҳужжатларни узатиш 
вақти (210х297), с 
Ажратиш қобилияти, мм да
нуқталар 
Аналогли 
частота- 
модуляцияланган 
сигналлар 
360 гача 
4тадан 
Аналогли 
амплетуда- 
модуляцияланган 
сигналлар 
180 гача 
4тадан 
Ахборотни сиқиб рақамли 
кодлаш 
60 гача 
7-9 
Юқори тезликни рақамли 
узатиш 
5-10 
16 гача 
Факсимил аппаратлари маълумотларни узатиш тезлигини, агар қабул қилаѐтган телефакс ѐки алоқа канали юқори 
даражали халақитларга эга бўлса, автоматик ўрнатиши мумкин. Бу ҳолатларда одатда бошида максимал ўрнатилган 
узатиш тезлиги, қабул қилаѐтган телефакс тасдиқлаган ахборотларни ишончли қабул қилишга эришмагунга қадар 
пасаяди (узатиш сеанси бошида узатаѐтган телефакс махсус сигнал юборади; қабул қилаѐтган аппарат бу сигнални 
тушунганидан кейин, ахборотни қабул қилганлик хабарини юборади). Масалан, А4 ўлчамдаги матнли ҳужжатни 
узатиш вақти, узатиш тезлиги 9600 бит/с бўлганда, 20 секундни ташкил этади, лекин алоқа каналининг сифати 


50 
пастлиги туфайли узатиш тезлиги 4800 бит/с гача пасайса, ҳужжатни узатиш вақти икки марта ортади, тезлик 2400 
бит/с бўлганда эса 4 марта ортади, яъни ҳужжат 1 минутдан ортиқроқ вақт давомида узатилади. 
Факсимил аппаратлар ишлатадиган ажратиш қобилияти режимлари: 
• Standart — оддий, ажратиш қобилияти 100х200 dpi; 
• Fine (High) — сифатли (юқори), ажратиш қобилияти 200х200 dpi; 
• Superfine (Super high) — юқори сифатли (ўта юқори), ажратиш қобилияти 400х200 dpi; 
• Halftone (Photo) — ярим очиқ, рангли (фоторежим), қўл рангнинг 64 тагача (даражаси). 
Юқорида айтилганларни тушунтирамиз.
Факс-ҳужжатнинг тўла сатри қоғоз варақа эни 210 мм бўлганда 1600 та элементдан ташкил топади, яъни факснинг 
ажратиш қобилияти сатр бўйлаб (горизонтал бўйича) деярли ҳар доим 1 дюймга 200 та элемент (нуқталар) ѐки 200 
dpi (dot per inch — дюймда нуқталар; 1 дюйм 25,4 мм) — 1 та элемент тахминан 1/8 мм жой олади. 
Оддий режимда қоғознинг силжиш қадами 1/4 мм ни ташкил этади (вертикал бўйича ажратиш қобилияти 100 dpi); 
сифатли режимда — қадам 1/8 мм ни ташкил этади (ажратиш қобилияти - 200 dpi). 
Юқори сифатли режим ишлатилаѐтган факсаппаратга боғлиқ равишда 300—400 dpi ажратиш қобилиятига эга. 
Ярим очиқ рангли режим қўл ранг тусларини узатишни таъминлайди ва керак бўлганда ярим очиқ рангли 
фотосуратларни ѐки расмларни узатиш учун ишлатилади. «Қўл рангни даражалаш» ярим очиқ рангни тасвирлаш 
имкониятини белгиловчи мухим катталикдир. Фотосуратлар, расмлар, репродукциялар, рангли ҳужжатлар оқ-қора 
тасвирда узатилиши мумкин ва телефакс қўл ранг шу даражалашни (ярим очиқ ранг, тусларни) қанчалик кўп 
миқдорда шакллантира олса, узатилган тасвирнинг сифати шунчалик юқори бўлади. 
Шуни инобатга олиш керакки, ажратиш қобилиятининг қанчалик сифатли режими қабул қилинса, ҳужжатдан 
ўқилаѐтган нуқталарнинг сони шунчалик кўп бўлади ва бутун ҳужжатни ўқиб чиқишга шунчалик кўп вақт талаб 
қилинади. Маълумотларни fine режимида узатиш stardart режимига нисбатан узатиш вақтини тахминан икки марта 
узайтиради, superfine режими эса бу вақтни 4 марта узайтиради; halftone режимида узатиш вақти stardart режимга 
нисбатан энг камида 8 марта каттадир. 
Умуман олганда, бир варақ ҳужжатни узатишга сарфланган вақт бу варақнинг ўлчамлари, ундаги тасвир ҳарактери, 
узатиш тезлиги ва ўтказиш тезлиги режимига боғлиқ. 
Факсимил алоқа, агар ЭҲМ факсмодем билан жихозланган бўлса, узатилаѐтган ахборотни ЭҲМ га автоматик 
киритиш учун ишлатилиши мумкин. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish