©
Зебинисо Аҳмедова
15
Бола ва
тайм менеджмент
овқатланиши, кийинишини аниқ дақиқа сифатида
шакллантирдингиз. Энди болангизнинг ўқув жараёнида
вақт тушунчасини шакллантирсангиз бўлади.
Мақсад №6. Болангиз қанча муддат дарс қилиши
керак?
Уч ёшли боланинг ўсиши ўйин ўйнаш орқали амалга
оширилади. Боланинг мактабдаги ривожланиши уйга
берилган вазифаларни мустақил
бажара олиш малакаси
билан ўлчанади. Шунинг учун фарзандингиз мактабдан
уйга қайтганидан сўнг бир муддат дам олиши лозим.
Албатта, боланинг ёшига ёш қўшилгани сари зиммасига
янада кўпроқ жавобгарликни олиши қонунияти бор.
Болангизни тўғри ўсаётганлиги, руҳияти ёшига мос
шаклланаётганлигининг бир белгиси сиз талаб қилган
тартибдан ўзгача қоидалар шакллантиради. Масалан,
авваллари мактабдан келгач дам олишга кўнган бўлса,
ўсмир ёшига кирганида бу вақтни бошқа мақсадларга
ишлата бошлайди. Ота-она бунда ўзини қандай тутиши
керак? Умумий тартиб қоидалари ва вақт талаблари қоида
сифатида қолдирилиши ва ўзининг мақсадлари
асосида
бошқа кун тартиби тузишига йўл беришингиз лозим.
Кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари 20-25 дақиқа давомида
бўлиб-бўлиб дарс қилиши мақсадга мувофиқдир. Чунки,
боланинг диққат қилиш имконияти ва хотирага мухрлаш
даражаси ҳали бир соат узлуксиз дарс қилиш тартибини
кўтара олмайди.
Дарс қилиш жараёнида боланинг ҳар бир
муваффақиятини тасдиқлаш ва
эплай олмаган дарслари
учун устидан кулиш, уриш мумкин эмас. Болангиз дарс
©
Зебинисо Аҳмедова
16
Бола ва тайм менеджмент
қилиш жараёнида 40% биргаликда ва 60% ўзига қўйиб
бериш керак бўлади. Кейинчалик бу мустаққилликни 80-
90% ҳолатга келтиришингиз - болага дарс қилиш ўзига
керак эканлигини тушуниб олишига сабаб бўлади.
Болангизнинг дарс қилиши ота ёки
она томонидан назорат
қилиниши ҳамда қўллаб-қувватланиши лозим. Ҳар сафар
болангизнинг ёшига-ёш қўшилиши билан дарс қилиш
муддати тезлашишини назорат қилишингиз керак.
Миядаги фикрлаш жараёни тезлашаётганидан далолат
берадиган бу сифат сизга бола руҳияти ва тана имконияти
ўсиши билан билим олиш имконияти кенгаяётганлигидан
далолат беради. Мия фаолиятининг тез ишлашига қараб
болангизнинг дарс қилишига 1-4 соатгача вақт кетиши
мумкин. Баъзи болалар бир соатда ҳамма дарсларини
бажариб бўлади. Баъзи болалар эса тўрт соат ҳам битта
дарсни тугата олмайди. Бундай секин дарс қиладиган
болаларга қараб, «Нима учун имиллаб дарс қиласан?!»
деб танбеҳ қилманг. Аввало, нима учун бола дарс қилиш
ўрнига ўйланиш билан вақтини ўтказаётганлигини
тушуниб олинг. Бунинг учун болангиз билан суҳбат
қуришингиз ва болангизнинг хотира имконияти ҳақида
билиб олишингиз зарур. Вақт тушунчаси ҳақида болангиз
билан суҳбатлашинг. Буюк одамлар ҳақида
гапириб
беринг ва вақтидан қандай фойдаланганликларини
тушунтиринг. Сизнинг ўзингиз вақтдан унумли
фойдаланиш учун нималарга эътибор беришингизни очиқ
айтишингиз ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: