ХАРИДОР. Буюртма бўйича ишлаб чиқиладиган ДТни харид қилишда фойдаланишдаги сифат талабларини ва ДТ сифатини белгилаши, етказиб берувчига талаблар қўйиши ва харид қилишда потенциал фойдани баҳолаши мумкин.
- ИШЛАБ ЧИҚУВЧИ. Буюртма бўйича ишлаб чиқиладиган ДТни ишлаб чиқишда ишлаб чиқувчи маҳсулот харидор томонидан белгиланган талаб-ларга жавоб беришига ишонч ҳосил қилиш учун оралиқ ёки якуний маҳсу-лот сифатини баҳолаши мумкин;
- МУСТАҚИЛ БАҲОЛОВЧИ. Мустақил баҳолаш ишлаб чиқувчи, харидор ёки бошқа томоннинг талаби бўйича амалга оширилиши мумкин;
- ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ. Етказиб берувчи ДТ сифатининг баҳолаш натижа-ларидан маҳсулот харидор томонидан белгиланган сифат мезонини қонди-ришини аниқлаш учун ёки бошқа маҳсулотлар билан таққослашда фойдаланиши мумкин;
- ОПЕРАТОР. ДТ бир қисми ҳисобланган тизимдан фойдаланаётган шахс ёки ташкилот фойдаланишнинг ҳар қандай шароитларида ҳам сифат талабларига риоя қилинаётганлигини аниқлаш учун баҳолашни амалга ошириши мумкин. Зарур бўлганда кузатувчи билан алоқа ўрнатилиши мумкин;
- КУЗАТУВЧИ. Тизимнинг бир қисми бўлиб ҳисобланган ДТни қўллаб-қувватлаш ва кузатишни амалга оширадиган шахс ёки ташкилот ДТ сифа-тини кузатувчанлик ва ихчамлик талабларига мувофиқлик даражасини белгилаш учун баҳолаши мумкин.