International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS
99
http://interonconf.com
ҳужайралар бўлиши унинг энг характерли белгиларидан биридир. Бу халта ҳужайралар
баргининг мезофилл қисмида тарқоқ ҳолда жойлашган бўлиб, микроскопнинг кичик
объективида кичкина қора доғ шаклида, катта объективида эса аниқ кўринади.
Баъзан халта ҳужайрадаги кристаллар баргда порошок ҳолида сочилиб кетган
бўлади.
ДФ X бўйича
: намлиги 13% дан, умумий кули 15% дан, 10% ли хлорид кислотада
эримайдиган кули 10% дан, сарғайган, қорайган барглари 4% дан, органик
аралашмалар 0,5% дан ошмаслиги, алкалоидлар эса баргида 0,3% дан кам бўлмаслиги
керак.
Кимёвий таркиби.
Алкалоид белладонна баргида 0,7%, илдизида эса 1,3%
бўлади. Асосий алкалоиди гиосциамин бўлиб, скополамин ва бошқа алкалоидлар,
ҳамда кумарин гликозид - метилэскулетин бор.
Ишлатилиши.
Белладонна препаратлари ошқозон - ичак касалликларида оғриқ
қолдирувчи сифатида ишлатилади. Барги антиасматик препаратлар (астматол,
астматин) таркибига кириб, бронхиал астма касаллигида ишлатилади.
Илдизи эса “карбелла” таблеткаси таркибига кириб, Паркинсон касаллигида қўл-
ланилади.
Гиосциамин алкалоиди “аэрон” таблеткаси таркибига кириб денгиз касаллигида
ишлатилади.
Қончўп ўсимлигининг ер устки қисми -–
(трава чистотела) - Herba Chelidonii.
Фсимликнинг номи.
Қончўп - (чистотел большой) – Chelidonium majus.
Оиласи:
Кўкноридошлар - (маковые) - Рараvегасеае.
Кўп йиллик, бўйи 30 - 100 см га етадиган ўт ўсимлик. Илдизпояси кўп бошли ва
калта. Пояси тик ўсувчи, юқори қисми шохланган. Барги оддий, илдизолди ва поянинг
пастки қисмдагилари эса бандсиз, пояда кетма - кет ўрнашган. Гуллари поя ва шохлари
учида 4 - 8 тагача бўлиб, оддий соябонни ташкил этада. Меваси - кўп уруғли, пишганда
икки хонали кўсакча. Уруғи тухумсимон, қора рангли ва эшкаксимон думчали бўлади.
Фсимликнинг ҳамма қисмида тўқ сариқ сут - шира бор.
Маҳсулотнинг ташки кўриниши.
Тайёр маҳсулот поя, барг, гул, баъзан мева
аралашмаларидан иборат бўлади. Пояси бир оз қиррали, узун ва юмшоқ туклар билан
қопланган. Барги юпқа, мўрт, чуқур 3 - 5 бўлака патсимон қирқилган бўлиб, энг
юқориги бўлаклари пастдагиларига нисбатан йирикроқ, баргнинг устки томони яшил,
пастки томони эса зангори, асосий томирлари бўйлаб юмшоқ туклар ўрнашган. Гули
тўғри, оч сариқ, косачабарги иккита, гуллаганида тушиб кетади. Тожбарги 4 га, оталиги
кўп сонли, оналик тугуни бир хонали, юқорига жойлашган. Меваси кўп уруғли, икки
хонали, чўзиқ (узунлиги 5 см га ) кўсакча.
Маҳсулотнинг микроскопик тузилиши
. Ишқор эритмаси билан ёритилган барг
микроскоп остида кўрилади. Баргнинг ҳар иккала томонидаги эпидермис ҳужайрали
Do'stlaringiz bilan baham: |