project.gov.uz 11.11.2020 21 ваколатли ходими билан биргаликда аниқланганда, ушбу графа юк жўнатувчи томонидан
тўлдирилади.
Юкнинг вазни статистик вазн ўлчаш мақсадида вагон тарозисида ёки товар тарозисида
ўлчанганда, тарози тури ва бўлиниш бирлиги; бошқа турдаги тарозиларда ўлчанганда – техник
жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ тарози тури кўрсатилади.
Юк массаси стандарт бўйича аниқланган бўлса, ушбу графада битта юк жойининг брутто ва нетто
стандарт массаси кўрсатилади;
р) “Юк жўнатувчи” графасида ташувларни расмийлаштириш учун юк жўнатувчининг
ишончномасига эга бўлган юк жўнатувчининг вакили юкхатида у томонидан кўрсатилган
маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлаб, тушунарли тарзда имзо чекади;
с) юк хужжатининг орқа томонидаги “Юк техник шароитларнинг ____ бобига ________
параграфига мувофиқ тўғри жойлаштирилган ва маҳкамланган” графасида юкларни очиқ
ҳаракатдаги таркибда ташишда уларнинг тўғри ортилганлиги ва маҳкамланганлиги учун жавобгар
бўлган юк жўнатувчи вакили имзо чекади.
Юкни очиқ ҳаракатдаги таркибда ташиш чоғида уни тўғри ортиш ва маҳкамлаш ХЮҚБнинг
техник шартларида кўзда тутилмаган бўлса, ушбу графада “Юк ____ йил ____даги_____–сон
маҳаллий техник шартларга мувофиқ тўғри жойлаштирилган ва маҳкамланган” деган ёзув қайд
этилади;
т) юкхатининг орқа томонидаги “Юк жўнатувчининг алоҳида маълумотлари ва белгилари” номли
4–графада:
юкнинг эълон қилинган қиймати;
очиқ ҳаракатдаги таркибда ташиш рухсат этилган юклар рўйхатида кўрсатилмаган юк ташиш
учун тақдим этилганда, уни очиқ ҳаракатдаги таркибда ташиш учун розилик берилгани;
юк жўнатувчи томонидан вагонда ўрнатилган, етказиш манзилидаги темир йўл станциясида юкни
олувчига топширилиши керак бўлган мосламалар;
юкларни ечиб олинадиган ускуналар билан ва совуқ ўтказмаган ҳолда ташишда ускуналар ва
иситиш материаллари массаси;
юк жўнатувчи томонидан юкни музлаб қолишдан сақлаш мақсадида амалга оширилган
профилактика чоралари;
қадоқланмаган юкнинг кўзга кўринадиган шикастланишлари (масалан, “станокнинг ____ детали
синган”, “машинанинг ёритиш чироқлари синган”
ва шу каби);
ушбу Қоидаларга мувофиқ юкхатига илова қилинган ҳужжатларнинг номлари ва рақамлари
тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Юк жўнатувчилар ушбу графага темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) учун мажбурий
бўлмаган маълумотларни киритиши ҳуқуқига эга.
Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) юк жўнатувчи томонидан юкхатига илова қилинган
кузатувчи ҳужжатларнинг тўғрилиги ва етарлилигини текширишга мажбур эмас.
Юк жўнатувчи кузатувчи ҳужжатлар йўқлиги, етарли эмаслиги ёки нотўғрилиги натижасида
келиб чиқадиган оқибатлар учун темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) олдида жавобгардир.