Технологияси


Помидор меваларининг териб олингандан кейин ҳам етила олиш



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

4.
Помидор меваларининг териб олингандан кейин ҳам етила олиш 
қобилияти уларнинг энг яхши хусусиятидир.
Думбул ѐки шаклланган кўк 
помидорларни димлаб қизартириш мумкин. 20-25 ҳарорат ва ҳавонинг нисбий 
намлиги 80-85% бўлиши димлаб қизартириш учун энг қулай шароит ҳасобланади. 
Помидорларни қоронғи жойда ҳам қизартириш мумкин, лекин ѐруғ жойда бу 
процесс тез боради ва меваларнинг ранги тоза (қип-қизил) бўлади. 
Димлаб қизартиришнинг бир неча усуллари мавжуд: далада тупи билан 
уюлган ҳолда етилтирилади. Бунда меваларни эни 1 м, баландлиги 50 см қилиб уюб 
қўйиб қизартирилади. Уюмларнинг устига бордон, хашак ѐки похол ѐпиб қўйилади, 
вақт-вақти билан (ҳар 2-3 кунда бир марта) очиб, чириганлари алоҳида ва 
етилганлари алоҳида қилиб ажратилади. 
Помидор мевалари этиленли муҳитда сақаланса, уларнинг қизариши табиий 
шароитдагига нисбатан икки баравар тезлашади. 
Пишган помидор мевалари тезда бузиладиган бўлади. Ёзги юқори ҳарорат 
таъсирида улар интенсив равишда нафас олади. Мевалар таркибидаги озиқ 
моддалар, айниқса, витамин С парчаланиб кетади ва озиқлик қимматини йўқотади. 
Шунинг учун ѐзда пишган помидорлар терилган куниѐқ ѐки эртасига 
истеъмолчиларга етказиб берилиши керак. Териб олинган помидор мевалари суньий 
совитиладиган совуқхоналарда (2-5 ) сақланганда таркибидаги қуруқ моддалар ва 
витамин С нинг парчаланиш жараѐни ниҳоятда секин боради. 


128 
Етилган помидор меваларини сақлаш учун ҳарорат 1-2 ва ҳавонинг нисбий 
намлиги 80-90% бўлиши керак. Қўнғиррангли мевалар сақланадиган хонанинг 
ҳарорати 3-4 ва ҳавонинг нисбий намлиги 80-90%, оқ-яшил ва яшил мевалар 
сақланадиган хонанинг ҳарорати эса 20-25 , ҳавонинг нисбий намлиги 80-85% 
бўлиши лозим, яшикларга жойланади. Бундай шароитда помидор 1-2 ойгача туради. 
Помидорни сақлаш.
Помидорни бошқа сабзавотларга қараганда сақлаш анча 
мушкул. Шундай бўлсада, уни 2 – 3ой сақлаш мумкин. Помидорнинг 60 – 70 г 
келадиган ҳосиллари, кичик ҳосилли навлариники 35 – 50 г лилари яхши сақланади. 
Таркибида сув миқдори кўп бўлган навларининг меваси узоқ вақт сақланмайди. 
Помидор пўстининг қалинлиги, мағзининг қаттиқлиги ва ѐрилишга чидамлилиги 
унинг сақланувчанлигини белгилайди. 
Сақлаш учун тўлиқ шаклланган оч кўк помидор мева банди билан терилади. 
Улар шикастланмаган, касаллик ва зараркунанда зарарламаган ҳамда унчалик кичик 
бўлмаслиги лозим. 
Помидор турли хил пишиш даражасида – тўлиқ қизариб пишган, чала пишган 
(пуштиранг ва қизара бошлаган давр) ва оч кўк ҳамда кўк рангларга кирган вақтда 
териб олинади. 
Помидор омборларда яшикларга солиниб сақланади. Бунда яшиклар энига 
икки қатор, тепасига саккиз – ўнтадан қилиб, узунасига эса исталганча жойланади. 
Тахлар оасида 0,6 – 1,5 м ли йўлак яшиклар ўртасида эса 5 – 10 см оралиқ қолдириш 
тавсия этилади. 
Қизил ранг помидорларни 30 кунгача, думбулларини 40 – 50 кун, 
кўкишларини эса 80 кунгача сақлаш мумкин. 
Оч кўк помидорнинг пишиб етилиши учун ҳарорат 10 – 12
о
С бўлгани маъқул. 
Бундан юқори ҳароратда помидорнинг пишиб етилиши тезлашади, паст ҳароратда 
эса тезда касалланади. Пишган помидорни эса 0
о
С ҳамда 1
о
С да совутгичда сақлаш 
мумкин. Бунда ҳавонинг нисбий намлиги 90 – 95% атрофида бўлиши керак. 
Помидорни суткасига 8 – 10 соат этилен гази билан ишлаш унинг пишиб 
етилишини 3 – 4 марта тезлаштиради. Помидорни сақлаш мобайнида мунтазам 
назорат қилиб турилиши лозим. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish