1. Умумий тушунчалар.
Ижрочи қурилмаларни вазифаси-бошқариш сигналларини датчиклардан, мабодо уларни қуввати етарли бўлмаган тақдирда эса кучайтиргичлардан олиб, технологик объектлардаги рост ловчи органлари бўлмиш тутқичлар, қопқоқлар, жумраклар, айланувчи ёпкичлар, тўсиқларга бошқариш қонунига мувофиқ таъсир кўрсатишдир. Қўлланиладиган энергия турига қараб ижрочи қурилмалар электрик, механик, пневматик ва гидравлик бўлади.
Автоматика системаларида қўлланиладиган ижрочи қурилмаларни кўпинча серво двигатель деб хам аташади. Ижрочи қурилмаларга қўйиладиган асосий талаблар куйидагилар дан иборат: юқори ишончлилик, ишга тушиш тезлигини юқорилиги, фойдали коэффициентини юқори бўлиши, нархининг арзонлиги, ихчамлиги, енгиллиги ва бошқалар.
2. Электр ижрочи қурилмалар.
Электр ижрочи қурилмалар ток ва кучланиш микдорий ўзгаришини хамда электр сигнали фазаси ўзгаришини бурилиш, сурилиш ва айланиш каби механик харакатларга айлантиради. Ижрочи электр юритмалар сифатида кичик қувватли ўзгарувчан ёки ўзгармас ток двигателини айланиш частотаси орасидаги богланишни қуйидаги ифодалардан топиш мумкин.U=Eя+Iя(Rя+Rк+R) бунда Ея=Се n Ф бўлгани учун U=CеnФ+Iя(Rя+Rк+R) Двигателнинг айланиш тезлиги n=U-Iя(Rя+Rк+R)/СеФ бўлади. Двигател валида момент М=СмIzФ бўлса, n=U/CФ-М(Rя+Rк+R)/СеСмФ2, мин-1 бўлади. Бунда, Uя–якор клеммаларидаги кучланиш; Ф-магнит оқим; R,Rк-қаршиликлар; Iк-қўзгатиш токи.
UЯ Я Ф
Rк Iя Iк
R
Iд
23-расм. Параллел қўзгатишли ўзгармас ток двигатели.
Ўзгармас ток двигателларни асосий камчилиги уларда контакт чўткаси борлиги ва ўзгармас ток манбаасини талаб қилинишидир.
Автоматик системаларда магнитланмайдиган роторли асинхрон двигателлар купроқ қўлланилади (24-расм) Уларнинг афзалликлари: момент инерционлиги кам, чўткаси йўқ, тескарига айлантириш учун қулай, юриши равон ва шовқинсиз, айланиш тезлиги кучланишга пропорционал. Ротори стакан кўринишида.
Uк С Wк Р
Wб
Uб
24-расм. Стакансимон алюминий роторли асинхрон двигателни принципиал схемаси.
Двигатель роторини айланиши статор чулгамида хосил бўладиган айланувчи магнит майдон билан алюминий стакан деворида хосил бўладиган уюрма токнинг ўзаро таъсири натижасида вужудга келади.
Статор чулгамларидан бири бошқарувчи сигнал чулгами (Wб), иккинчиси эса ўзгарувчан ток манбаига уланадиган қўзгатиш чулғами (Wк) хисобланади. Қузгатиш чулғами занжиридаги кон денсатор С, унда хосил бўладиган магнит майдоннинг бошқарувчи чулгами (Wб) нинг магнит майдонига нисбатан 90ога якин фаза силжишига эга бўлган иккита пульсацияланувчи магнит оқимларининг вектор йигиндиси айланувчи магнит майдонини хосил қилади.
Стакан деворларида хосил бўладиган уюрма ва унга таъсир қиладиган айланувчи магнит май дон роторни айлантиради, шунда двигатель валига механик богланган бошқарилувчи орган-ростлаш органи хам айланади. Ротор валида вужудга келадиган айлантирувчи момент, бошқарувчи сигнал амплитудасига мувофиқ ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |