3 Таваккалчиликни бошқариш принциплари
Таваккалчилик фойдадан махрум бўлиш ва бошқа сабабларга кура зарар куриш сингари ёмон окибатлар руй бериш эхтимоли Билан ифодаланади. Шу маънода:
Таваккалчилик бу окибатнинг яхши булишига умид боглаб, хавф эхтимоллигини зиммасига олинган холда килинадиган харакат.
Таваккалчилик- бу ресурс ёки даромаддан Тула ёхуд кисман йукотиш хавфи.
Таваккалчилик- бу ноаниклик шароитида хар кандай довюрак менеджер учун табиий холат, вазият. Таваккалчилик ботирнинг иши.
Эртанги кун ёки келажакда нима булишини олдиндан аник башорат килиб булмас экан, барча кабул килинадиган карор таваккалчилик Билан богланган. Шу сабабли таваккалчиликдан кочмаслик керак, балки уни олдиндан кура билиб, тугилиши мумкин булган хавф даражасини пасайтиришга харакат килиш лозим.
4. Таваккалчиликни бошқариш назарияси – иқтисодиёт ва бошқариш назарияларининг таъминотидир
Таваккалчиликни бошқариш назарияси айнан иқтисодий фанларни ўқитишда ҳам ўрганилади. Шу нуқтаи назаридан фанни ўрганишни асосий вазифалари куйидагилардан иборат:
Фаннинг ўрганиш усуллари ва бошқа фанлар билан алоқаларини аниклаш;
Тадбиркорлик ва таваккалчиликни ўзаро мантикий богликлигнини ўрганиш;
Таваккалчиликни иктисодий хукукий асослари ва унинг чегаралари
Таваккалчиликни бошкариш;
Таваккалчиликда зарар хавфини камайтириш учун сугурта килиш;
Мехнат ресурсларни бошкаришда таваккалчилик;
лаштиришда таваккалчилик
Ишлаб чикаришда таваккалчилик;
Банк фаолиятида таваккалчилик;
Тижорат фаолиятида таваккалчилик;
Карор кабул килишда таваккалчилик.
Умуман олганда тадбиркор фирмасининг социал иктисодий ривожлантириш кандай таваккалчилик килиши вазифаларини билиши зарур.
5. Бозор назарияси ва таваккалчиликни бошқариш
Бозор назарияси бозор иқтисодиёти тизимидаги қонуниятларнинг ривожланишига боғлиқ. Бозор муносабатлари шароитида талаб ва таклиф, рақобат, қиймат қонуниятларининг амал қилиши ҳар бир хўжалик юритувчи субъект томонидан ўзлаштирилиши керак. Бозор муҳитининг фавкулотдаги ўзгарувчан ҳолатлари ҳам ушбу қонуниятлар орқали амалга ошади.
Бозордаги ўзгарувчан ҳолатлар ҳар қандай бошқарувчи субъектни таваккалчилик қилишга ундайди. Бироқ бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатувчи субъектлар турли хил мулкчилик асосида ўзларининг хўжаликларини ташкил этишади. Шундай экан, таваккалчиликни бошқаришда ҳам турлича вазиятлар юзага келади.
Назорат саволлар
Таваккалчиликни методологик асоси нимадан иборат?
Таваккалчилик назарияси яратилиши тарихи ва унга хисса қўшган кишилардан кимларни биласиз?
Таваккалчиликни бошқариш принциплари қайсилар?
Иқтисодиёт ва таваккалчилик ўртасидаги боғлиқлик борми?
Таваккалчиликни бошқариш фани қайси фанлар билан алоқадор?
Do'stlaringiz bilan baham: |