Технологияси



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

 
Муҳокама учун саволлар: 
1.Картошканинг келиб чиқиши ва таркалиши тўғрисида нималарни биласиз. 
2.Картошканинг 
эртапишар, ўртатезпишар ва ўртапишар навларидан 
қайсиларини биласиз. Таърифини айтинг.
3.Картошканинг айнишига қарши курашнинг анъанавий ва ноанъанавий 
усулларини изоҳланг. 
4.Картошкачиликда иккиҳосилли экин сифатида картошка етиштириш 
технологиясининг хусусиятлари. 
5.Картошка уруғчилигининг муаммолари ва ечимлари ҳақида гапиринг. 
6.Голландия модули ва технологияси ҳақида нималарни биласиз. 
7.Картошка сақлашнинг истиқболли усуллари ҳақида сўзланг. 
 


116 
7-лекция. КАРАМБОШ САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ ЕТИШТИРИШ, 
САҚЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (2 соат). 
 
РЕЖА: 
1.
Карамбош сабзавот экинларининг вакиллари. Уларнинг аҳамияти, 
ишлатилиши, келиб чиқиши, тарқалиши, ҳосилдорлиги. 
2.
Оқбош карам биологик хусусиятлари, навлари. 
3.
Эртаги ва кечки оқбош карам етиштириш технологияси. 
4.
Ҳосилни йиғиш ва сақлаш технологияси. 
АДАБИЁТЛАР: 1, 2, 3, 8, 9, 12, 14, 15, 16, 18, 21, 22. 
Электрон дарсликлар, кадоскоп, компьютер, слайдалар: 36, 37, 38, 39, 40. 
Таянч иборалар:Оддий (оқбош) карам, қизилбош карам, савой карам, гулкарам, 
брюссель карами, колраби карами, хитой, пекин ва барг карам, Ўрта ер денгизи ва 
Европа карамлари, карамни уруғидан ўстириш, уруғлик карамбошлар. 
1. Карамбош сабзавот экинлар вакиллари ва аҳамияти. 
Сабзавот 
экинларининг бу гуруҳига бутгулилар (Cruciferae) ѐки карамдошлар (Brassicaceae) 
оиласига мансуб оддий ѐки оқбош карам, қизилбош карам, савой карами, брюссель 
карами, колраби карам, барг карам, хитой карами, пекин карами, гулкарам ва бошқа 
тур, хиллар киради. Шулардан гулкарам, хитой ва пекин карамлар бир йиллик 
бўлиб, қолганлари (оқбош, қизилбош, савой, брюссель барг ва кольраби карамлари) 
эса икки йиллик ўсимликлардир. 
Карамларнинг таркибида озиқ моддалар унчалик кўп эмас, лекин минерал 
тузлар ва витаминлар, айниқса «С» витамин манбаи ҳисобланади. 
Оддий (оқбош) карам таркибида озиқ моддалар ва витаминлар кам. Брюссель ва 
гулкарам қуруқ модда ва витаминларга бойлиги билан бошқа карам турларидан 
фарқ қилади. Кольраби карами щакарга бой (7% гача) бўлиб, бу унга ширин маза 
беради. Оқбош карам овқатга янгилигича ва тузланган ҳолда ишлатилади. 
Қизилбош карам узоқ сақланувчанлиги билан характерланиб, ундан кўпинча 
янгилигида салат тайѐрлашда фойдаланилади. 
Гулкарам пишмаган оқ рангли серэт тўпгули парҳез маҳсулот бўлиб, 
қайнатилган, қовурилган ва баъзан сиркаланган ҳолда овқатга ишлатилади. 
Кольраби карами шарсимон поя мева ҳосил қилади. У янгилигича, қайнатилган ва 
димлаб пиширилган ҳолда истеъмол қилинади. Таркибида витаминларнинг кўплиги 
ва тезпишарлиги бошқа карамлардан 10-12 кун олдин пишиши билан 
характерланади. 
Савой карамининг боши юмшоқ, барглари пуфакчага ўхшайди, узоқ 
сақланмайди. У янгилигича салатга ҳамда шўрва ва бошқа овқатларга ишлатилади. 
Брюссель карами баланд поя ҳосил қилиб, унинг барг қўлтиқларидан майда карам 
бошчалар чиқаради. Бу карам ҳам пиширилган ҳолда, шўрваларга ва маринадларга 
ишлатилади. 
Барг карам пояси баланд, барглари чўзиқ ва этли
 
бўлади. у молларга берилади. 
Янги баргларигина шўрваларга солинади ва пюре тайѐрлашда фойдаланилади. Барг 
карам баъзи формалари манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.
 


117 
Хитой ва пекин карамлари поясининг ривожланмаганлиги ва баъзан унча 
қаттиқ бўлмаган карамдош ҳосил қиладиган нозик барглардан тузилган тупбарги 
билан бошқа тур карамлардан фарқ қилади. 
Бу карамлар турли корейс ва хитой миллий таомлари тайѐрлашда ишлатилади. 
Карамнинг хўжалик-ишлаб чиқариш жиҳатдан энг аҳамиятлиси ва кенг тарқалган 
тури оқбош карам ҳисобланади. У карам экилган жами майдоннинг 98-99% ини, 
умумий сабзавот экинлар майдонининг дунѐ бўйича 25-30, Ўзбекистонда эса 12-15% 
ини эгаллайди. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish