145
Ўзбекистонда уруғдан экилган пиѐз икки йиллик бўлиб, биринчи йили йирик
пиѐзбош ҳосил қилиб, иккинчи йили ундан гулпоя чиқариб гуллайди ва уруғ беради.
Пиѐз совуққа чидамли ўсимлик. Унинг уруғи 3-5 хароратда нишлай бошлайди,
пиѐзбоши эса ўсади. Ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай харорат 18-
28
0
ҳисобланади. Униб чиққан ўсимликлари 2-3
0
гача совуққа чидайди, пишган
пиѐзбошлари эса 10-12
0
гача қисқа муддатли совуққа ҳам чидайди. Яхлаган ва аста-
секин яхдан тушган пиѐзлар ҳаѐтчанлигини йўқотмайди. Пиѐзнинг барги 6-7
0
гача
совуққа чидайди.
Пиѐзнинг уруғи қаттиқ пўст билан ўралган ва таркибида эфир мойи бор.
Шунинг учун у секин бўртади ва унади. Баҳорда экилган пиѐз уруғи 15-20 кунда
кўкаради.
Уруғнинг униш жараѐнида илдизча, уруғбарг ости тирсаги ва битта
уруғпаллабарг ҳосил бўлиб, у дастлабки вақтларда уруғ ичида туради. Шунинг учун
уруғпаллабарг ости тирсаги ўсиб ер бетига сирт-моқча шаклида чиқади.
Уруғпаллабарг ости тирсаги ўсишини давом эттириб, аста-секин ердан
уруғпаллабаргни тортиб, уруғ пўсти билан ер бетига олиб чиқади ва тикланади.
Лекин уруғ жуда чуқур экилган, ер қаттиқ бўлса, ердан уруғпаллабарг эмас,
илдизчалар ҳам қўшилиб чиқади ва майса нобуд бўлади.
Сиртмоқча чиқариш даврига келиб уруғпалла ичида куртак ҳосил бўлади ва
ундан дастлабки чинбарг пайдо бўлади. Барг, одатда, уруғ унгандан 12-15 кун
кейин, уруғпаллабаргнинг махсус тешикчасидан ташқарига чиқади. Биринчисидан
кейин 8-10 кун ўтгач, унинг ичидан иккинчи чинбарг ўсиб чиқади. Учинчи ва ундан
кейинги барглар ҳар 4-6 кунда, аввалги баргнинг ичидан ўсиб чиқа беради.
Натижада сохта поя ҳосил бўлади, булар бир-бирининг ичига ўралган найсимон
барг қинларидан иборат.
Пиѐз майсалари дастлаб жуда секин ўсади. Шунинг учун ҳам уларни бегона
ўтлар босиб, ўсишига халал беради, улар қатқалоқдан, намнинг етишмаслиги ва
бунда ноқулай шароитлардан қаттиқ қийналади. Шу сабабли пиѐз ўсув даврининг
бошида яхши парвариш қилишни талаб этади.
Ассимиляция аппарати (барглари) чиққандан кейин пиѐзбош шакллана
бошлайди. Баргларда синтезланадиган углеводлар ўсимликнинг қуйи қисмига
тушиб, у ерда запас бўлиб тўпланади. Бунда баргнинг асоси йўғонлашиб, этли
қобиққа айланади ва пиѐзбош ҳосил қилади. Шу билан бир вақтда этли туташ қобиқ
ҳам ҳосил бўлади. Бу қобиқнинг ассимиляция қилувчи пластинкаси бўлмайди. У
озиқ моддалар тўпланиши учун хизмат қилади. Ўзбекистонда экиладиган
пиѐзларнинг ўсув даври уруғдан экилганида 130 кундан 160-180 кунгача давом
этади. Уруғлик пиѐзбош ўтказилгандан то уруғ пишгунча 110-130 кун ўтади.
Пиѐзбошнинг шаклланиши учун энг
Do'stlaringiz bilan baham: