Таснифланишини



Download 75 Kb.
bet3/4
Sana26.03.2022
Hajmi75 Kb.
#512061
1   2   3   4
Bog'liq
shahriyor tovarlar ON

4. Ҳом ашё, ярим фабрикат ва тайёр маҳсулотлар сифатига ҳамда, шу билан бирга, уларнинг ўраб-жойланиши, маркаланиши ва текшириш тартибига қўйиладиган талабаларнинг умумий кўрсаткичларини белгилаш стандартлаш деб аталади. Бу кўрсаткич ва талаблар баён этилган хужжат эса стандарт деб аталади.
Стандарт - мамлокатнинг барча ишлаб чиқариш ва савдо ташкилотлари итоат қилишлари зарур бўлган қонундир. Стандартлар ишлаб чиқаришни рационализация қилиш ва маҳсулот сифатини ошириш учун хизмат қилади.
Стандартлар ишлаб чиқаришга таъсир этади, хозирги замон техника
ютуқларини яна ҳам тўлароқ ўзлаштиришга мажбур қилади, меҳнат унумдорлигини оширишга ёрдам беради. Бироқ, стандартлар аввалдан белгилаб берилган, ўзгармас қатъий бир нарса бўлмай, ишлаб чиқаришнинг яхшиланиши, ахолининг маҳсулотлар сифати ва ассортиментига талаби оша бориши натижасида тайёр маҳсулотлар сифатига яна ҳам юқорироқ талаб қўядиган янги стандартлар билан
алмаштириб турилади.
Собиқ СССРда стандартлаш иши 1925 йилда, яъни СССР Халқ
Комиссарлари Совети карори билан Стандартлар бўйича комитет тузилгандан кейин бошланган. Бу комитет умумиттифоқ стандартлари - ОСТларни ишлаб чиқарган ва тасдиклаган.
1940 йилдан бошлаб стандартлаш бўйича барча ишлар собиқ СССР
Министрлар Совети хузурида ташкил этилган стандартлар ва ўлчов асбоблари бутуниттифоқ комиттига топширилган. Бу комитет ишлаб чиқарган стандартлар ГОСТлар (давлат стандартлари) деб аталган.
Хозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида халқ истеъмоли товарларига стандартлар Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат комитети томонидан ишлаб чиқилади.
Стандарт талаби билан белгиланадиган товарларнинг сифат кўрсаткичлари уларнинг озиқлик қийматини, лаззатлилик хусусиятларини, зарарсизлигини ва янгилигини, умуман маҳсулот сифатини кафолатлайди. Стандартлар ҳаридорларнинг ҳуқуқларини химоя қилади. Умуман давлат стандарти орқали халқ истеъмоли товарларининг сифатини фан-техника тараққиёти даражаси, халқ
хўжалиги, ахоли ва жахон бозори талабларига мос холда бошқариш амалга оширилади. Стандартлаштиришнинг асосий мақсади техника ютуқларини тезлаштириш, ишлаб чиқариш ва меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, халқ хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш, четга олий сифатли маҳсулот сотиш шароитини яхшилаш билан бирга тайёр маҳсулот ва ҳом ашёнинг сифатига
қўйиладиган норматив талабларни ишлаб чиқиш, товарларнинг сифат
қўрсаткичлари ва уларни назорат қилишнинг ягона тартибини жорий қилиш, ишлатилиб келанаётган ўлчов бирликларини такомиллаштириш ва янгисини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш ишлари бўйича ҳалқаро ташкилотлар ишида иштирок этиш ва бошқалардан иборатдир.
Халқ истеъмоли товарларига нисбатан қўлланиладиган стандартни маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида истеъмол қийматни солиб кўриш учун эталоннамуна вазифасини ўтайдиган норматив-техник хужжат деб таърифлаш мумкин.
Мамлокатимизда ишлаб чиқиладиган норматив-техник хужжатлар 3 тоифага бўлинади:
1. Давлат стандарти. Давлат стандартлари республика миқёсида ҳамма
министрликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун мажбурий хужжат ҳисобланади. Бу стандартлар энг асосий халқ истеъмоли товарларига ишлаб чиқарилади ва Давлат стандартлаштириш комитети томонидан тасдиқланади.
2. Тармоқ стандартлари. Бу стандартлар шу тармоқка қарашли корхоналар ва ташкилотлар ишлаб чиқарган товарлар учун ҳамда улар қайси идорага қарашли бўлишидан қатъи назар, шу товарларни ишлаб чиқарадиган ва сотадиган барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга нисбатан қонуний кучга эга бўлган хужжат ҳисобланади. Тармоқ стандартлари шу тармоқ учун етакчи бўлган вазирлик
томонидан тасдиқланади. Тармоқ стандартлари кўпинча шу тармоқка қарашли корхоналар ва ташкилотлар фаолиятида ишлатиладиган ҳом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар учун ишлатилади.
Техник шартлар. Бу стандартлар кичик хажмда ишлаб чиқариладиган,
хусусиятлари хали яхши ўрганилмаган халқ истеъмоли товарлари учун яратилади. Техник шартлар жуда қисқа муддат кучда бўлади. Техник шартлар шу товарни ишлаб чиқаришда етакчи бўлган вазирликлар, вилоят ижроия комитетлари, шаҳар халқ депўтатлари кенгаши ва бошқа ташкилотлар томонидан тасдиқланади.

Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish