project.gov.uz 11.11.2020 74 ортишнинг бажарилмай қолган прогнози календарь декадаси давомида ушбу декаданинг алоҳида
кунларида бажарилган ҳолларда
юк жўнатувчилар ва темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) маршрутларга
юк ортиш таъминланмагани учун жарима тўловларидан озод этилади.
293. Жўнатувчи маршрутга юк ортувчи темир йўл станцияси
ёки поғонасимон маршрутни шакллантирувчи темир йўл станцияси юкни тушириш ёки тарқатиш
темир йўл станциясигача маршрут таркибида ёки маршрут ядросида ҳаракатланиб борувчи
вагонларнинг юкхати ва йўл қайдномаларига штемпель билан тегишли ёзувни киритади:
“Тўғридан–тўғри ______–сон жўнатувчи маршрут”, “Темир йўлнинг ______ станциясига
тарқатиладиган ______–сон жўнатувчи маршрут”, “Тўғридан–тўғри ______–сон поғонасимон
маршрут”,
Темир йўлнинг ______ станциясига тарқатиладиган ______–сон поғонасимон маршрут”
294. Маршрут таркибида тарқатиш пунктларига ҳужжатларида “Темир йўлнинг ______
станциясига тарқатиладиган ______–сон жўнатувчи маршрут” штемпели билан келган вагонлар
тегишли ташкилотлар вакиллари томонидан бошқа манзилларга юборилади. Бундай вагонларни
юк тушириш темир йўл станциялари манзилига юбориш дастлабки ҳужжатлар асосида амалга
оширилади.
295. Маршрут тарқатиш пунктига келиши билан вагонлар манзилларга юборилишини амалга
оширувчи ташкилот вакили томонидан поездни темир йўл станциянинг қабул қилиш паркида
технологик жараёнларда назарда тутилган вақт оралиғида юкхатларига муддат бўйича
тайинланган белги қўйишлари керак.
296. Темир йўл шохобча йўлларида ёки умумий фойдаланишдаги темир йўлларда
шакллантирилган, ушбу Қоидаларнинг 279, 281, 282, 283
ва 284–бандлари талабларига жавоб берадиган, прогноз бўйича ва прогноздан ташқари барча
маршрутлар юк ортилганлар қаторида ҳисобга олиниши керак.
18–боб. Майда жўнатмалар билан юкларни ташиш тартиби 297. Ташиш учун алоҳида вагон берилиши талаб қилинмайдиган, битта юкхати бўйича тақдим
этиладиган юк партияси майда жўнатма ҳисобланади.
Майда жўнатма тарзида ташишга тақдим этилаётган юк миқдори: ҳажми бўйича – тўрт ўқли ёпиқ
вагон, ярим очиқ вагон сиғимининг учдан бир қисми
ёки тўрт ўқли платформа майдонининг учдан бир қисмидан; оғирлиги
бўйича – 5000 кг дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳажми бўйича алоҳида вагон талаб қилинмаган ҳолларда умумий брутто массаси 5000 кг дан
ортиқ бўлган юкни майда жўнатмада ташишга рухсат берилади.
Майда жўнатмалар тарзидаги юкларни умумий фойдаланишда бўлмаган жойлардан
тўғридан–тўғри терма вагонларда битта етказиш манзилидаги темир йўл станциясига жўнатишда
юқорида кўрсатилган ҳажмдан ортиқ бўлмаган алоҳида жўнатмалар массаси чегараланмайди.
Битта юкхати бўйича ташишга тақдим этилаётган юкнинг массаси 100 кг дан кам бўлмаслиги
керак.
298. Майда жўнатмалар билан юкларни ташишга қабул қилиш: