1871 – 1918 ЙИЛЛАРДА РОССИЯ
ХХ аср бошларидаги Россия иқтисоди
XIX асрнинг 90 йилларида саноатнинг юксалиши Россияда капитализм тараққиётини тезлаштирди. ХХ аср арафасида Россия нефть чиқаришда дунёда биринчи ўринга чиқиб олди. Чўян эритиш ва пахтадан бошқа мащсулотларни ишлаб чиқаришда тўртинчи ўринни, кўмир қазиб чиқаришда еттинчи ўринга кўтарилди. қишлоқ хўжалигида щам ўзгаришлар рўй берди. қишлоқ хўжалик машиналари ва ёлланма ишчилар кўплаб ишлатиладиган бўлди. қишлоқнинг ташқи ва ички бозор билан алоқаси кенгайди.
ХХ аср бошларидаги саноат инқирози тараққий қилаётган капитализм билан қишлоқда ярим крепостнойлик муносабатлари, яъни ички бозорнинг торайишига, халқ оммаси харид қувватини камайишига, щаддан ташқарии о\ир зулм усулларини вужудга келишига сабаб бўлди. Инқироз саноатга қаттиқ зарба берди. Ва миллатнинг бутун халқ хўжалигига таъсир қилди. Агар \арбий Европа давлатларида 1901-1902 йилдаёқ инқироз ўрнига кўтарилиш бошланган бўлса, Россияда саноат ишлаб чиқаришнинг жуда пасайиб кетиши 1902-1903 йилларга тў\ри келади ва шундан сўнг узоқ депрессия даври бошланди. Ишлаб чиқаришнинг деяри щамма сощалардаги тур\унлик щолати 1907-1909 йилларгача давом этди. Саноатга капитал, шу жумладан чет эл капиталининг кириши кескин равишда камайиб кетди. Янгидан вужудга келаётган акцияли жамиятлар сони камайди. Капитал қурилишга ажратиладиган мабла\ларнинг камайиб кетганлиги биринчи навбатда о\ир саноатга шикаст етказди.
Инқироз йилларида теми рва пўлат эритиш, темир йўл қурилиши учун рельслар багаж ва бошқа материллар ишлаб чиқариш пасайиб кетди. Инқироз тошкўмир саноатига анча таъсир қилди. Темир йўллар ва саноат, биринчи галда металлургия саноати тошкўмирни доимий кўп истеъмол қилувчилар эди. 1902 йилда кўмир қазиб чиқариш 0,3% га пасайди. Кўп корхоналар бозрдаги ащволнинг ёмонлашуви ва заказларнинг камайиб кетишига бардош бера олмасдан ёпилиб қолди. 1901-1903 йилларда асосан майда ва ўрта фабрика ва заводлар щисобига щаммаси бўлиб 3 мингга яқин фабрика ва заводлар ёпилди. Шу вақт ичида янгидан фақат 78 та корхона очилди. Инқироз савдога щам таъсир этди. Ташқи савдо асосан ташқарига мол чиқариш щисобига фаоллигича қолаверди. қишлоқ хўжалиги мащсулотлари, аввалгидек кўплаб четга чиқарилди. Саноат моллари жумладан, газлама, руда, нефтьни четга чиқариш щам бирмунча кўпйди. Бироқ шу йилларда четдан мол, айниқса саноат асбоб-ускуналари, металл ва ёқил\и келтириш анча қисқарди. Инқироз йилларида банклар саноат ишларига фаол равишда аралашиб, қарз олиб, қарз бериш оддий бир воситачиликдан қудратли молия-саноат ташкилотларига айлана бошлади. Саноатни таъсис этишда щалқаро банк, Азов-Дон банки, ташқи савдо учун ташкил қилинган рус банки ва бошқа баъзи банклар фаол қатнашди.
Россияда монополиялар асосан синдикатлар шаклида вужудга келиб, улар синдикатлаштирилган мащсулотларни ишлаб чиқариш нормаларини ва бу мащсулотларни умумий контора орқали сотишни тартибга солиб турарди. 1902 йили «Рус металлургия заводлари ишлаб чиқарган буюмларни сотувчи акцияли жамият» - «Продамета» вужудга келди. Ўша йилнинг ўзида «Трубопродажа» (труба сотиш), 1903 йилда «Гвоздь» цемент ва бошқа синдикатлар вужудга келди. 1904 йилда Донбасда кўмир сотувчи «Продуголь» жамияти, «Продвагои» синдикати тузилди. Нефть саноатида 90 йиллардаёқ монополистик бирлашмалар юзага келган эди. ХХ асрнинг бошларида щаммаси бўлиб 30дан ортиқ монополистик ташкилотлар бор эди.
МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ
1.1. Таълим бериш технологиясининг модели
Do'stlaringiz bilan baham: |