project.gov.uz
11.11.2020
97
сабзавотлар куз мавсумида вагонга зич тахланади.
Ушбу юкларни совутиб, иситиб ёки узлуксиз ҳолда шамоллатиб ташиш чоғида, кули ва қоплар,
ўлчами ва сиғимига қараб, вагонда тик ҳолатда бир нечта қатор қилиб, аммо баландлиги 1,6
метрдан ортиқ бўлмаган тарзда тахланади.
Ёпиқ тахта яшиклардаги эртапишар карам рефрижераторли вагонларга вертикал усулда яшиклар
орасига рейкалар қўйилмасдан ва бўш жой қолдирмасдан тахланади.
401. Рефрижераторли вагонлар ва ёпиқ вагонларда ташиш чоғида данакли мевалар, янги узилган
мева ва сабзавотлар солинган яшик–лотоклар, шунингдек, ёзги олма ва ноклар солинган ёпиқ
яшикларни тахлаш баландлиги вагонларда
160 – 180 см дан ошмаслиги зарур.
5 та вагонли рефрижераторли секцияларда ва автоном рефрижераторли вагонларда эртапишар
карам, янги узилган бодринг ва помидорларни ташишда яшикларни тахлаш баландлиги 220 см,
ёпиқ вагонларда эртапишар карам
учун – 180 см ва помидор учун ёпиқ вагонларда – 200 – 220 см ни ташкил этиши керак.
Рефрижераторли вагонларда узум солинган полимер ва тахта яшикларни тахлаш 200 – 220 см
баландликда амалга оширилади.
Рефрижераторли ва ёпиқ вагонларнинг барча турларига қовун солинган яшикли поддонларни
ортиш камида икки қатор баландликда, яшикларни
эса 180 – 200 см баландликда амалга оширилади.
402. Қоидаларнинг ушбу бобида ортиш баландлиги белгиланмаган тез бузиладиган юклар,
вагоннинг юк кўтариш қобилияти ёки сиғимидан тўлиқ фойдаланишни (тара тури ва йил
мавсумидан қатъи назар), юкнинг юқори қатори ва вагон шифти ўртасида камида 50 см дан бўш
жой қолишини таъминлайган баландликда тахланади.
Вагонда поддонлар ва илгакли тўсинлар мавжуд бўлганда, улар ва юк ўртасидаги бўш жой камида
10 см бўлиши лозим.
Зарурат туғилганда, эшик орасидаги бўш жойга бундай юклардан ташкил топган жойларни
вагоннинг узунлиги, эъни ва диагонали бўйича жойлаштиришга рухсат берилади, юклар эшикка
қараб ағдарилиб тушиб кетишининг олдини олиш ҳамда тахнинг мустаҳкамлигини таъминлаш
мақсадида эшик ўрнида иккита юқори қатор баландлигида тахталар ўрнатилади.
403. Музлатилиши мумкин бўлмаган мева ва сабзавотлар ҳамда бошқа тез бузиладиган юклар
ташқаридаги ҳаво ҳароратига қараб, йилнинг ўтиш даврида изотермик вагонларда совутилмасдан
ва иситилмасдан ёки иситилиб ташилади.
Ўтиш даврида совуқ тушганда бу каби юклар:
юк ортиш пунктида ташқаридаги ҳарорат Цельсий бўйича 0 даражадан паст бўлмаганда ва юк
ташиш муддати 4 суткадан ортиқ бўлмаганда – люклари ёпилган ёпиқ вагонларда қўшимча
равишда иситилмасдан;
юк ортиш пунктида ташқаридаги ҳарорат Цельсий бўйича минус
7 даражадан паст бўлмаганда ва юк ташиш муддати 7 суткадан ортиқ
бўлмаганда – изотермик вагонларда иситилмасдан ташилади.
Юк жўнатувчи юк ортишдан олдин тўкиш (сифон) қувурларини сомон, қиринди ёки қоғоз билан
иситиши ҳамда сифон палласини ишчи (ёпиқ) ҳолатга ўрнатиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |