83 O’ZBEKISTONDA EKOLOGIK SIYOSAT MANBALARI ? Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси барча қонунлар каби экологик экспертиза соҳасида ҳуқуқий нормаларнинг асосий бош манбаидир. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни (1992й) экологик экспертизанинг мақсади, объектларини белгилаб берган. (IV қисм, 24-27 моддалар). Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида”(2000 йил) қонунида экологик экспертизанинг ҳуқуқий асолари тўла баён қилинган. Бундан ташқари экологик экспертиза учун катта аҳамиятга эга бўлган табиат компонентларини муҳофаза қилиш бўйича қатор қонунлар қабул қилинди. Булар қаторига атмосфера, ер, сув, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонат олами, алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар тўғрисидаги қонун хужжатлари киради.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда экологик экспертиза бўйича қатор қонунларга асосланган актлар қабул қилинди. 1996 йилда “Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуришнинг лойиҳа-смета хужжатларининг таркиби, ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома” ишга туширилди. Унда лойиҳани тайёрлашга қўйиладиган талаблар белгиланди. Ушбу талабларга мувофиқ лойиҳага “Атроф муҳитга таъсир кўрсатиш тўғрисида баёнот” (ишчи лойиҳаси таркибида) тақдим этилиши керак.
1997 йилда “Давлат экологик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш таркиби тўғрисида”ги раҳбарий хужжат ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Бу хужжатда давлат экологик экспертизасининг принципи ва процедуралари, экспертизага тақдим этиладиган хужжатларга қўйиладиган умумий талаблар, давлат экологик экспертизаси хулосаси структураси ва мазумнга қўйиладиган талаблар, объектларни кўриб чиқишда давлат экологик экспертизаси оргонларининг ўзаро боғланиши (алоқаси) тартиби, экологик экспертизани ўтказишда томонларнинг вазифалари ва жавобгарлиги белгиланган.
1997 йилда “Давлат экологик эксспертизаси сифатини баҳолаш мезонларининг рўйхати” ишлаб чиқилиб тастиқланди.
84 DAVLAT EKOLOGIK EKSPERTIZASINI O’TKAZISHDA QO’YILADIGAN TALABLAR ? Экологик экспертиза мамлакат иқтисодиётининг экологик хавфсиз ривожланиши муаммолари ечимини топишда ғоят муҳим роль ўйнайди. У амалиётда фақат экологик асосланган хўжалик қарорларини амалга оширишни таъминлайди. Иқтисодиётни барқарор ривожлантириш мақсадларида экологик экспертизанинг атроф муҳитга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган ғоят хилма-хил объектларини мақсадга мувофиқ жойлаштириш, лойиҳаларини техник-иқтисодий асослаш, корхоналар, объектлар ва иншоотларни лойихалаштириш, қуриш, реконструкциялаш, ишга тушириш ишларини экологик бехатарликни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофазалаш талабларига мос йўналишда амалга ошириш лозим. Бунда ҳар бир корхона, идора, тармоқ ва бошқа хилма-хил объктларни рўёбга чиқаришда табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан рационал фойдаланиш ва табиий ресурсларни такрор ишлаб чиқариш, атроф табиий муҳитни соғломлаштириш билан боғлиқ бўлган кўплаб тадбирлар амалга оширилиши керак. Шу сабабдан экологик экспертизага тақдим этилаётган хужжатлар экологик экспертиза объектларининг лойиҳадан олдинги чуқур илмий-экологик тадқиқотлари натижаларига асосланиб тайёрланиши экологик сабабларга кўра объектни рўёбга чиқаришга рухсат бермасликнинг олдини олишнинг асосий шартидир.
Давлат экологик экспертизасининг лойиҳадан олдинги босқичида хўжалик ёки бошқа фаолиятнинг экологик асослаб берилишини ишлаб чиқиш ва асослаб бериш бўйича ҳозирги вақтда қабул қилинган тартиб қуйидагилардан иборат:1
Хўжалик фаолияти ташаббускори экологик экспертизага қуйидаги хужжатларни тақдим этади:
амалдаги кўрсатма хужжатларга мувофиқ бажарилган экологик нормаллаштириш материаллари;
амалдаги кўрсатмаларга мувофиқ тузилган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) материаллари. Унда қуйидаги босқичлар бўлиши керак:
Атроф муҳитга таъсир тўғрисида баёнотнинг лойиҳаси (АМТБ лойиҳаси).
Атроф муҳитга таъсир тўғрисида баёнот (АМТБ)
Do'stlaringiz bilan baham: |