Орт бўлак кенглиги
НН1
|
Н нуқтадан чапга горизонтал
|
НН1 = ГГ2 Н1 ва Г2 нуқталар бирлаштирилади.
|
Чизмадан
|
Т1
|
|
Г2Н1 билан Т нуқтадан ўтган горизонтал чизиқ кесишган жойда аниқланади.
|
|
Б1
|
|
Г2Н1 билан Б нуқтадан ўтган горизонтал кесишган жойда аниқланади.
|
|
Т1 Т2
|
Т1 дан ўнгга.
|
Т1 Т2 = 1,5
|
1,5
|
Орт бўлак ён чизиғи
|
Г2Т2Б2Н1 ён чизиқ.
|
|
Г2 Г2 Т2 Б1 Н1 нуқталар майин эгри чизиқ билан бирлаштирилади.
|
|
Олд бўлак кенглиги
|
НН2
|
Н нуқтадан чапга
|
НН2 = ГГ4 Г4 ва Н2 тўғри чизиқ билан бирлаштирилади.
|
|
Т2 Т4
|
Т2 дан ўнгга
|
Т2 Т4 = Т1 Т2
|
|
Олд бўлак ён чизиғини топиш
|
Г4 Т4 Б2 Н2
(ён чизиқ).
|
|
Г4, Т4, Б2 ва Н2 ва Н2 нуқталар майин эгри чизиқ билан бирлаштирилади.
|
|
Кўйлак енг конструкциясининг чизмаси
|
енг узунлигини аниқлаш
|
О1 О2
|
О1 нуқтадан пастга
|
О1 О2 – окат (енг қиямаси) баландлиги
0,02 = 0,15 Ск + Пенг.ўм + 1,5 = 0,15 х 50,0+4,5+1,5 = 13,5
|
13,5
|
|
|
О2 нуқтадан ўнгга ва чапга горизонтал чизиқлар ўтказилади.
|
|
О1Н
|
О1 нуқтадан вертикал пастга
|
О1Н = Дбил = 64 см Н нуқтадан ўнггга ва чапга горизонтал чизиқлар ўтказилади.
|
64
|
енг пастки кенглигини аниқлаш
|
М1 М2
|
Горизонтал бойлаб
|
М1М2 = Обил + тахлама + бемалоллик қўшимчаси. М1М2 = 18,4 + 2,0 + 12,0 = 32,4
|
32,4
|
НМ1
|
Горизонтал бойича ўнгга
|
НМ1 = М1 М2 : 2 + 1,3 = 32,4 : 2 + 1,3 = 17,5
|
17,5
|
НМ2
|
Горизонтал бойича чапга
|
НМ2 = М1 М2 : 2 – 1,3 = 32,4 : 2 – 1,3 = 14,9
|
14,9
|
енг қиямаси кенглигини аниқлаш
|
Р1 Р2
|
|
Р1Р2 = Оел + Пел = 32,2 + 10,8 = 43,0
|
43,0
|
О2 Р2
|
О2 нуқтадан ўнгга
|
О2 Р2 = Р1 Р2 : 2 + 0,6 = 43,0 : 2 + 0,6 = 22,1
|
22,1
|
О2 Р1
|
О2 нуқтадан чапга
|
О2 Р1 = Р1Р2 : 2 – 0,6 = 43,0 : 2 – 0,6 = 20,9
|
20,9
|
енг қиямасини чизиш
|
Р1 О1 Р2
|
Тўғри чизиқ
|
Р1 ва О1, О1 ва Р2 нуқталар тўғри чизиқ билан бирлаштирилади.
|
|
1, 2, 3 нуқталар
|
|
Р1 О1 : 4 1, 2, 3 нуқталар белгиланади.
|
Чизмадан.
|
4, 5, 6 нуқталар
|
|
Р2 О1 : 4 4, 5, 6 нуқталар белгиланади.
|
Чизмадан.
|
111 221 331
|
1, 2, 3 нуқталардан ўтказилган перпендикуляр бойича.
|
111 Р1О1; 11 = 2,2
221 Р1О1 221 = 1,5 см
331 Р1О1; 331 = 0,5 см.
|
2,2
1,5
0,5
|
441 551 661
|
4, 5, 6 нуқталардан ўтказилган перпендикуляр бойича.
|
441 Р2 О1; 441 = 1,5 см
551 Р2 О1; 551 = 0,6 см
661 Р2 О1; 661 = 1,0 см.
|
1,5
0,6
1,0
|
|
|
Р1 31, 21, 11, О1 ва О1 Н1 51 61 Р2 нуқталар эгри чизиқ билан бирлаштирилади.
|
|
М2 М3
|
М2 нуқтадан горизонтал бойича ўнгга
|
М2 М3 = 4,6
|
4, 6
|
М3 М4
|
Вертикал бўйича юқорига
|
М3 М4 = 10,0 см.
|
10,0
|
М3 М5
|
Горизонтал бўйича ўнгга
|
М3М5 = 4,0
|
|
М5 М6
|
Тахлама чуқурлиги
|
М5М6 = 2,0 см.
|
2,0
|
|
|
Р1, М2 ва Р2 , М1 нуқталарни тўғри чизиқ билан ўзаро бирлаштирилади.
|
|
Эркаклар кўйлаги учун модел танлашда ва конструкциялашда гавда, қомат ва фигуранинг хусусиятлари ҳисобга олинади.
Кўйлак классик, спорт, романтик услубда бўлиши мумкин. Булардан ташқари кўйлаклар кундалик, байрамона, уй учун ва ҳарбий турларга бўлинади.
Мавзу юзасидан саволлар
1. Ўғил болалар кўйлагига характеристика беринг?
2. Кўйлак чизмасини қуриш учун қандай ўлчовлар олинади?
3. Кўйлак асос чизмасини конструкциялаш тартиби?
4. Кўйлакнинг олд бўлагини конструкциялаш тартиби?
5. Кўйлакнинг орқа бўлагини конструкциялаш тартиби?
6. Кўйлакнинг енгини конструкциялаш тартиби?
7. Кўйлакнинг ёқасини конструкциялаш тартиби?
6-мавзу: Ўғил болалар шимининг асос чизмасини чизиш.
Режа
1. Ўғил болалар шимига характеристика.
2. Шим чизмасини қуриш учун олинадиган ўлчовлар.
3. Шим чизмасини конструкциялаш
Ўғил болалар шимига характеристика.
Шим силуэти, шакли ва узунлиги мода йўналишига боғлиқ.
Шим бутун узунлиги бойича кенг ёки тор, фақат айрим участкаларида (тизза ва бўкса қисмида) торайган ёки кенгайган, почаси кенг ёки тор, узун ёки калта бўлиши мумкин.
Шимлар услубий ечимига кўра классик, яримклассик, спорт, голифе, «авангард» турларга бўлинади.
Классик шимларга - шаклнинг тўғрилиги, шимнинг белдан бўксагача ёпишиб туриши ва болдир мушагига тегиб туриши хосдир. Шим ён кўринишида унинг олдинги ва орқа буклов чизиқлари аниқ кўриниб туради.
Ярим классик шимларга – шакли нисбатан бемалол, яъни бўксадан шим почасигача тўғри шакл ҳосил қилувчи шим киради. Бел чизиғи бойича битта, иккита ёки учта тахлама лойиҳаланиши мумкин.
«Спорт услубида» бичилган шимларга тор ва тўғри шакл ҳосил қилиш учун чўнтак бўлакларининг, пистон, кокетка конструктив бўлинишларнинг кўплиги, ён чўнтак қирқим устидан бир ёки икки қатор безак бахяқатор тикилганлигига хосдир. Спорт услубидаги шимлар чўзилувчан, жинси газламадан тикилади.
Эркаклар шимига қойиладиган талаблар асосий икки гуруҳга бўлинади: истеъмолчи ва техник иқтисодий;
Эркаклар шими бир томондан қулай, ихчам, гавда тузилишига, мода йўналишига мос, иккинчи томондан одам ёши ва шимнинг вазифасига ва ишлатилиш вазиятига жавоб берадиган қилиб лойиҳаланади. Шим учун танланган газлама вазифасига қараб кирчимол, ювишга қулай, ғижимланмайдиган бўлиши керак.
Классик шимларда олд буклов чизиғи ишининг бутун узунлиги бойича дазмолланади. Шим олд буклов чизиғи туфли учига, орт буклов чизиғи думба марказидан ўтиб, товон ўртасига йўналган бўлиши керак.
Шим пропортсияси, шакли ва унинг белбоғи ҳамда почасининг қоматда жойланишини ҳам белгилайди. Белбоғ бел чизиғида ёки ундан 2 . . . 5 см пастроқда жойланиши мумкин. Шим почаси ва пол орасидаги масофа поча кенглигига боғлиқ. Поча кенглиги 28 – 32 см бўлса, полдан шим почасигача бўлган масофа 3 . . . 4 см, поча кенглиги 24 . . . 27 см бўлса – 5 . . . 6 см, поча кенглиги 20 . . . 23 см бўлса 7 . . . 8 см масофа тавсия этилади.
Намунавий конструктсия бойича бичилган шимлар ўрта, ён ва одим чокли бўлади ва иккита олд, иккита орт ярим бўлаклардан иборатдир. (1-расм).
Шимнинг асосий бўлаклари ва конструктив чизиқлари
Текисликда жойлаштирилган намунавий конструкцияли
шимнинг ташқи кўриниши.
Классик шимларга қойиладиган асосий талаблардан бири унинг текисликка силлиқ жойлашишидир. Шимнинг иккита ярим бўлакларини ён ва одим чокларини устма-уст тушадиган қилиб текисликка жойлаштирилганда шим сиртида турли йўналишдаги ортиқча тахламалар, буришик бўлмаслиги, силлиқ, текис шакл ҳосил қилиши керак. Фақат шундагина шим қоматда чиройли ва яхши ўрнашади. Шимнинг сифати технологик ишлов бериш жараёнининг тўғри бажарилишига ҳам боғлиқ.
Эркаклар шимининг шакли, узунлиги, силуэти модалар ёўналишига қараб ўзгаради. Шимлар конструктсияси бойича тор, кенг, почага қараб кенгайган ёки торайган, голифе кўринишида бўлади. Бўксадан кенгайган, калта, узун шаклида лойиҳаланади. Шим бел чизиғида, белдан юқорида ёки белдан пастда жойлашиши мумкин. Шим белбоғи қалин ёки ингичка, икки учлари узайтирилган, ёки бир томони узайтирилган камар тутгичли ёки туткичсиз, ён чокли ёки яхлит бичилган бўлади. Камар тутгич шакли ҳам турличадир.
Шим тақилмаси тугма ва измада ёки «молния» да бўлиши мумкин.
Шим модели одам ёшига, модел кўринишига, танланган услубга, газламага мос бўлиши керак.
Шим ён чўнтак турлари хилма-хил бўлиб, ён чокда жойлашган, қоплама, қирқма (горизонтал, вертикал, бурчак остида ёъналишли), ёйсимон қирқма чўнтакли бўлиши мумкин.
Эркаклар шимининг орт бўлагида иккита ёки битта чўнтак жойланиши мумкин (қирқма рамкали, қирқма листочкали, қирқма планкали, қоплама). Ўнг олд бўлакда белбоғни улаш қирқимида соат чўнтак ҳам лойиҳаланади.
Спорт ва авангард услубидаги шимларда олд бўлакда қўшимча тиззада жойлашган турли шаклдаги қоплама ва қирқма чўнтаклар, оғзига «молния» тақилмаси тикилган чўнтаклар ҳам лойиҳалиниши мумкин.
Махсус ва иш кийимларида, комбинизонда аксарият турли шаклдаги қоплама чўнтаклар, классик услубдаги шимларда, асосан, қирқма чўнтаклар қўлланилади.
Шим почаси манжетли ёки манжетсиз бўлиши мумкин.
Шим олд ва орт бўлакларида релеф чок ва кокетка, горизонтал чоклар лойиҳаланиши мумкин.
Шимлар вазифасига қараб кундалик, иш учун, тантанали маросимларда киядиган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |