International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS
86
http://interonconf.com
шароитларни таъминлаш, унинг эҳтиёж ва қизиқишларини рағбатлантириш, умуман
олганда ўқувчининг шахсий-касбий сифатларини таркиб топтиришдан иборат.
Шахсга йўналтирилган таълим асосида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш
ишлари натижасида ўқувчи шахсида қатор жараёнилар кечади: Апперцепция,
аддикция, гностик кўникма, интегративлик, когнитив жараёнилар.
Фқувчилар жуда кўп касбларни билишмайди, яъни, меҳнат бозорида қайси касбга
талаб юқори, қайси касбдан қанча даромад олиш мумкинлиги хусусида қизиқишмаган.
Бунинг натижасида, меҳнат бозорида номутаносиблик юзага келади. Шу сабабли,
мактаб дастурларига касблар ҳақида мавзулар, маълумотлар киритиш, юқори синф
ўқувчиларини касбларга ўқитиш ишларини жадаллаштириш лозим. Шунингдек касб-
ҳунарга йўналтирувчи таълим муассасалари, маҳалла, оила, ишлаб чиқариш
объектлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва жонлантириш муҳим.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, иқтисодиётнинг рақамлашуви шароитида умумий
ўрта таълим мактаблари фаолиятида ўқувчиларни касб-ҳунарга оид билим ва
малакаларини ривожлантириш, ҳаётга тайёрлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Касбга
йўналтиришдан асосий мақсад келажак авлодни жамиятда муносиб ўринга эга кадр
сифатида вужудга келтириш, ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш, касбий
малакаларини
таркиб
топтиришдан
иборат.
Шунингдек,
иқтисодиётнинг
рақамалашуви шароитида жамиятга мослашиб боришини таъмин этиш. Ҳозирда бу
масала таълим соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири
ҳисобланади. Мактабгача таълим ташкилотлари умумий ўрта таълим мактаблари,
маҳалла, мактабдан ташқари таълим муассасалари, ишлаб чиқариш объектлари, ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, жамоа ташкилотлари ҳамда ота-оналарнинг
ўзаро ҳамкорлиги бу жараённинг самарадорлигини кафолатлайди. Бундай ҳамкорлик
келажак авлодга иқтидор ва қобилиятларидан келиб чиқиб касб танлаш, келажагини
белгилаш ҳамда жамиятнинг ривожланиши учун муносиб ҳисса қўшиш имконини
яратади. Демак, ҳамкорликдаги барча таълим муассасалари ва ташкилотлар касб-
ҳунарга йўналтириш бўйича ягона яхлит тизим сифатида фаолият олиб боришлари ва
йиллик режаларини белгилаб олишлари зарур. Чунки, касб-ҳунарга йўналтириш
ишларини амалга оширишда нафақат синф раҳбари, мактаб психологи ёки ота-она,
балки бутун таълим муассасалари ва ташкилотлар масъуллиги оширилиши муҳимдир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РФЙҲАТИ:
1.
Фзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги
“Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-11 синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга
тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 792- сон қарори.
Do'stlaringiz bilan baham: |