Таянч тушунчалар



Download 72,5 Kb.
bet4/4
Sana01.06.2022
Hajmi72,5 Kb.
#624349
1   2   3   4
Bog'liq
foydali-fayllaruz aksiologik-ong-va-qadriyatli-dunyoqarash

4-масала. Аксиологик дунёқараш – ижтимоий дунёқарашнинг ўзига хос таркибий қисмларидан бири сифатида, кишиларнинг воқеликка қадриятли муносабати ва фаолиятининг йўналишини белгилайдиган аксиологик қарашлар, принциплар ва маслакларнинг мажмуасидир. Дунёқарашнинг аксиологик шакли қадриятли ёндашув, аксиологик муносабат, аксиологик баҳолаш кабиларни қамраб олади. Умумий дунёқараш системасига аксиологик дунёқараш элементлари қўшилиши билан ижтимоий субъектларнинг воқеликка муносабатида қадрлаш туйғуси, қадриятли муносабат ва аксиологик баҳо яққол кўзга ташлана бошалайди. Бунда аксиологик принциплар кишиларнинг воқеликка муносабатларини, бир –бирларига нисбатан ўзаро алоқаларини тартибга солувчи маънавий мезонлар сифатида намоён бўлади. Улар кишиларнинг фаолиятларини амалга оширишдаги манфаат ва мақсадларида ҳам кўзга ташланади.
Бирор бир йўналишга қаратилган қадрлаш туйғуси ва бу асосдаги билимлар, интилиш, мақсад ҳамда манфаатлар кишиларнинг амалий фаолияти учун манавий бошқарувчанлик (регуляторлик) вазифасини ҳам бажаради. Албатта бунда қадриятлар билан боғлиқ омиллардан ташқари бошқа сабаблар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Аммо кишиларни бирлаштириб, муайян мақсадга интилишдаги умумий фаолиятда омилкор бўлишни таъминлайдиган омиллар орасида қадриятлар омили етакчи ўринни эгаллаши мумкин. Масалан, ҳозирги даврда Ўзбекистоннинг мустақиллиги ҳамда уни янада мустаҳкамлаш вазифалари жамиятимизда барқарорликни таъминлаш, демократик тамойилларга асосланган ҳаёт тарзини шакллантириш жараёнларида қадриятлар омили катта аҳамият касб этмоқда.
Оламга қадриятли муносабат шаклланиши ҳар бир кишининг етук инсон сифатида вояга етиши жараёнини таркибий қисмидир. Киши камолот сари борар экан ўзи, ўзгалар, ташқи муҳит, олам, умр, вақт, давр ва бошқаларнинг ҳақиқий қадрини англаш томон бораверади. Бу фоний дунёнинг ўткинчилиги умирнинг мазмуни, яшашнинг мақсади, оламнинг абадийлиги қаршисидаги лаҳзалар қадрига етишни шргана боради. Бу эса мазкур кишида аксиологик муносабат шаклланишининг шахсий жараёнини англатади. Аксиологик муносабат фақат якка, алоҳида шахсгагина тегишли ҳодиса эмас. Балки у ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат, давлат, жамиятига ҳам тегишли бўлиши мумкин. Ушбу маънода аксиологик ёндашув ва қадриятли муносабатнинг идивидуал ва ижтимоий намоён бўлиш даражаларини, алоҳида, хусусий ва умумий шаклларини кўрсатиш мумкин. Бу борада қуийдаги мисолга мурожаат қилайлик. Собиқ иттифоқ миқиёсидаги ғайриаксиолгик ёндашувга кўра марказий Осиё хом –ашё етказиб берадиган худуд сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолаверди. Унга ана шундай ёндашув собиқ СССр ҳаётининг сўнги даврларигача давом этди. Аму ва Сирдарёга солинган туғонлар, қурилган каналлар, чўлларнинг ўзлаштирилишида Она- Ватанимизнинг табиатини қадрлаш, унинг келажагини уйлаш хиссини топа олмайсиз. Айнан ғайриаксиологик муносабат Оролнинг аста – секин йўқолиб боришига, марказий Осиёнинг “шўр ювгичлари” бўлган Аму ва Сирдарёнинг шўр тузларини денгизга эмас, балки, Она заминимиз худудига қуйиши оқибатида мисли кўрилмаган экологик халокат содир бўлишига Орол фожиасига олиб келган асосий сабаблардан биридир. Тўғри, ўша асримизнинг ўрталаридан бошлаб қурилган каналлару, сув омборлари қанчалар фойда келтиргандир. Аммо улар оролнинг қадрини боса олармикин? Улар яна Оролни тўлғизиш ва рўй бераётган экологик халокатнинг оқибатларини тугатишга етармикин? Йўқ! кўҳна ва навқирон тарих соҳта қадриятларни устувор билишга асосланган ғайриаксиологик ёндашувнинг бу каби фожиавий мисолларига кўп бора гувоҳ бўлган. Ана шу мисоллар бутун инсоният, қолаверса минақамиз аҳолисида тўғри аксиологик ёнлашувни азалий, умуминсоний маъволарни қадрлаш туйғусига асосланган қадриятли муносабатни шакллантиришга ундайдиган ибратли ҳодисалар янглиғ кишини хушёрликка ундайди. Ижтимоий хушёрлик, маънавий маъсулият қадрлаш туйғусини тўғри шаклланганлигини, оламга қадриятли муносабатни тғри вужудга келтирганлигини ифодалайди.
Адабиётлар:


1. Фалсафа асослари. Т.: Ўзбекистон, 2005.
2. Ж. Туленов. Қадриятлар фалсафаси. Т.: 1998.
3. Қ. Назаров. Қадриятлар фалсафаси: аксиология. Т., 2004.
4. Т. Туленова. Рухий-фалсафий қарашлар муштараклиги. // фалсафа ва ҳуқуқ, 2005.№4, 9 бет.
5. А. Ашуров. Оилавий маросимларнинг баъзи фалсафий-ахлоқий масалалари. // фалсафа ва ҳуқуқ. 2006 №3, 49 бет.
Download 72,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish