Мактаб ёшидаги қизлар кўйлаги чизмасини чизиш. Болалар кийимининг асосий талаблари: оддийлик ва гўзаллик ҳисобланади. Кийимни лойиҳалаш жараёнида боланинг ёши кийимни кийиш шарт-шароитлари газламанинг хусусиятларини эътиборга олиш керак. Болалар гавдасининг мутаносиблиги катталар гавдаси мутаносиблигидан фарқ қилади шунинг учун болалар кийимининг фасонлари катталарникини такрорламаслиги керак. Ясли ва боғча ёшдаги қиз болалар кўйлаклари асосан елкадан бошланадиган оддийроқ кўйлак сарафанлар ҳисобланади. Уларда бурмалар кокеткалар кокетка остидан майда тахлама ёки бурмалар бўлиши мумкин.
Мактаб ёшидаги қизлар кўйлаклари эса кўп ҳолларда бел қисмидан ажралган этак қисмига кенгайган бўлади.
Кўйлакни лойихалаш учун гавдадан олинган қуйидаги ўлчовлар керак бўлади:
БнЯА = 14 см ЕлА = 18 см
ЕлК = 8,5 см ЕУ= 38 см
ОрК = 12,5 ЕўЧ = 14,5 см
КЯА = 30 см ЕлҚ = 20 см
ОлК = 11 см ОлбУ = 27 см
КМ = 6,5 см ОрбУ = 28 см
КУ = 50 см ТУ = 19,5
Қўшимчалар: ҚК = 6 см бу қўшимча қуйидагича тақсимланади:
ҚорК = 1,5 см
ҚолК = 1 см
Қйен.ўмиз. = 3 5 cм
ҚЙеўЧ = 1,5-2 см
Қйел = 5-6 см.
Мактабгача ёшдаги қиз болалар кўйлагини чизиш уч босқичда олиб борилади: кўйлакнинг тўр қисми, орқа бўлак ва олд бўлак чизилади.Кўйлакнинг тўр қисми. Тўғри бурчак чизилиб бурчагига Бн нуқта қўйилади. Бел чизиғини аниқлаш учун Бн нуқтадан пастга БнБл = ОрбУ = 28 см қиймат қўйилади. Кўкрак чизиғини белгилашда БнК=ЙеўЧ+ ҚЙеўЧ=14 5+(1,5-2)=16,5 см ҳам пастга қўйилади. Этак чизиғи кўйлак узунлиги билан белгиланади, яъни БнЕ=КУ=50 см. Сўнгра Бн, К, Бл, Э нуқталардан ўнг томонга горизонтал чизиқ ўтказилади. К нуқтадан ўнг томонга кўйлак кенглигини аниқлаш учун кўкрак ярим айланасига кўйлак қўшимчаси қўшилади, яъни КК1=КЯА+ҚК=30+6=36 см. К1 нуқтадан пастга вертикал чизиқ ўтказилади ва бел этак чизиқлари билан кесишган нуқталар Бл1, Э1 билан белгиланади. Олд бўлакда бўйин чизиғининг ўрни қуйидагича топилади: Бл1Бн1=ОлбУ=27 см. Бн1 нуқтадан чап томонга горизонтал чизиқ чизилади ва орқа кенгликка қўшимча қўшилиб орқа кенглигини белгиловчи чизиқ аниқланади:
КК2 = ОрК + ҚорК = 12,5 + 1,5 = 14 см
Енг ўмизи кенглиги елка айланасига унг қўшимчаси қўшилиб топилади, яъни К2К3 = ЕлА :3+ Қйен.ўмиз = 18:3+3,5 = 9 см. К2 ва К3 нуқталардан бўйин чизиғи билан кесишгунча давом эттирилади ва кесишган нуқталарни мос равишда а, а1 билан белгиланади. Олд кенглик қуйидагича топилади:
К3К1 = ОлК + ҚолК = 11+1,5 = 12,5 см
Енг ўмизи кенглиги иккига бўлиниб ён чизиқ аниқланади К2К4 = К2К 3:2 = 9:2 = 4,5 см. К нуқтадан пастга вертикал чизиқ ўтказилади ва бел этак чизиқлари билан кесишган нуқталарни мос равишда Бл2, Э2 билан белгиланади.
Кўйлакнинг орт бўлаги. Бўйин ўмизи кенглигини топиш учун бўйин ярим айланасини 3 га бўлиб унга доимий қиймат 1 см қўшилади ва чиққан натижа Бн нуқтадан ўнг томонга қўйилиб Бн2 нуқта топилади: БнБн2=БнЯА:3+1 = 14:3+1 = 5,5 см.
Бўйин ўмизи чуқурлиги эса бўйин ўмизи кенглигининг учдан бир қисмини ташкил этади, яъни БнБн3 = БнБн2:3 = 5,5 : 3 = 2 см.
Бн2, Бн3 нуқта равон эгри чизиқ билан туташтирилади. Елка қиялиги қийматини Бл нуқтадан бошлаб қўйилади ва К2 нуқтадан чиққан вертикал билан кесишган нуқта Е билан белгиланади ва бу элка чизиғини аниқлаш нуқтаси ҳисобланади:
БлЙе = ЕлҚ = 28 см
Е ва Бн2 нуқталар чизғич ёрдамида туташтирилади. Бу чизиқда елка кенглигига елка витачкаси 1,5 см ни қўшилган қиймат қўйилади ва Е1 нуқта топилади.
Бн2Йе1 = ЕлК + 1,5 = 8,5 + 1,5 = 10 см
Елка кенглиги чизиғида елка витачкаси ўрни аниқланади, яъни Бн2в = 3 см. в нуқтадан ўрта чизиққа 4—6 см параллел чизиқ пастга ўтказилади ва в1 нуқта билан белгиланади. Бу витачка узунлиги ҳисобланади. Виточка чуқурлиги вв2 = 1,5 см га тенг. Шунингдек, чизмада витачка томонларини ҳам тенглаштириш керак: вв1 = в1в2 = 4—6 см Сўнгра в2 ва Е1 нуқталар чизғич ёрдамида туташтирилади. Ёрдамчи б нуқта чизмадан олинади, унинг қиймати К2Йе:2 га
тенг. Енг ўмизи эгрилигини ҳосил қилиш учун бК2К4 тўғри бурчакдан биссектриса ўтказилиб, унда 2,5 см қўйилади, яъни К2О = 2,5 см. Орқа бўлакда енг ўмизи эгрилиги Е1, б, О, К4 нуқталар орқали ўтади, улар равон эгри чизиқ билан туташтирилади. Бел чизиғининг кенгайиши моделга боғлиқ бўлиб, ҳозирги ҳолатмизда у 1 см га тенг ва Бл2 нуқтадан ўнг томонга қўйилади, Бл2Бл3=1 см. К4, Бл3 нуқталар чизғич ёрдамида туташтирилиб этак қисмигача давом эттирилади ва Э3 нуқта қўйилади. К4Е31 = К4Е2 ён томон узунлиги чизмадан олинади. Сўнгра Э, Э2, Э31 нуқталар равон эгри чизиқ билан туташтирилади. Кўйлакнинг олд бўлаги. Болалар гавдасини эътиборга олган ҳолда Бн1 нуқтадан чап томонга 0,3—0,5 см қиймат қўйилиб, аниқланган нуқта Бн4 билан белгиланади. Бн4 ва К1 нуқталар чизғич ёрдамида туташтирилади ва этагидан 1 см пастга тушгунча давом эттирилади унга Э4 нуқта қўйилади. Бўйин ўмизи кенглиги ва чуқурлиги қуйидагича топилади:
Бн4Бн5 = Бн4Бн6 = БнБн2 = 5,5 см Бн5, Бн6 нуқталар туташтирилиб ўртасидан чап томонга перпендикуляр ўтказилиб унда 1,5 см қўйилади. Сўнгра Бн5, 1,5 см, Бн6 нуқталар равон эгри чизиқ билан туташтирилиб, бўйин ўйиндиси эгрилиги хосил қилинади. Елка чизиғининг қиялик ҳолатини аниқлаш учун а1 нуқтадан пастга 2—4 см оралиқларда қиймат қўйиб Е2 нуқта топилади, яъни
а1Е2 = 2—4 см. Е2 ва Бн5 нуқталар чизғич ёрдамида туташтирилади. Бу чизиқда елка кенглиги белгиланади: Бн5 Е3 = ЕлК = 8,5 см
Олд бўлакда енг ўмизи эгрилигини аниқлаш учун ёрдамчи б1 нуқта қуйидагича топилади: К3б1= К3а1:4 б1, Е3 нуқталар чизғич ёрдамида туташтирилиб ўртасидан юқорига ўтказилган перпендикулярда 0,5—1 см қўйилади. б1К3К4 тўғри бурчакдан биссектриса ўтказилиб, унда 2,0 см қўйилади, яъни К3О1 = 2 см. Олд бўлакда енг ўмизи эгрилиги Е3, 0,5-1 см, б1, О1, К4 нуқталар орқали ўтади, улар равон эгри чизиқ билан туташтирилади.
Олд бўлакда бел чизиғининг кенгаши чап томонга 1 см қўйиб топилади, Бл2Бл4=1 см. К4, Бл4 нуқталар чизғич ёрдамида туташтирилиб этак чизиғигача давом эттирилади ва кесишиш нуқтаси Э5 билан белгиланади. К4Е51 = К4Е2 ён томон узунлиги чизмадан олинади. Э51, Э2, Э4 нуқталар равон эгри чизиқ билан туташтирилади. Ўтказма енг чизмаси (38-расм). Тўғри бурчак чизилиб бурчакни А нуқта билан белгиланади. А нуқтадан пастга енг узунлиги қўйилиб, Э нуқта топилади. АЕ = ЕУ = 38 см Кўйлак асоси чизмасидаги олд ва орт бўлак елка нуқталари яъни Е1 ва Е3 ўзаро туташтирилади иккига бўлиниб Х нуқта билан белгиланади уни ён чизиқдаги К4 билан туташтирилади. Бу нуқталар оралиғи ўлчаниб ундан 1,5-2 см ни айириб, енг боши баландлиги топилади: АО = К4Х—(1,5—2) = 12,5—(1,5—2) = 10,5 см Енгнинг тирсаккача бўлган узунлиги А нуқтадан 19,5 см пастга қўйилади ва Т ҳарфи билан белгиланади. АТ = ТУ = 19,5 см. Сўнгра А, О, Т, Э нуқталардан горизонтал чизиқлар ўтказилади ва А нуқтадан ўнг томонга енг кенглиги қиймати қўйилиб А1 нуқта топилади:
АА1 = Ел А + ҚЙелА = 18 + (5-6) = 24 см.
А1 нуқтадан пастга вертикал чизиқ ўтказилади ва енг боши баландлиги билан кесишган нуқта О1 тирсак чизиғи билан кесишган нуқта Т1 этаги билан кесишган нуқталар Э1 билан белгиланади. Енг кенглигини ярми енгнинг ўрта чизиғи ҳисобланади ва ёрдамчи а1 ва а2 нуқталар ҳам топилади:
Аа = АА1:2 = 24:2 = 12 см
Аа1 = А1а2 = Аа:2 = 12:2 = 6 см
а1, а, а2 нуқталардан пастга этак қисми билан кесишгунча вертикал чизиқлар ўтказилади ва Э2, Э3, Э4 нуқталар билан белгиланади. О, О1 нуқталар а нуқта билан туташтирилади вертикаллар билан кесишган чизиқларда О2, О3 нуқталар ҳосил бўлади. О2О1 чизиқнинг ўртасидан перпендикуляр пастга туширилиб унда 1,5 см қўйилади. аО2 чизиқнинг ўртасидан юқорига перпендикуляр ўтказилиб унда 1,5 см қўйилади. аО3 чизиқнинг ўртасидан юқорига перпендикуляр ўтказилиб унда 1,5 см қўйилади. ОО3 чизиқ уч бўлакка бўлиниб пастки биринчи қисмида пастга перпендикуляр ўтказилиб унда 0,5 см қўйилади ва О3 нуқтадан юқорига 1 см қиймат қўйилади. Сўнгра О, 0,5 см, 11,1 см, 1,5 см, а, 1,5 см О2, 1,5 см, О нуқталар равон эгри чизиқ билан туташтирилади яъни енг боши эгри чизиғи ҳосил бўлади. Энгнинг этак қисми эгриликлари топилади, яъни олд этак қисмининг кўтарилиши Э4Е5 = 1 см ва орқа этак қисмининг тушиши Э2Е6 = 1 см га тенг бўлади. Э, Э6, Э3, Э5, Э1 нуқталар равон эгри чизиқ билан туташтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |