Technological solutions and innovative digital tools


International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION



Download 2,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/112
Sana09.03.2023
Hajmi2,11 Mb.
#917462
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   112
Bog'liq
Azimov Abdulaziz Abdurasul o‘g‘li

International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION 
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS 
85 
http://interonconf.com
 
Телефон машқи.
Бу машқда ўқувчилар ўзлари қизиққан касб-ҳунарлар бўйича 
бир-бирлари билан суҳбат қурадилар. Суҳбат яна бошқа вариантда ҳам бўлиши 
мумкин. Бунда ўқувчи ўзи севган касби ролида мижоз билан мулоқот олиб бориши 
мумкин бўлади. 
Кичик эссе машқи.
Белгиланган оз вақт ичида болалар севган касблари ҳақида 
ёки бирор бир касб-ҳунар ҳақида маълумот ёзадилар. Бунда шу мавзу доирасида 
мияга нима келса шуни ёзиш таклиф этилади. 
“Касбим фахрим” ўйини. Бунда синф жамоаси икки гуруҳга бўлинади. Синф 
доскасидан фойдаланилади. Доска тенг иккига бўлиниб чизилади. Доскага битта гуруҳ 
ўқувчилари касб номларини ёзишса иккинчи гуруҳ ўша ёзилган касбга доир маълумот 
ёзишади. Агар ёзилган маълумот биринчи гуруҳни қаноатлантирса кейинги босқичга 
ўтилади. Энди вазифалар ўрни алмашинади. Фйиндан мақсад ўқувчиларни касблар 
ҳақидаги назарий билимларини кенгайтириш, тезкорликка ўргатиш. 
“Бу қандай касб?” ўйини. Бу ўйинда синф жамоаси яна икки гуруҳга бўлинади. 
Икки гуруҳ аъзолари доскага бир-бирлари учун касбни изоҳловчи маълумотларни 
ёзадилар. Сўнг, бир-бирларининг маълумотларини ўқиб қайси касбга тегишли 
маълумот эканини топадилар. Бу ўйин ҳам ўқувчиларнинг касблар ҳақидаги 
тасаввурларини кенгайтиради. 
“Меҳмонлар” машқи. 
Бу машқда ўқувчиларни ролли ўйинларга таклиф этилади. 
Бунда синф жамоасидан 3-4 та ўқувчи меҳмон сифатида бўлиши керак. Бу 3-4 та ўқувчи 
турли касб эгалари бўлиши мумкин. Лекин орасида битта бекорчи, ҳеч қандай ҳунари 
йўқ, ҳеч қандай касбда ишламайдиган одам ролидаги ўқувчи бўлади. Синф жамоаси 
таклиф этилган турли касб эгаларига ва битта бекорчига турли ҳил саволларни 
беришади. Яъни бунда давра суҳбати ташкил этиб уларнинг касблар бўйича 
билимлари бойитилади. Нутқий кўникмалари оширилади. 
Демак, мактаб психологи ўқувчилар билан мана шундай тренингларни ташкил 
этиши, ўқувчиларнинг касбий фаоллигини тарбиялаши, жамият учун етук шахс 
сифатида таркиб топиши учун бор маҳорати ва имкониятларини ишга солиши, бу 
боради синф раҳбари билан ҳамкорликда ҳар бир боланинг касбий ривожланишини 
белгиловчи мониторингини олиб бориши керак. Бу мониторингга боланинг ота-онаси 
ҳам ҳамкорликка чақирилади. 
Боланинг шахсий-касбий ривожланишида таълим-тарбия жараёни ўз-ўзидан 
маълумки шахсга қаратилган бўлиши керак. 
Шахсга йўналтирилган таълим – бу ўқувчининг хоҳиш ва истакларини ҳурмат 
қилган ҳолда унинг иқтидор ва қобилиятларини, лаёқатини ривожлантиришдир. Ҳар 
бир ўқувчига индивидуал ёндашиш мана шундай шахсга йўналганликни кафолатлайди. 
Таълим олувчи учун касбий ривожланишида барча имкониятларни яратиш, шарт-



Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish