САРДОРГА МУРОЖААТ........
Азиз Сардор! Шуни ёдингиздан чиқармангки, Сиз ўқувчиларни ташкилот фаолиятига доир маълумот, ахборотлар билан таништирувчи манбаа сифатида ҳизмат қилувчи инсонсиз. Бугунги кунда ўқувчиларни қизиқтираётган муҳим масалалардан бири Иттифоқ аъзоси қандай мақомга эга эканлигидир. Бу масала ўқувчиларнинг “Иттифоқга аъзо бўлиш менга нима беради?” деган саволи билан боғлиқ.
Келинг, Сиз билан ушбу саволга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
Ҳар бир инсонда, шу жумладан ўқувчиларда ҳам бирор жамоага аъзо бўлиш эҳтиёжи мавжуд. Улар албатта, бирор бир жамоага аъзо бўлишга ҳаракат қилади. Оилада фарзанд сифатида, маҳалласида маълум бир манзилда истиқомат қилувчи инсон сифатида ёки ўқувчи сифатида мактаб жамоасига аъзодир. Ушбу мансублик ҳар бир инсонга жамиятда ўз ўрнини эгаллашига ёрдам беради. Жамоанинг негизи ҳамжиҳатликдир. Ҳамжиҳатлик бор жойда дўстлик, ривожланиш, тараққиёт илгари суради.
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДАГИ САРДОРЛАРНИНГ
МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Сардорлар мактабнинг фаол ўқувчиларини жалб қилган ҳолда, тенгдошлари онги ва қалбига миллий истиқлол ғояларини сингдириш, уларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва камол топтиришга қаратилган маънавий-маърифий, таълим-тарбиявий спорт йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш.
Ўқувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммолари, таклиф-истакларини ўрганиш ва ҳал этишда кўмаклашиш.
Истеъдодли ўқувчиларнинг интилиши ва қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, қобилиятларини рўёбга чиқариш, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашда кўмаклашиш, улар ўртасида кўрик-танловлар, билимдонлар беллашуви, спорт мусобақалари, кўргазмалар, ижодий учрашулар ташкил этиш.
“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” деворий газеталарини ташкил этиш, унда йўналиш ва синф сардорлари фаолияти, ташаббуслари, мактабдаги фаол ўқувчилар эришаётган натижаларни ёритиб бориш, бу ишга ўқувчиларни кенг жалб этиш.
Ўқувчилар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, паст савияли “оммавий маданият” ва миллий маънавиятимизга зид бўлган ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган тарғибот ишларини олиб бориш.
Мактаб етакчиси кўмагида ўқувчиларнинг ҳудудга яқин жойдаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар, музейлар, театрлар, мустақиллик даврида барпо этилган иншоотларга ташрифларини уюштириш.
Ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган танловлар, сухбатлар ташкил этиш, улар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, ички ишлар профилактикаси назоратида турган, тарбияси оғир ўқувчиларни тарбиялашда кўмаклашиш.
Ўқувчи ёшларни кутубхонага жалб қилиш, кутубхона имкониятлари, улардан фойдаланиш даражасини ўрганиб бориш, ўқувчилар ўртасида сўровлар ўтказиш ҳамда бу борадаги муаммоларни етакчи билан хал қилиш.
Йўналиш сардорлари билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик, ОИТС, алкоголизм ва тамаки чекишга қарши тизимли тарғибот-ишларини амалга ошириш, уларни атроф-муҳит озодалигига масъуллик руҳида тарбиялаш, мавсумий ҳашарлар уюштириш, экологик маданиятни шакллантириш борасидаги ишларда фаол иштирок этиш.
Ўқувчилар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик (ўғил болалар ўртасида), тиббий профилактик (қиз болалар ўртасида) ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.
Мактабдаги кам таъминланган, етим (чин етим), якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар, тарбияси оғир болалар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириб бориш, уларга маънавий кўмак бериш, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган ташаббуслар кўрсатиш, таълим муассасасига яқин ҳудудда истиқомат қилувчи фахрийлар, ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиш, ногирон болали оилаларга бориб, маданий-маънавий тадбирлар уюштириш, уй-рўзғор юмушларида кўмаклашиш каби вазифаларни тақсимлаб бевосита ўзи хам иштирок этади.
“Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” сафига ўқувчиларни жалб этиш бўйича ташкилотнинг мақсад-вазифаларини тушунтириш, тарғиб қилишга қаратилган ташвиқот ишларини олиб бориш.
Мамлакатимизда нишонланадиган умумхалқ байрамлари, муҳим тарихий саналарни ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида муносиб нишонлаш бўйича ташаббуслар кўрсатиш. Байрам тадбирларини уюштириш, махсус деворий газеталар чиқариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |