project.gov.uz
11.11.2020
11
турлари бўйича юк ташиш маршрутлари прогнозини белгилайди.
27. Юк ташувларининг маршрутлар бўйича умуман темир йўл ва юк турларига кўра прогнози
темир йўл раҳбари томонидан тасдиқланади ва юк ташиш асосий ойлик буюртмалари билан
биргаликда темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) минтақавий бўлинмалари раҳбарларига
эълон қилинади.
28. Темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи) минтақавий бўлинмалари раҳбарлари ёки темир йўл
станцияси бошлиғи юк ташувларининг маршрутлар бўйича прогнозига мувофиқ маршрутларда
ташиш бўйича календарь прогнозини ойнинг саналари бўйича ишлаб чиқади ва юк жўнатувчи
билан келишади.
Маршрутларда ташиш бўйича календарь прогнозига зарур ҳолларда (инфратузилма эгаси,
ташувчи томонидан) юк жўнатувчилар билан келишилган ҳолда декада бошланишидан уч кун
аввал декадалар бўйича тузатиш киритилади.
Юк жўнатувчиларнинг буюртмаларига биноан, темир йўл минтақавий бўлинмаси раҳбари
(инфратузилма эгаси, ташувчи) юк ортиш кунига қадар темир йўлнинг (инфратузилма эгаси,
ташувчи) ташувлар прогнози доирасида маршрутнинг етказиши манзили станциясини ўзгартириш
ҳуқуқига эга.
29. Юк жўнатувчилар ойнинг декадаси бошланишидан уч кун аввал (буюртма берилган кундан
ташқари) Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставига мувофиқ темир йўл (инфратузилма эгаси,
ташувчи) минтақавий бўлинмаси раҳбарига темир йўл станцияси бошлиғи орқали ушбу
Қоидаларнинг
2–иловасида келтирилган шаклга мувофиқ декада кунлари бўйича бир маромда ортиш ҳажмининг
календарь жадвали билан бирга ортишга буюртма тақдим этади.
Темир йўл станцияси бошлиғи ойнинг декадаси бошланишидан бир кун аввал декада тақвим
жадвали бўйича вагонларни тақдим этиш ҳажми, юк турлари ва етказиш манзилидаги темир
йўллар бўйича ҳар бир юк жўнатувчини хабардор этади ва ушбу маълумотлар ҳисобот
варақаларида қайд этилади.
30. Вагонлар бўйича прогноз қилинган меъёр тўлиқ фойдаланилган ва вагонларни ортиш бўйича
техник меъёрлар бажарилган бўлсада, тонналар бўйича ташишлар прогнози бажарилмаган
ҳолларда (тонна ва вагонларда ташувлари прогноз қилинган юклар бўйича) темир йўл
(инфратузилма эгаси, ташувчи) тонналар бўйича ташувлар прогнозини бажариш мақсадида ортиш
учун зарур бўлган миқдорда қўшимча вагонларни тақдим этади.
31. Ишлаб чиқариш ва юкларни етказиб бериш прогнози ҳамда ҳосил турлари ўзгарган ҳолларда
юк жўнатувчиларнинг илтимосномаларига биноан темир йўл (инфратузилма эгаси, ташувчи)
прогноз қилинган ой тугашидан камида 15 кун аввал ойлик прогнозларга ўзгартиришлар
киритилади.
Шу билан бирга, юк ташиш ойлик прогнозини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномаларни юк
жўнатувчилар прогноз қилинган ой тугашидан камида 18 кун аввал темир йўлга (инфратузилма
эгасига, ташувчига) асосланган ҳолда тақдим этади.
32. Прогноздан (режадан) ортиқ ёки прогноздан (режадан) ташқари юкларни ортиш (бўш хусусий
(шахсий), ижарадаги вагон, контейнерларни жўнатиш) учун юк жўнатувчи темир йўл раҳбарига
ёки темир йўл минтақавий бўлинмаси раҳбарига (инфратузилма эгаси, ташувчи) ортиш кунига
қадар камида 5 кун аввал буюртма тақдим этади. Бундай буюртмалар темир йўл станцияси
бошлиғи орқали тақдим этилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |