Технологияси


Касаллик ва зараркунандалари, уларга қарши кураши



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

Касаллик ва зараркунандалари, уларга қарши кураши. 
Помидор ғўза 
тунлами (кўсак қурти), кузги тунлам баргини, асосан мевасини кучли шикастлайди. 
Уларга қарши экинзорларга трихограммалар, заҳарли емлар қўйилади. Кимѐвий 
усулда эса гектарига 2-3 кг хлорофос, энтобактерин 5 килограммига 0,2 кг хлорофос 
қўшиб сепилади. Баргнинг қўнғир доғланишига қарши ѐпиқ майдонлар 
юқумсизлантирилади. Уруғлар экишолди, ўсимликлар ўсув даврида истиқболли 
экологик соф кимѐвий препаратлар (тилт, децис, фундазол, 1% ли олтингугурт 
каллоиди) билан ишланади. 
Умуман, помидор экини бир меъѐрда суғорилиб, тупроқ ва ҳаво намлиги 
қулай даражада сақлаб турилса, қўнғир доғланиш, меванинг учидан чириш 
касаллиги кескин камаяди. 
Ҳозирги пайтда помидор очиқ ва ѐпиқ майдонларда вирусли касалликлар 
(столбур, стрик ва мозаика) билан касалланмоқда. Уларга қарши уруғлар экишолди 
термик ишланиб, 2 сутка давомида 50-52 да сўнг бир сутка мобайнида 80 ли 
термостатда қиздирилади. Қиздирилган уруғлар сўнгра 0,03% ли метилен кўки ѐки 
0,8-1% калий перманганат эритмасида ивитилади ва экилади. 


127 
Ҳосилни йиғиш
. Қўлда пишиш даражасига қараб ҳар 3-5 кунда жами 10-15 
мартагача терилади. Мевалари бир вақтда пишадиган, техникага мос навлар ҳосили 
СКТ-2 маркали комбайн ѐрдамида бир марта йиғиштириб олинади. Помидор меваси 
турлича пишган даврида териб олинади. Яқин жойларга жўнатиш ва тузлаш 
мақсадлари учун сарғай-ган мевалари терилади. Помидор териш июндан бошланиб 
октябргача давом этади. Териш кечиктирилганда мевалари таркибидаги витаминлар 
йўқолади, ириб-чирийди, оқибат натижада ҳосили камаяди. Мевалар банди билан 
бирга узилиб, челак ѐки саватларга солинади. Териш вақтида меваларни 
шикастлантирмаслик керак, акс ҳолда ѐрилган жойидан ичига ҳаво кириб, витамин 
С нинг парчаланишига олиб келади.
Терилган меваларни даладан ташишда прицепли тележка ва бошқа транспорт 
воситаларидан фойдаланилади. 
Терилган помидор мевалари сифати ва йириклигига қараб сараланади ва 
яшикларга жойланиб, тегишли жойларга жўнатилади. Узоқ жойларга юборишга 
мўлжалланган мевалар 6-8 кг ли яшикларга зич қилиб териб чиқилади. 
Дастлабки кузги қора совуқлар тушишидан олдин етилган ва хом 
помидорларнинг ҳаммаси териб олинади, чунки совуқ урган мевалар сақлаш ва 
тузлаш учун ярамайди. Териб олинган помидор меваларининг пишганлари ҳамда 
димлаб етилтиришга вутузлашга ярай-диганлари сараланиб ажратилади. Агар барча 
меваларни қора совуқ тушгунча териб олишнинг иложи бўлмаса, у ҳолда 
помидорнинг мевали туплари суғуриб олиниб, даланинг ўзида уч томонини 
ичкарига қаратиб уюб қўйилади. Бундай уюмнинг усти помидор палаклари билан 
ѐпилиб, устига бир оз тупроқ ташланади. Қора совуқ ўтгандан кейин уюмни очиб, 
мевалар туплардан териб олинади ва йириклиги ҳамда етилганлигига қараб 
сараланади. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish