Кўрсаткичлар
|
Режа бўйича
|
Ҳақи-қатда
|
Фарқи (+,-)
|
Режанинг бажарилиши, %
|
1.
|
Ялпи даромад, млн.сўм
|
6264,4
|
6363,9
|
+99,5
|
101,6
|
2.
|
Товар оборот ҳажми, млн.сўм
|
33500
|
34215
|
+715
|
102,1
|
3.
|
Ўртача ялпи даромад даражаси, %
|
18,7
|
18,6
|
-0,1
|
Х
|
Жадвалдан кўринишича, ялпи даромаднинг мутлақ миқдори 2017 йилда режага нисбатан 99,5 млн.сўмга ошган. Ялпи даромад ҳажмининг ошишига товар оборот ҳажмининг режага нисбатан 715 млн.сўмга ошиши ижобий таъсир кўрсатган.
Товар обороти ҳажмининг ошиши ялпи даромад миқдорининг 133,7 млн.сўмга ошишига олиб келди. Яъни ( ), ҳақиқатда ўртача ялпи даромад даражаси режага нисбатан 0,1 % га камайди. Натижада савдо корхонаси бўйича 34,2 млн.сўмга даромадни камайишига сабаб бўлди, яъни ( ).
Шундай қилиб, таъсир қилувчи омиллар йиғиндиси ялпи даромад суммасининг мутлақ фарқини беради, яъни (133,7-34,2) = 99,5 млн.сўм.
Таҳлилнинг натижаси шуни кўрсатадики, ялпи даромадни кўпайтириш учун савдо корхоналарида мавжуд имкониятлар етарли ва келгуси хўжалик йилида шу имкониятлардан тўлиқ фойдаланилса, даромад миқдори режадагига қараганда ортиқча бўлиши мумкин.
Товарларни сотишни тадқиқ қилиш муаммоси маркетинг фаолиятида айниқса катта аҳамиятга эга. Товарларнинг истеъмолчиларга савдо, воситачи ва бошқа каналлар орқали сотишнинг энг самарали йўлини аниқлаш, уларни харидорларнинг ўзига тўғридан-тўғри етказиб беришни таъминлаш харажатларни, айланма маблағлар миқдорини камайтиради, уларнинг айланишини тезлаштиради. Бунда харидорларнинг барча талаба истакларини тўлиқ ҳисобга олинишига эришилади.
Савдо корхонаси ушбу корхоналардан турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари: гугурт, сут ва сут маҳсулотлари, гуруч, туз, чой, минерал сув, дон ва ун маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотларни харид қилади ва аҳолига сотади.
Корхонада товарларни ишлаб чиқаришдан то истеъмолчига етказиб бериш маълум миқдордаги харажатлар билан боғлиқ. Улар қуйидаги харажатларни ўз ичига олади: савдо ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, асосий воситаларнинг амортизацияси, ремонт фонди учун ажратмалар, товарларни транспортга ортиш, тушириш, уларни сақлаш ва сотишдаги нобургарчиликлар, кредит учун фоизлар, кадрларни тайёрлаш, ижтимоий суғурта, савдо жараёнида фойдаланилган материаллар ва электр қуввати ва бошқалар.
Биз “Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонасининг маркетинг фаолиятини таҳлил қилиб, корхонанинг 2016-2017 йилларда муомала харажатларининг таҳлили билан яқиндан танишиб чиқамиз (4-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |