Технологияси



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

1. Ибтидоий
2. Экстенсив
3. Интенсив. 
Ибтидоий деҳқончилик тизими жамият ривожлани-шининг дастлабки 
босқичларида юзага келган ва тупроқ унумдорлиги табиий равишда тикланган. 
Бунга қириқма ѐки оловли, қўриқ ва партов ер деҳқончилик тизимлари кирган.
Экстенсив деҳқончилик системасида юқори ҳосил олиш ҳисобда, лекин тупроқ 
унумдорлиги ва атроф муҳит ҳимояси ҳисобга олинмайди. Қишлоқ ҳўжалик 
маҳсулотларига бўлган эҳтиѐж асосан экинлар майдонини кенгайтириш асосида бу 
тизимда қондирилган. Бунга уч далали, шудгор – партов деҳқончилик тизимлари 
киради.
Интенсив деҳқончилик тизими эса ҳосилдорликни оширишга, бунинг учун 
фан- техника тараққиѐтига суянади ва деҳқончиликнинг келажак ривожланишини 
ҳам назарга тутади.
Замонавий интенсив деҳқончилик тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши 
керак: 
1.
Жамиятннинг озиқ-овқат маҳсулотларига, саноат-нинг хом ашѐга ва 
чорвачиликнинг ем- хашакка домий ошиб бораѐтган эҳтиѐжини қондириш;


38 
2.
Хўжаликнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 
топшириқларини бажариш ва хўжалик аҳолисининг озиқ- овқат маҳсулотларига 
талабини қондира олиши; 
3.
Қишлоқ 
хўжалик 
машиналаридан, 
техника, 
кимѐвий 
восита, 
ўсимликларни ҳимоя қилишда биологик усуллардан самарали фойдаланиш; 
4.
Территориянинг туз, сув, ҳаво режимини, тупроқнинг сув – физик 
хоссаларини, атроф-муҳитни доимо яхшилашга ва тупроқ эро-зиясининг олдини 
олишга қаратилган мелоратив ва экологик тадбирларни амалга ошириши.
Умуман, таъкидлаш мумкинки, илмий асосланган деҳқончилик тизимига эга 
бўлмасдан, жамият ўз иқтисодиѐтига муҳим рол ўйнайдиган сабзавотчиликни 
режали ва илмий асосланган ҳолда ривожлантира олмайди.
Чунки, сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифати 
сабзавотчиликни жойлаштиришга, яъни жойнинг тупроқ-иқлим шароитига боғлиқ. 
Шунинг учун бундай экинлар органик моддаларга бой, нам, салқин дарѐ бўйи, ер 
ости суви юзага жойлашган ерларда яхши ўсади.
Карам, бодринг, томатдош ва кўкат сабзавот экинлари ўтлоқ, ўтлоқ-бўз 
тупроқларда мўл ҳосилни таъминлайди. Пиѐз ва илдизмевали экинлар дарѐнинг 
юқори террасаларидаги енгил механик таркибли, хўраки лавлаги эса оғир тупроқли 
ерларда ҳам яхши ўсиб ривожланади.
Полиз экинлари юқори террасаларидаги бўз тупроқларни ѐки янги 
ўзлаштирилган қўруқ бўз тупроқларни ҳоҳлайди. Бу ерларда фузариоз сўлиш (вилт) 
касаллиги билан зарарланмайди ва ширали мевалар беради. Лекин. Хоразм ва 
Қорақолпоғистонда сизот сувлар яқин жойлашган ерларда қовун яхши ўсади. Бу 
ерларда қовун суғорилмай ўстирилади. Картошка экини учун тоғ тупроқ - иқлим 
шароити қулай, чунки бу ерларда кам айнийди, серҳосил соғлом уруғлик олинади.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошка тупроқ механик таркибининг енгил, ўрта 
қумоқ бўлишига талабчан. Уларнинг ана шу биологик талаблари ҳисобга олиниб 
жойлаштирилса, юқори ва мустаҳкам ҳосил олинади, касаллик – зараркунандалар 
билан шикастланмай, соғлом ҳосил ва уруғ олинади.
Шўрланган ерларда сабзавот экинлари ўсмайди. 
Академик В.И Зуевнинг (1971, 1987, 1997) таъкидлашича, хлор билан 
шўрланиш миқдорининг агрономик нормаси тупроқнинг ҳайдалма қатламида: 
лавлаги учун 0,030-0,035; карам учун 0,027-0,030; редискага 0,017-0,020; картошка, 
пиѐз, шивит, исмалоқ учун 0,015-0,020; қовунга 0,015-0017; сабзи учун 0,010-0015 
фоиздан ошмаслиги лозим. Шўрланиш даражаси бундан ошса, энг аввало 
агротехник қоидаларга амал қилиниши , шўрни камайтурувчи мелоратив тадбирлар 
(мульчалаш, тез-тез суғориш кабилар) ўтказилиши асосидагина мўлжалдаги 
ҳосилни олиш мумкин.
Тоғли шароитларда сабзавот экинлари учун жой танлашда рельефнинг 
хусусиятлари ҳисобга олинади. Жанубий, қуѐш эрта тегадиган томонларига эртаги 
экинлар, шимолий соя томонларига эса кечки такрорий экинлар (карам, картошка 
кабилар) экилиши мақсадга мувофиқ. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish