Ишнинг мақсади: Тармоқлараро экран қурилмасини ўрнатиш ва уни созлаш.
Масаланинг қўйилиши: Фойдаланувчи шахсий компьютерида тармоқдан бўлиши мумкин таҳдидларни олдини олиш учун шахсий тармоқлараро экран воситасини ўрнатиши ва созлаши лозим.
Ишни бажариш учун намуна
Ушбу амалий ишда шахсий тармоқлараро экранлар турига кирувчи COMODO Internet Security Firewall дастурий воситаси олиниб, уни ўрнатиш ва созлаш амалга оширилади.
Ушбу дастурий воситани ўрнатиш учун тизимдан қуйидаги ресурслар талаб этилади:
Windows 7 (32-bit ва 64-bit версиялар) ѐки Windows XP (32-bit ва 64-bit версиялар);
Internet Explorer 5.1 ѐки ундан юқори версияси; – 128 MB оператив хотира (RAM);
210 MB қаттиқ дискдан жой.
Ушбу дастурий воситани http://www.personalfirewall.comodo.com) манзилидан олишингиз мумкин.
Дастурий воситани кўчириб олганингиздан сўнг, COMODO Internet Security 8.2.0.4508_x32 файл устида икки марта босинг. Шундан сўнг ҳосил бўлган ойнадан керакли танлов танланади.
– расм. Ўрнатиш тилини танлаш
Шундан сўнг, тизим томонидан таклиф этилган келишувга ўз розилигингизни билдирасиз. Шундан сўнг дастурни ўрнатиш жараѐни юкланади.
– расм. Дастур шартларини қабул қилиш
– расм. Дастурни ўрнатиш
Дастур ўрнатилгандан сўнг қуйидаги ойна ҳосил бўлади ва бу ойнадан керакли бандни танланг (масалан, I am at Home).
– расм. Керакли тармоқни танлаш
Шундан сўнг, дастурнинг асосий ойнаси ҳосил бўлади (5 -расм). Дастур янги ўрнатилгандан сўнг, интернер тармоғидан ўз базасини янгилайди. Шундан сўнг ўз ишини бошлайди. Агар дастур ўз базасини янгиламаган бўлса расмда кўрсатилгани каби ―At Risk‖ кўрсаткичи пайдо бўлади.
– расм. Дастурнинг асосий ойнаси
Дастурни янгилаш учун Update банди танланади ва базани юклаб олгунга қадар кутиш тавсия этилади (3.6 – расм.).
– расм. Дастурни базасини янгилаш
Тизимни текшириш учун Scan бандига ўтилади ва керакли текшириш тури танланади.
– расм. Текшириш турини танлаш
Дастурнинг асосий созланишларини амалга ошириш учун, дастурнинг асосий онасида ―Tasks‖ банди танланади. Бу ойнада бир қанча бандлар мавжуд бўлиб, улар умумий созланишлар - ―General tasks‖, Тармоқлараро экран созланмалари – ―Firewall Tasks‖, сандбох созланмалари – ―Sandbox Tasks‖, кенгайтирилган созланмалар – ―Advanced Tasks‖. Ҳар бир бандлар ўз номига хос вазифаларни бажариб, ушбу амалий ишида тармоқлараро экранни созлаш билан яқиндан танишиб чиқилади.
– расм. Дастурнинг асосий созланишлар ойнаси
Тармоқлараро экранни бошқаришнинг ойнаси қўриниши 3.9 – расмда келтирилгани каби бўлиб, у қуйидаги бандлардан иборат:
– расм. Тармоқларларо экран вазифалари
Интернет тармоғига рухсат берилган иловалар (Allow application);
Интернет тармоғи орқали бошқариш чекланган иловалар (Block
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
Application);
тармоқни бошқариш (Manage Network);
тармоқни қулфлаб қўйиш (Stop Network Activity);
компьютерни тармоқда бошқа компьютерларга турли кўринишда кўрсатиш (Steals Ports);
кенгайтирилган созланишлар (Open Advanced Settings).
Ушбу саҳифада энг муҳим саналган бандлардан бири бу – кенгайтирилган бандлардир. Ушбу банднинг умумий кўриниши 3.10 – расмда кўрсатилган.
3.10 – расм. Тармоқлараро экран ойнаси
Ушбу ойнада тармоқлараро экранни созлашнинг кенг имкониятлари келтирилган бўлиб, бу банд орқали янги қоидаларни яратиш, қоидалар гуруҳини яратиш, иловалар учун қоидалар яратиш, веб сайтларни филтерлаш, файларни назоратлаш каби бир қатор ишларни амалга ошириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |