3. Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонасининг хўжалик фаолиятига иқтисодий тавсифнома
Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси аҳолига озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳисобланади.
Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси ўзининг Низомига, банкда мустақил ҳисоб-китобига ва мустақил фаолият юргизиш ҳуқуқига эга.
Ушбу корхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, “Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси Низомига, савдо ишини тартибга солувчи бошқа ҳудудий ҳужжатларига амал қилади.
Корхона фаолият соҳасининг асосий мақсади Республикада истеъмол бозорини турли хил товарлар ва хизматлар билан тўйинтиришдан иборат. “Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонасининг асосий мақсади –аҳолини зарурий озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ишига муносиб ҳисса қўшишдан иборат.
Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун корхона:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида шартномавий асосда халқ истеъмол товарлари манбаларини қидириб топиш ва сотиб олиш;
- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш ва қайта ишлаш;
- қорамол ҳамда майда чорвачилик молларини боқиш ва семиртириш учун ёрдамчи хўжалик ташкил этади. Бунда қишлоқ хўжалик экинлари ҳам етиштирилади;
- савдо-ишлаб чиқариш, воситачилик вазифаларини адо этишбўйича шартномалар тузиш;
- жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, ижарачилари, аҳолидан келишилган нархларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (гўшт, гўшт маҳсулотлари ва бошқалар) харид қилади.
Корхонанинг меҳнат жамоасини бирлашма билан меҳнат муносабатларини шартнома (контракт, битим) ва бошқа соҳаларда қурадиган ходимлар ташкил этади.
Ҳозирги кунда савдо корхонасининг ўртача йиллик обороти 34 млрд.сўмни ташкил этмоқда. Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонасининг умумий майдони 9553 кв.м. Шундан 8715 кв.м.ни савдо майдони ташкил этади. Ҳозирда корхонада 35 та савдо ходими ишламоқда. Ундан 24 та ишчи дўкон сотувчиларини ташкил этади. Ҳозирги кунда 1 кв.м.га тўғри келадиган савдо обороти 3,6 млн.сўмни ташкил қилади. Корхонанинг 3 та омбори бор, ҳар бир омбор маълум бир товар гуруҳини сақлаш учун мослашган, умумий омборхоналарнинг майдони 5300 кв.м.ни ташкил қилади.
Корхонада 6 та бўлим мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардир:
1. Тайёр кийимлар бўлими.
2. Атторлик бўлими.
3. Хўжалик моллари бўлими.
4. Маданий моллар билан савдо қилувчи бўлим.
5. Озиқ-овқат билан савдо қилувчи бўлим.
6. Тижорат бўлими.
Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонаси иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аҳолига халқ истеъмоли товарларини етказиб бериш билан бир қаторда, товарларни узлуксизлигини таъминлашда, уларнинг, яъни аҳолининг, харидорларнинг тобора ўсиб бораётган эҳтиёжларини тўлароқ қондиришда, ҳўқимча хизматларга бўлган талабларини тўлароқ қондиришда фаол қатнашмоқда.
Биз савдо корхонасининг хўжалик фаолиятига тавсифнома бериб, савдо корхонасини фаолиятини янада яхшилаш, ривожлантириш учун маркетингни бозорга йўналтирилганлик тамойилидан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлар эди, деб ҳисоблаймиз.
Тошкент шаҳар “Anglesey Food” шўъба корхонасининг 2014-2017 йиллардаги асосий иқтисодий кўрсаткичлари билан қуйидаги жадвал маълумотлари орқали танишиб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |