Tasdiqlayman” O’quv ishlari bo’yicha prorektor Xodjaniyozov. S. U


Когнитив, психомоторик ва аффектив ўқув мақсадлари



Download 0,77 Mb.
bet27/100
Sana01.01.2022
Hajmi0,77 Mb.
#286745
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   100
Bog'liq
Maruzalar

Когнитив, психомоторик ва аффектив ўқув мақсадлари.

Аниқ ўқув мақсадлари моҳиятига кўра уч соҳага бўлинади:



*когнитив (назарий билимларни ўзлаштириш билан боғлиқ) ўқув мақсадлари соҳаси.

*психомоторик (амалий ҳатти-ҳаракатни ўзлаштириш билан боғлиқ) ўқув мақсадлари соҳаси.

*аффектив (ҳулқ, ўзини тутиш, атроф муҳитга ва теварак атрофдагиларга муносабатнинг шаклланиши ва қадриятларни ўзлаштириш билан боғлиқ) ўқув мақсадлари соҳаси.

Когнитив ўқув мақсадлари соҳаси. Когнитив ўқув мақсадлари соҳаси-ўқув материаллари, маълумотлар, ахборотлар, турли далиллар, тушунчалар, тамойиллар ва усулларни билиш (яъни хотирада сақлаш ва еслаш) уларни мияда қайта ишлаш орқали тушуниш, амалда қўллаш, таҳлил ва синтез қилиш, баҳолашни ўз ичига олади. У билимларни ёдда сақлаш, яъни хотирани чиниқтириш, интелектуал ақлий қобилиятларни ривожлантиришни кўзда тутади.
Психомоторик ўқув мақсадлари соҳаси. Бу ўқув мақсадлари соҳаси амалий иш жараёнлари орқали ҳосил қилинадиган кўникма ва малакаларни егаллашни кўзда тутади. Бунда психика орқали бошқариладиган мускул ҳаракатлари (моторик ҳаракатлар) амалга ошади. амалий фаолият олиб бориш, мисол учун, бирор асбобни ишлата олиш малакасига ега бўлиш психомоторик ўқув мақсадлари соҳасига тааллуқлидир. Ушбу ўрганиш соҳаси инсон мияси томонидан бошқариладиган ҳаракатларни ифодалайди. Улар еса ўз навбатида моторик (мускул ҳаракати билан боғлиқ) кўникмаларни талаб етади. Психомоторик ҳаракатлар оддий, ўрта ва комплекс ҳаракатларга ажратилиши мумкин.
3. Мақсадлар таксономияси. Мақсадлар таксономияси яъни мақсадларни танлашда «осонликдан қийинликка» ёки «соддаликдан мураккабликка» принципи қўлланилади.

«Таксаномия» тушунчаси объектларнинг табиий боғлиқлари ва хусусиятларига қараб иеархик (кўпбосқичли) тузилиши асосида классификациялаш ва систематизациялаш (тизимлаш)ни англатади. Шунинг учун умумий мақсадларни бир-бири билан боғланишда танлаш ва ўқитишнинг конкрет натижаларини ифодалашда таксономиялардан фойдаланилади.

Мақсадларни танлашда Б.Блум таксономияларидан фойдаланилади. Блум таксономиялари энг аввал ишлаб чиқилган таксономиялардан бўлиб бунда камчиликлар мавжуд. Блумдан бошқа жуда кўп олимлар томонидан таксономиялар ишлаб чиқилган, бироқ амалда Блум таксономиялари уларга қараганда маъқулроқ. Блум таксономиялари фақат таълим учун ишлаб чиқилган. қўлланилади.

Дастлаабки таксаномия 1934 йилда америкалик олим Р.Тайлер томонидан ишлаб чиқилди. Бу таксаномияда 8 та категория мавжуд эди. 1967 йилда америкалик олим Ж.Гилфорд томонидан таксаномия ишланди. Бу таксаномиянинг Б.Блум таксаномиясидан фарқи, бу таксаномияда 5 та даража кўрсатилган. Яъни, маълумот, анализ ва синтез, тушуниш, фойдаланиш ва баҳолаш. Бундай типдаги таксаномиялар Европа ва Ғарб давлатларининг олимлари томонидан яратилган.

Б.Блум бўйича таълим мақсадлари таксономияси дунеда энг кўп тарқалгандир. Бу тест топширикларини ишлаб чикувчи шахсга ўқув материали элементини таълим мақсадларининг маълум категорияси билан таккослаш имконини беради. Бундай ҳолларда Б.Блум технологиясига асосан умумий мақсадлардан фойдаланиш мумкин. "Таксаномия" тушунчаси объектларни ўзларининг табиий боғлиқлиги ва хосиятларига кура иерархик (кўпбосқичли) тузилиши асосида классификациялаш ва систематизациялашни англатади.
Махсус фанларни ўқитишда ўқув мақсадларини қўйилиши катта аҳамиятга эга. Бундай ҳолат анъанавий ўқитиш методикасида юзаки ҳарактерда эди. Блум таксономиялари қуйидаги категорияларга эга: билиш, тушуниш, фойдаланиш, анализ, синтез ва баҳолаш. Бу категорияларнинг ҳар бирига қисқача тўхтаймиз.

1. Билиш - бу категория ўқув материалини эслаб қолиш ва эсга тушуришни англатади. Гап ҳар хил шаклдаги мазмун ҳақида бориши мумкин, конкрет фактлардан яҳлит назариягача. Бу категориянинг умумий хусусиятига таллуқли маълумотларни эслаш.

2. Тушуниш – ўрганган нарсанинг аҳамиятини тушуна олиш қобилиятининг кўрсаткичи бўлиб, ўқув материалини бир шаклдан бошқа шаклга ўтказиш, кўчиришга хизмат қилиши мумкин (масалан оғзаки шаклдаги ўқув материалини ёзма математик шаклга кўчириш). Тушуниш кўрсаткичи бўлиб, ўқувчилар томонидан материални тушунтириш, қисқа изоҳлаш ёки ҳодисаларни кейинчалик бўлиб ўтиши ҳақида фараз қилиш хизмат қилади. Ўқитишнинг бундай натижалари материалининг оддий эслаб қолишдан устун туради.


Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish