International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS
108
http://interonconf.com
занжирига айланади, ҳаёт ва соғлиқ учун хавф, вақт босими шароитида маълумотларнинг
хаддан ташқари юкланиши, интенсив иш тартиби, фавқулодда вазиятнинг тўсатдан содир
бўлиши, вақти
ҳамда кўлами олдиндан маълум эмаслигидан хотиржамликни сақлаш,
тўғри қарор қабул қилиш, ўз хатти-ҳаракатларини назорат қилиб мақсадли ҳаракат қилиш
қобилияти, қийин шароитларда тўғри қарор қабул қилиб омон қолиш асосий омил
ҳисобланади.
Бугунги кунда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар ҳамда экологик
офатлар жуда кўп сонда жисмоний, молиявий ҳамда психологик қурбонларни изидан
қолдирмоқда.
Қутқарувчиларни фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатларга психологик тайёрлаш
ва унинг самарадорлигини ошириш йўллари:
Қутқарувчининг психологик тайёргарлиги -
Қутқарув отряди командирларининг олдида турган энг муҳим вазифалардан бири
ҳисобланади ва психологик тайёргарликдан асосий талаб умуминсоний қадриятлар
асосида қутқарувчининг психологик барқарорлигини ва унга қўйилган вазифаларни
бажаришга тайёрлигини ривожлантиришдир.
Психологик тайёргарлик
-
бу касбий тайёргарлик тизимига ва бутун қутқарув
хизматига органик равишда киритилган махсус тадбирлар мажмуи бўлиб, улар орқали
шахс ва жамоанинг фазилатлари, касбий маҳорат элементлари, қутқарув ва бошқа
кечиктириб бўлмас ишларни олиб бориш учун ҳақиқий психологик талаблар ўртасида
максимал мувофиқликка эришилади.
Қутқарувчиларнинг психологик тайёргарлиги қуйидаги асосий вазифаларни ҳал
қилишга қаратилган:
-
фавқулодда вазиятлар зонасидаги вазиятга тез мослашишига кўмаклашиш;
-
қидирув ва қутқарув ишларига тайёрлаш ва ўтказиш ғояларини шакллантириш;
-
экстремал шароитларда ишлаш учун психологик барқарорликни шакллантириш;
-
қутқарув ускуналари ва асбоблардан фойдаланиш кўникмаларни ривожлантириш;
-
касбий муҳим фазилатларни шакллантириш ва ривожлантириш, экстремал
шароитларда (психологлар ва шифокорлар йўқлигида) қутқарувчиларга психологик ёрдам
кўрсатиш.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини психологик тайёргарлик ҳолатини
шакллантиришларида, яъни руҳий ҳолат ва қийинчиликларини енгиш учун имкониятини
сафарбар қилишлари (
мақсад фаолият, мақсадга эришиш муваффақиятни
таъминлаш
) керак.
Таълим жараёнида жабрланганларга муваффақиятли ёрдам кўрсатиш учун зарур
бўлган ахлоқий ва иродавий фазилатлар ва ҳис-туйғулар шаклланади ва жиловланади
(
жасорат, қатъиятлилик, дадиллик, ташаббускорлик, топшириқларни бажаришга
тайёрлик, коллективизм ҳисси
), мотивацион муносабат фаоллашади, тегишли
билимларни тўплаш орқали муайян фавқулодда вазият ҳақида ғоялар шаклланади,
Do'stlaringiz bilan baham: |