Таваккалчиликни бошқариш назарияси
ХХ-асрнинг сўнгидаги буюк сиёсий таваккалчилик «улкан империяни» емирилишувини тезлаштириб дунё харитасида ўнлаб мустакил давлат пайдо бўлишига сабаб бўлди.
«Хавф-хатар» сўзи рус адабиётида «риск» деб номланади. Аникроги хавф-хатар тўғридан-тўғри таржима килинса «опаснность» деб айтилади. Хавф-хатар борлигини била туриб килинган харакат таваккалчилик ёки риск дейилади. Бу ерда тасодифли урни жуда катта.
Гомерни кахрамони Одисей бир бирига урилиб ёпилиб очилиб турадиган гоялар орасидан утиб кетиш учун таваккал харакат килади. Аммо бу таваккалчилик замирида пухта ишлаб чикилган хисоб-китоб ётади.
Ўзбек адабиётларида риск тушунчаси Ш.Абдуллаеванинг «Банк рисклари ва кредитлаш» китобида, академик М.Ш.Шарифходжаевнинг «Менежмент асослари» китобида учратишимиз мумкин.
Ана шу рисолаларда «риск» сузи истемолга португалча суздан олинган булиб «сув остидаги гоя» деган маънони билдирар экан. С.Н. Ожоговда «риск» бу «муваффакиятга интилиш, бахтли ходиса, умид» деган маъносини билдиради. В.Т. Севрукда эса «риск» бу зарар куриш ёки манфаатни кулдан чикариш билан боглик эхтимоллар улчамидир деган таърифни беради.
Профессор В.М. Усоскин «Риск доимо ноаниқлик билан келиб, охирги ўз навбатдаги олдиндан кўра билиш қийин ёки мумкин бўлмаган воқеалар билан боғлиқ бўлади» деб изохлаган.
Е. С. Стоянова «Риск бу лаштирилган вариантга нисбатан даромад олмаслик ёки зарар кўриш эўтимолидир» деб таъриф келтирса, бошқа бир гурух муаллифлар риск бу корхона ресурсларининг бир қисмини йўқотиш ёки даромад олмаслик, қушимча харажатлар қилиш хавфидир, деб айтишади.
Риск албатта зарар бўлиш эўтимолини маълум бир даражада олдиндан кўриш ёки сезишдир. Бу масала юзасидан Ш.Абдуллаеванинг фикрлари биз учун жуда қизиқ. «Ўар бир фаолиятни амалга оширишда иккиланиш ёки хавф хатар бўлиши мумкин». Лекин уларни риск мазмунида ифода қилиб бўлмайди. Хавф-хатар деганда биз олдинадан бирон бир салбийликка ёки зарар, талофатга олиб келувчи жараён мавжудлигини биламиз ва биз қўрқув хадиксираш билан шу воқеаликка ёндашамиз. Бизнинг фикрмизга, хавф-хатар олдиндан мавжуд воқеликдир, яъни аксарият холларда хавф-хатар бирламчи, риск иккиламчи. Одатда хавф-хатар мавжудлигини билиб туриб, уни ижобий ҳал қилишга қарор қилиб рискни юзага келтиради. Хавф-хатар аксарият ҳолларда салбий натижаларга олиб келади. Хавф-хатар бўйича ижобий натижага фақат риск қилиш орқалигина эришишимиз мумкин. Хавф-хатар камайтириш ёки умуман йўқ қилиш бўйича риск қилинмаса, у доимо салбий натижага олиб келади ва унинг натижавий имконияти кенгроқ бўлиши мумкин.
Масалан, ёнғин- бу хавф-хатар. Ёнғин ўчирилмаса, у катта зарар келтиради. Биз шу ёнғинни ўчира оламизми ёки йўқми? Агар ўчира олсак, қандай натижага эришамиз. Шуларни ўисоб-китоб қилган ўолда биз рискка борамиз.
Узбек тилининг изохли лугатида «таваккал» тушунчаси –узоқ мулоҳаза килиб утирмай, «нима булса булар, ё остидан, ё устидан зайлида килинган харакат» маъносида талкин килинади. Таваккалчилик тушунчаси эса таваккалчи, таваккал Билан иш килувчи маъносини беради.
Америкалик ишбилармонларга хос булган таваккалчиликни Америка иктисодиётига чапани мухожирлар билан олиб келганлар ва сингдирганлар. Улар урток ва эхтиёткор ерли аҳолини уз ишбилармонлик фаолиятида таваккалчилик хам килиб мажбур этишган.
Америкача таърифга кура, таваккалчилик-бу Бирон иш Билан шугулланиш окибатида зарар куриб колишдан кутилиб колиш имконияти. Албатта, баъзи хавфларни сугурта компаниялари Билан шартнома тузиш оркали олдини олдини олиш мумкин. Бирок, хавфни асосий огирлиги, яъни:
- менежернинг хатоси:
- нарх узгариши:
- талабнинг сусайиши:
- нотўғри танланган лайиха:
- ишчиларнинг норозиликлари ва бошкалар ишбилармоннинг елкасига тушади.
Аммо, умуман, Америка тажрибаси ишбилармонликнинг таваккалчиликсиз мумкин эмаслигидан гувохлик беради. Кимки хеч бир таваккал килмаса, охир-окибатда хонавайрон булади.
Ишбилармон хали чикарган мухсулотининг бозори бозори юришиши кафолатига эга булмасдан улар устида тадкикотлар олиб боришга, ишлаб чикаришни кенгайтириш ва янгиларини куришга таваккал кили бун минг ёки миллионларни сарфлайди. Унинг хар бир харакатида аомадсизлик хавфи яширинган.
Хавфлилик омили маблаг ва кувватларни тежашнинг кучли рагбатлантирувчиси хисобланади. У:
- корхона (фирма)ни лойихалар рентабеллигини минг бора тахлил этишга.
- харажатлар буйича ҳисоб-китобни пухта билишга.
- кувватларни сотиб олиш ва кадрларни ёллашга ута жиддий ёндошишга мажбур этади.
Шундай килиб, таваккалчилик хар кандай ишлаб чикарувчи ёки хар кандай банк фаолиятининг вазиятга боглик томони булиб, шу фаолиятнинг охири нима Билан тугаши ноаниклигини ва омад юришмаса, окибатда зарар кериши мумкинлигини акс эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |