5.1 ТАҲЛИЛ ҚИЛИБ БЎЛИШЛИК МЕТРИКАЛАРИ
Ички таҳлил қилиб бўлишлик метрикалари ёрдам кўрсатадиган шахс ёки фойдаланувчи кучи ёки камчилик сабабларини ёки камчиликларни аниқлашга уринишда ёки ўзгартириш зарур бўлган қисмларни идентификация қилиш учун ресурсларнинг сарфланиши каби атрибутларни ўлчаш қобилиятига эга бўлиши керак.
5.2 ЎЗГАРИШЛАРГА ҚОБИЛИЯТЛИЛИК МЕТРИКАЛАРИ
Ички ўзгарувчанлик метрикалари тизим ёки фойдаланувчи, жумладан муайян ўзгартиришни киритишга уринишда дастурий таъминот, ёрдам кўрсатаётган шахс хатти-ҳаракатини ўлчаш йўли билан, фойдаланувчи ёки ёрдам кўрсатадиган шахснинг уринишлари каби атрибутларни ўлчаш қобилиятига эга бўлиши керак.
5.3 БАРҚАРОРЛИК МЕТРИКАЛАРИ
Ички барқарорлик метрикалари тизимнинг кутилмагандаги ҳаракати билан боғланган атрибутларни, жумладан ўзгартиришдан сўнг дастурий таъминот тестдан ўтказилаётганда ёки ундан фойдаланаётганда, дастурий таъминотни ўлчаш қобилиятига эга бўлиши керак.
6. МОБИЛЛИК МЕТРИКАЛАРИ 6.1 МОСЛАШУВЧАНЛИК МЕТРИКАЛАРИ Ички мослашувчанлик метрикаси атроф-муҳитнинг турли хил хавф-хатарига дастурий таъминотни мослаштиришга уринадиган тизим ёки фойдаланувчи хатти-ҳаракати каби атрибутларни ўлчай олиши керак. Фойдаланувчи қўшимча процедурани қўллаши керак, дастурий таъминот мослашишнинг муайян эҳтиёжлари учун фойдаланганидан тбўлгандаашқари, фойдаланувчининг мослашиш учун талаб этиладиган кучи ўлчаниши керак. 6.2 ИНСТАЛЛЯЦИЯ ЎРНАТИШ МЕТРИКАЛАРИ Ички инсталляция ўрнатиш метрикалари дастурий таъминотни алоҳида фойдаланиш муҳитида ўрнатишга уринадиган тизим ёки фойдаланувчининг хатти-ҳаракати каби атрибутларни ўлчайди. 6.3 БИРГА МАВЖУД БЎЛИШ МЕТРИКАЛАРИ Ички бирга мавжуд бўлиш метрикаси умумий ресурсларни тақсимлайдиган дастурий таъминотдан бошқа бир дастурий таъминот билан бирга фойдаланишга уринадиган тизим ёки фойдаланувчи хатти-ҳаракати каби атрибутларни ўлчай олиши керак. 6.4 АЛМАШТИРИШ МУМКИНЛИГИ МЕТРИКАЛАРИ Ички алмаштириш мумкинлиги метрикалари дастурий таъминотдан бошқа бир кўрсатилган дастурий таъминот ўрнига, айни шу дастурий таъминот атроф-муҳитида фойдаланишга уринадиган тизим ёки фойдаланувчининг хатти-ҳаракати каби атрибутларни ўлчай олиши керак. 6.5 МОБИЛЛИККА МУВОФИҚЛИК МЕТРИКАЛАРИ Ички мобилликка мувофиқлик метрикаси дастурий маҳсулот мобилликка тааллуқли бўлган зарур стандартлар, келишувлар ёки йўриқномаларга амал қилишга қодир бўлмаган ҳолатда, мувофиқлик билан боғлиқ муаммолар сабабли юзага келган функциялар сони каби атрибутларни ўлчай олиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |