DLL
|
Тавсифи
|
Kernel32.dll
|
Ушбу DLL файл кенг тарқалган бўлиб асосан ўзак функциялардан ташкил топган, масалан, хотирани, файлларни ва қурилмани бошқариш ва унга эгалик қилиш
(http://www.geoffchappell.com/studies/windows/win32/kernel32/api/)
|
Advapi32.dll
|
Ушбу DLL файл WINDOWS OT нинг кенгайтирилган имкониятларини бошқаришда, масалан, хизматларни ва регисторларни бошқаришда фойдаланилади
(http://www.geoffchappell.com/studies/windows/win32/advapi32/api/etw/index .htm?tx=14).
|
User32.dll
|
Ушбу DLL файл фойдаланувчи интерфейсини ташкил этувчиларни, масалан, тугмалар, скрол барслар, фойдаланувчи ҳаракатларига жавоб берувчи вазифаларни бажарувчи функциялардан иборат.
|
Gdi32.dll
|
Ушбу DLL файл график ҳолатни намойиш этиш ва бошқариш учун керакли бўлган функциялардан иборат.
|
Ntdll.dll
|
Ушбу DLL файл WINDOWS OT ўзагининг фойдаланувчи режимидаги кўринишини ифодаловчи функциялардан иборат. Ушбу вазифаларни одатда Kernel32.dll ва Advapi32.dll кутубхонасини чақириш орқали бажаради, масалан, жараѐнларни бошқариш, вазифаларни яшириш ва ҳак.
|
WSock32.dll ва
Ws2_32.dll
|
Ушбу DLL файллар тармоққа тегишли бўлиб, тармоққа тегишли бўлган вазифаларни бажараридиган функциялардан иборат.
|
Wininet.dll
|
Ушбу DLL файл тармоқнинг юқори вазифаларини бажарувчи
|
|
функциялардан иборат бўлиб, тармоқ протоколлари, FTP, HTTP, ва NTP ларни назоратлайди.
|
PE файл сарлавҳаси ва бўлимлари. PE файллари сарлавҳаси уларни импорт қилганда қараганда кўпроқ маълумотларни ўзида сақлайди. PE файллар бир нечта бўлимлардар иборат бўлиб, бу бўлимлар ва уларда сақланадиган маълумотлар қуйидагилар:
.text
|
Ушбу бўлим CPU да юкланувчи кодлардан иборат.
|
.rdata
|
Дастурда мавжуд глобал эълон қилинган фақат ўқиш ҳуқуқига эга маълумотлардан ташкил топган.
|
.data
|
Дастур орқали бошқариладиган глобал маълумотларни сақлайди.
|
.idata
|
Баъзида мавжуд бўлади ва ўзида импорт қилинадиган функция маълмотларини сақлайди. Ушбу бўлим мавжуд бўлмаса, ушбу ҳолда маълумотлар .rdata бўлимида сақланади.
|
.edata
|
Баъзида мавжуд бўлади ва ўзида экспорт қилинадиган функция маълмотларини сақлайди. Ушбу бўлим мавжуд бўлмаса, ушбу ҳолда маълумотлар .rdata бўлимида сақланади.
|
.pdata
|
64-битли тизимларда мавжуд бўлади ва хатоликларни тузатиш маълумотларини сақлайди.
|
.rsrc
|
Функцияларни бажаришда керакли бўлган ресурсларни ўзида сақлайди.
|
.reloc
|
Кутубхона файлларини қайта жойлаштириш учун керакли бўлган маълумотларни сақлайди.
|
PE сарлавҳаси ЗД таҳлил қилишда керак бўладиган кўплаб муҳим маълумотларга эга. Улар қуйидаги жадвалга келтирилган:
Imports
|
ЗД фойдаланилган кутубхона файллари
|
Exports
|
Кутубхона ичидаги бошқа кутубхона/ дастур орқали чақирилган функциялар
|
Time Date Stamp
|
Дастур компиляция қилинган вақти
|
Sections
|
Файлдаги бўлим номи, унинг хотирадаги ва дискдаги ўлчами
|
Subsystem
|
Дастурни буйруқлар сатри шаклида ѐки фойдаланувчи интерфейси шаклида ишлашини кўрсатади
|
Resources
|
Файлда мавжуд иконкалар, менюлар, қаторлар ва бошқа малумотлар.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |