Ташкил этиш тартиби. Туман таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан, тумандаги мактаб директорларининг йиғилишида уларнинг ҳоҳишларига кўра, мактабларни бир-бирига бириктириб, рўйхати шакллантирилади. Ҳоҳиш билдирган мактаблар ўртасида ҳамкорликда “Ўрган -ўргат” иш режаси тузилади.
Режа тузишда қуйидаги бандлар киритилади:
-умумий ўрта таълим мактаб фаолияти;
-мактаб раҳбариятининг фаолияти.
Умумий ўрта таълим мактабининг фаолиятини режалаштиришда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
-мактабнинг теварак-атрофини, тозалик, озодалик санитария ҳолати, таъмирлаш ва унинг сақланиш аҳволи;
-мактабдаги мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари, спорт анжомларининг сақланиши ва улардан самалари фойдаланиш аҳволи;
-мактабда таълим-тарбия жараёнининг замонавий талабларига мос келиши;
-мактабда дарс жараёнида ўқитишнинг янги усуллари, янги педагогик технологияларнинг жорий этилганлиги;
-мактабда кадрлар салоҳияти, ўқувчилар эҳтиёжининг тўлиқ қондиришилиши;
-фанлар бўйича метод бирлашмалар фаолияти, ўқитувчиларга методик ёрдамнинг ўз вақтида ва керакли даражада берилиши;
-мактаб раҳбарларининг дарс бериши ва дарс таҳлилларининг талаб даражасида амалга оширилиши;
-дарс жадвалининг талаб даражасида тузилганлиги;
-ўқув режалари, ўқув дастурларининг амалиётда тўғри қўлланилиши;
-фанларнинг чуқурлаштириб ўқитилиши ва меърий ҳужжатларга мос равишда ташкил этилганлиги;
-мактабда ИКТ ўқитилиши, ўқитувчиларнинг компьютер саводхонлиги даражаси
-синф раҳбарларининг иш режалари ва унинг ўз вақтида бажарилиши;
ота оналар ва маҳалла билан ишлаши;
битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичига жалб этилиши, психологлар фаолияти;
кутубхона фаолияти;
ўқувчилар бўш вақтларининг тўғри ташкил этилганлиги;
Камолот, ЁИҲ, Камалак бошланғич ташкилоти фаолиятининг тўғри ташкил этилиши,
мактабда тиббий хизматнинг ташкил этилиш аҳволи каби йўналишлар;
Режа асосида бир-бирларининг фаолияти масъул шахслар (методбирлашма раислари, кутубхоначи, психолог, болалар ва ўсмирлар етакчилари, директор ўринбосарлари, мактаб раҳбарияти) томонидан ўрганилади. Ўрганиш жараёнида учраган камчиликлар юзасидан маслаҳатлар берилади ва лозим деб топган тажрибаларини ўз иш фаолиятида фойдаланилишини белгилаб оладилар.
Бошқаришнинг ташкилий–маъмурий усуллари;
Бошқаришнинг ҳуқукий усуллари;
Бошқаришнинг бевосита кўрсатма бериш усуллари;
Бошқаришда рағбатлантиришдан фойдаланиш усуллари;
Кадрларни маънавий жиҳатдан ривожлантириш усуллари;
Бошқаришда кузатиш усули;
Бошқаришда суҳбат усули;
Мактаб ҳужжатларини таҳлил қилиш усули;
Раҳбарият фаоиятини режалаштириш;
Мактаб раҳбариятининг ходимлар билан мулоқот маданияти;
Мактабда ташкил қилинган ижодий муҳит;
Мактаб рахбарияти ўз фаолиятини режалаштириши ва унинг амалга ошириши;
Мактаб ички назоратининг юритилиш аҳволи;
Мактаб раҳбариятининг ўкувчилар, ота-оналар ва ўқувчилар билан олиб борган ишлари.
Ҳар бир мактаб директори, лозим деб топилган ўринбосарлари билан биргаликда иккинчи мактабда 1кунлик (1 ҳафталик) раҳбарият вазифасини бажаради.
Ҳар бир мактаб раҳбари ўз фаолиятини сарҳисоб қилиши ва бошқа таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишларни, изланиш ва ютуқларни кўриб, ижодий таҳлил қилиши, қиёслаши, умумлаштириб хулосалар чиқариш асосида ўрганганларини амалий фаолиятда тизимли қўллаш, тегишли мақсадларда такомиллаштириб фойдаланишлари учун амалга ошириладиган ишларнинг режасини тузиб олиши зарур.
“Ўрган –ўргат” - ўқувчилар ўртасида
Умумий ўрта таълим мактабида таълим- тарбия жараёнини тўғри ва илмий асосда ташкил этиш учун ўқувчининг ўзига хос психологик ҳолатини ўрганиши муҳим саналади. Зотан, ҳар бир ўқувчи ўзига хос феъл-атворга эга. Шу боис, таълим-тарбия жараёнида уларга индивидуал муносабатда бўлиш, шахсий хусусиятларини ўрганиш орқали тарбиявий таъсир кўрсатиш оқилона ва самарали усулдир. Ўқувчини ўрганишда унинг биринчидан яхши жиҳатлари, ижобий томонларини эътироф этиш яхши самара беради. Демак, ўқувчи ва ўқувчи ўртасида ўзаро дўстона муносабатнинг шаклланиши таълим сифатини кафолатловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Жумладан, ДТС талабларини ўзлаштиришида қийналаётган ўкувчиларга кўмаклашувчи «Фаол ўқувчилар» мактабининг ташкил этиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Мактаб иқтидорли ўқувчини бошқа бир иқтидорли билан, ўзлаштириш кўрсаткичи ўрта ўқувчини худди шундай ўқувчи билан ёки аъло ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчидан жуфтлик ҳосил қилиш орқали фанлар бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштириш сифатини ошириш, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни юқори даражага кўтариш, ўқувчилар ўртасида дўстона муҳитни шакллантириш, бир-бирига ёрдам бериш ҳисларини тарбиялаш ҳамда иқтидорли, илғор ва ижодкор ўқувчиларни аниқлаб, уларга ёрдамга муҳтожлик сезадиган ўқувчиларни бириктириш йўли орқали уларни ўқишга қизиқишларини ошириш, илғор ўқувчилар сафига қўшилишига иштиёқ уйғотиш, ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар билан ишлашни йўлга қўйиш, ўқувчининг фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилади.
“Ўрган-ўргат”– ўқитувчилар ўртасида
“Ўрган-ўргат”– ўкитувчилар ўртасида икки йўналишда амалга оширилади: 1.Устоз-шогирд мактаби ташкил этиш орқали. 2.Илғор тажриба мактабининг ташкил этиш орқали.
Do'stlaringiz bilan baham: |