International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS
110
http://interonconf.com
ишларининг алоҳида элементларини реал тарзда тақлид қилиш ва натижада психологик
тайёргарлик муаммоларини ҳал қилиш имконини беради.
Қутқарувчиларнинг махсус психологик тайёргарлиги:
Махсус психологик
тайёргарлик қутқарув ва бошқа шошилинч ишларга тайёргарлик кўришда ходимларнинг
психологик тайёргарлиги ва барқарорлигини ривожлантиришни таъминлайди, ҳиссий ва
иродавий барқарорликни шакллантириш орқали амалга оширилади, яъни, ФВлар
даврида қўрқувга берилмаслик, ҳаёт учун хавфли вазиятларда ўзини тута билиш, ҳал
қилувчи коллектив ва ягона ҳаракатларга тайёрлик, махсус психофизик тайёргарликни
ўрганиш, ўтказиш жараёнида махсус психологик тайёргарлик амалга ошири ва хавфли
вазиятларда қутқарувчиларнинг доимий тайёр бўлиши, инсоннинг зарур руҳий
фазилатларини фаоллаштириш фавқулодда вазиятларда кўплаб хатти-ҳаракатлар
моделларини шакллантиради.
Махсус психологик тайёргарлик қуйидагиларни ўз ичига олади:
- қутқарувчи психикасини фавқулодда вазият омилларига мослаштириш
- қўрқувни энгиш ва фавқулодда вазиятларнинг стрессли омилларига қаршилик
кўрсатиш қобилиятини шакллантириш;
- экстремал, хавфли вазиятларда ҳаракат қилиш тажрибасини эгаллаш
ва шу асосда психологик барқарорликни ривожлантириш.
- ақлий когнитив жараёнлар ва ҳолатларни рағбатлантириш учун психологик
мослашув ва қайта адаптация кўникмаларини шакллантириш;
- вақт чекловлари остида вазифаларни бажариш;
- экстремал шароитларда мустақил масъулиятли қарорлар қабул қилиш зарурати ва
бошқалар.
Қутқарувчиларни психологик тайёрлашга индивидуал ёндашиш:
психологик
тайёргарликда индивидуал ёндашув шундан иборатки, ходимларни тайёрлаш ҳар бир
қутқарувчининг психологик хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга
оширилади, ёндашувнинг самарадорлиги раҳбарнинг шахсий психологик таъсир
усулларини қўллаш қобилиятига боғлиқ, бу қутқарувчининг характери ва темпераменти,
унинг асаб тизими, идрок ва хотира хусусиятлари, кайфият ва бошқаларга боғлиқ.
Маълумот учун:
И.П.Павлов темперамент асаб тизимининг энг умумий
характеристикаси бўлиб, ҳар бир шахснинг барча фаолиятига маълум бир шакл
беради, дейди. Олий нерв фаолияти инсон асаб тизимининг кучи, мувозанати,
қўзғалиш жараёнларининг ҳаракатчанлиги каби хусусиятларининг бошқа ҳолатига
асосланади
.
Мувозанат вазминлик, қатъиятлилик, кутиш қобилияти, кайфиятнинг бир
хиллиги, сабр-тоқат билан белгиланади
: мобиллик реакция тезлиги, ҳис-туйғуларни
ўзгартириш қулайлиги, янги кўникмаларни шакллантириш тезлиги билан белгиланади ва
нерв тизимининг ушбу хусусиятларининг комбинациясига қараб, темпераментнинг тўрт
тури фарқланади: холерик, сангвиник, флегматик, меланхолик. Темпераментнинг ҳар бир
Do'stlaringiz bilan baham: |