Критик босим ва температурами аниклаш
Табиий газнинг қовушқоқлиги
Газнинг қовушқоқлиги деганда бир зарранинг бошқасига нисбатан силжишига қаршилик кўрсатиш ҳусусияти тушунилади. Бир майдондаги газнинг икки қатлами ўртасидаги ишқаланиш кучи узунлик бирлигидаги тезликнинг ўзгаришига пропорционалдир. Пропорционаллик коэффициенти деб газнинг мутлоқ ёки динамик коэффициентига айтилади. Газнинг қовушқоқлиги, температураси, босими ва ҳажми сингари параметрлари унинг ҳолатини ифодаловчи функцияси бўлиб, газни тавсифлашда ундан фойдаланиш мумкин.
Қовушқоқлиқ майдон бирлигига сўрилиш кучи сифатида белгиланиб тезлик градиентига тенглаштирилади, у қўйидаги ўлчам бирлигига эга: куч вақт/(узунлиқ)2 ёки масса / узунлиrи вақт. Ҳар икки ўлчам бирлиги ҳам қўлланилади, гарчи пуаз ва сантипуаз кўпроқ тарқалган бўлса ҳам. Турли системалардаги қовушқоқлиқнинг ўлчов бирлиги ва улар ўртасидаги нисбат -жадвадда берилган.
Қовушқоқлиқни ўлчов бирлиги -жадвал
Ўлчов бирлиги
|
кг с/м2
|
кг соат/м2
|
Н с/м2
|
Пуаз
|
Ibt s/ft2
|
кг с/м2
|
1
|
2,7778 104
|
0,8066
|
98,0066
|
0,20482
|
кг соат/м2
|
3600
|
1
|
35304
|
353040
|
737,34
|
Н с/м2
|
0,10197
|
2,8325 105
|
1
|
10
|
0,020885
|
Пуаз
|
0,010197
|
2,8325 106
|
0,1
|
1
|
0,002088
|
Ibt s/ft2
|
4,8824
|
1,3562 103
|
47,880
|
478,80
|
1
|
1П=1 динс/см2= 0.1 Нс/см2= 102 сП=106мқП.
|
Берилган ўлчов бирлигини (чапдаги устун) қайта ҳисоблаш учун талаб қилинган (жадвалнинг юқоридаги сатри) зарур кўпайтиргич устунлар ва сатрлар кесишган жойдан топилади. Масалан, кг соат/м2 да берилган қовушқоқлиқни пуазда ифодалаш учун, унинг миқдорини 0,35304-106 га кўпайтириш керак.
Табиий газнинг, шунингдеқ, унинг айрим компонентларининг қовушқоқлиги ҳам температура ва босимга боғлиқ. Маълум шароитларда қовушқоқлиқни ҳисоблаш икки босқичда амалга оширилади. Дастлаб маълум температура ва атмосфера босимидаги қовушқоқлиқ нинг олинган қиймати маълум босимга қайта ҳисобланади.
нинг қийматини газнинг маълум таркиби бўйича аналитик усулда ва унинг нисбий зичлиги бўйича график усулда аниқлаш мумкин. Иккинчи усул амалий ҳисоблашлар учун қулайроқ, юқори аниқликни талаб қилмайди.
Табиий газнинг ўта сиқилувчанлик коэффициенти
Газнинг ўта сиқилувчанлик коэффициенти — газ босими, температураси ва таркиби функциясидир.
Ўта сиқилувчанлик коэффициентини газ таркибидан келиб чиқиб аниқлаш керак. Ўта сиқилувчанлик коэффициентини аниқлашнинг кўпгина методлари мувофиқлик ҳолати принципларига асосланган бўлиб, унинг келтирилган параметрларга боғлиқлигидан фойдаланилади. Табиий газда кўп миқдорда оғир углеводородлар ёки ноуглеводород компонентлар мавжуд бўлган ҳолларда, ўта сиқилувчанлиқ коэффициентини келтирилган икки параметр бўйича аниқлаш жиддий нуқсонлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
4-маъруза
Do'stlaringiz bilan baham: |